Latest news

02:40А Серия. "Наполи" ва "Рома" ўртасидаги ўйинда жанговар дуранг қайд этилди  2 01:34Элдор Шомуродов: "Иккинчи марта яхши ўйин кўрсатган учрашувда ютқаздик"  2 01:25Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" — "Бешиктош" 2:3  0 00:55Эден Азар: "Ла Лига АПЛдан кўра техникага бой. "Реал"да ўйинни бошқариш мумкин, аммо Премьер-лигада тўлиқ 90 дақиқа ишлаш керак"  0 00:55Нури Шаҳин: "1 очкога лойиқ эдик"  2 00:02Туркия Суперлигаси. "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўртасидаги Истанбул дербиси тақдирини 90+6 дақиқада киритилган гол ҳал қилди  47 23:45Санжар Шоаҳмедов: "Фаолиятимни тугатмагандим. Шунчаки бироз дам олдим"  1 23:28Рўзиқул Бердиев: "Шаржа" техник ва тактик жиҳатдан яхши футбол ўйнайдиган жамоа"  2 23:28Англия кубоги. Сенсация қайд этилмади, "Арсенал" учинчи дивизион жамоасини тор-мор келтирди  4 22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  1 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  81 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  13 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11

Бугун футбол. "Динамо" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Динамо" - "Локомотив"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлиганинг 5-тур баҳсларига старт берилади.

Мазкур турни "Локомотив" Самарқандда "Динамо" жамоасига қарши ўтказади. Марказий стадионда бўлиб ўтадиган баҳс соат 18:30да старт олади. 

Мусобақа жадвалида "Локомотив" 3 очко тўплаган ҳолда 11-ўринда боряпти, "Динамо" эса 1 очко билан охирги ўрнини эгаллаб турибди. "Локо"да тўплар нисбати 3-6, "Динамо"да эса 1-5. 

"Динамо" шу пайтгача уйда иккита ўйин ўтказиб, бир мағлубият ва бир дуранг қайд этган. Мавсумни "Пахтакор"га қарши 0:2 билан бошлаган самарқандликлар кейинчалик "Қизилқум" билан 0:0 ўйнашди. Сафардаги иккита ўйинда эса "Динамо" "Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" жамоаларига мағлуб бўлди. 

"Локомотив" ҳам худди "Динамо" сингари тўртта учрашувдан учтасида мағлуб бўлди. Фақат "темирйўлчилар" ҳисобида битта ғалаба бор ва бу ютуқ АГМК билан баҳсда қўлга киритилди. "Темирйўлчилар" "Қизилқум", "Бунёдкор" ва "Насаф" билан ўйинларда имкониятни бой беришди. 

ДИНАМО – ЛОКОМОТИВ

Ҳакамлар: Шавкат Насибуллаев, Бектурсин Канназаров, Дамир Искандеров, Найим Қосимов

Назоратчи: Арслон Хотамов

Комиссар: Бекзод Арипов

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика