Latest news

12:36Расман: "Хоразм" сафига сенегаллик ҳужумчи келиб қўшилди  0 12:24Хвича Анрининг антирекордини такрорлади! ПСЖ эса Монакода ғалаба қозонди  1 11:45"Бенфика" президенти Руй Кошта "Реал" вакили билан жанжалда иштирок этди  7 11:34Назорат учрашувлари. "Андижон" мағлубият, "Сурхон" ғалаба, "Бунёдкор" дуранг билан Туркия йиғинини якунлади  0 11:20Моуринью учун "Реал" ноқулай рақибга айланмоқда: "Special One"да 7 ўйинда 5 та мағлубият  0 10:48"Ювентус" 67 йилдан кейин илк бор Еврокубок ўйинида 5 та гол ўтказиб юборди  2 10:20"У энди ҳеч қачон футбол ўйнамаслиги керак". Мбаппе — "Бенфика" ўйинчиси ҳақида  10 09:53Грузия чемпионатининг иккинчи рақамли тўпурари Ўзбекистон Пролигасида ўйнаши мумкин  0 09:25Винисиус иккинчи ўринга кўтарилиб олди  10 08:57"Насаф"нинг яна бир асосий футболчиси "Навбаҳор"га ўтиши мумкин  13 08:30Жанлука Престианни Винисиус Жуниорнинг ирқий айбловларига жавоб берди   10 08:04"Андижон" яна бир Осиё чемпиони билан шартнома имзолади  2 07:58Жозе Моуринью кечаги учрашув ҳакамига кескин айблов қўйди  12 07:34Винисиус кечаги воқелардан сўнг баёнет билан чиқди  24 03:05ЕЧЛ. ПСЖ "Монако"га қарши ажойиб камбэк амалга оширди, "Боруссия Д" "Аталанта"ни мағлубиятга учратди  6

Бугун футбол. "Бухоро" - "Қўқон-1912" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Қўқон-1912"

Бугун олий лиганинг 27-туридан ўрин олган "Бухоро" - "Қўқон-1912" баҳси бўлиб ўтади.

17:00 - “Бухоро” (Бухоро) – “Қўқон-1912” (Қўқон)

Ҳакамлар: В. Серазетдинов (Тошкент), А. Цапенко (Тошкент вил.), Р. Шояхметов (Тошкент), И. Худайдатов (Тошкент)

Назоратчи: А. Хотамов (Тошкент)

ЎзПФЛ вакили: Р. Черников

Ҳозирда жамоаларни бир-биридан икки очко ажратиб турибди. Негаки "Бухоро" 42, "Қўқон-1912" эса 40 очко тўплаган. Бугун Бухоро шаҳрида қизиқарли баҳс бўлиб ўтиши кутилмоқда. 

Иккинчи даврада иккала жамоа ҳам ўзгарди. Хусусан "Бухоро" иккинчи давра старт олгач, кетма-кет тўққизта ўйинда мағлуб бўлмади. Жамоа 10-ўйинига келиб мағлубиятга учради ва бу ҳол "Пахтакор" билан ўйинда рўй берди. 

Биласизми? "Бухоро" охирги иккита баҳсда ютқазиб қўйди. Жамоа ўз майдонида "Пахтакор"га ва сафарда "Навбаҳор"га имкониятни бой берди. Ҳар иккала беллашувда ҳам бухороликлар гол ура олишмади. 

Факт: "Бухоро" ўз майдонида кечган баҳсларнинг фақат учтасида мағлуб бўлган. Энг қизиғи, учала клуб ҳам Тошкент жамоалари. Жамоа "Обод", "Локомотив" ва "Пахтакор" қаршилигини енга олмаган. 

"Қўқон-1912" иккинчи даврада ҳозирча тўртта ғалабага эришди ва барча ғалабалар уйдаги ўйинларда қўлга киритилди. Лекин сафар баҳсларида бу жамоанинг ишлари беш деб бўлмайди. 

Биласизми? "Қўқон-1912" иккинчи даврада сафарда олтита ўйинда майдонга тушиб, фақат биттасида гол урган. Жамоа "Динамо" билан 0:0 ўйнаган бўлса, қолган учрашувларда мағлуб бўлган. 

Ўйинни ким бошқаради? Мазкур баҳс бош ҳаками Виктор Серазетдинов жорий мавсум ҳисобидан Бухорога биринчи бор ташриф буюради. Серазетдинов бунгача бухороликларнинг иккита сафар учрашувида ҳакамлик қилган. 

Қолаверса, тошкентлик ҳакам "Қўқон-1912" иштирокидаги баҳсни иккинчи бор бошқаради. Биринчисида "Қўқон-1912" сафарда йирик ҳисобда мағлуб бўлган.


Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика