Latest news

03:56Бундеслига. "Боруссия Д" "Майнц"ни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди  0 03:50А Серия. "Милан" Модричнинг охирги дақиқалардаги голи эвазига "Пиза" устидан ғалаба қозонди  1 03:45"Челси" Англия кубоги доирасида "Халл Сити"ни осонлик билан мағлубиятга учратди. Нетудан хет-трик  1 01:05Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Ренн"га мағлуб бўлди, "Ланс" ушбу турда биринчи ўринга кўтарилиши мумкин  5 23:10"Ювентус" "Манчестер Сити" юлдузини нишонга олди  1 22:43"Манчестер Юнайтед" Харри Магуайр бўйича қарор қабул қилди  2 21:27"Барселона" "Челси”дан тарбияланувчисини қайтармоқчи  12 20:58"Ал Ҳилол" Франция терма жамоаси ҳимоячисига даъвогар  0 20:34БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" ўз уйида "Ал Дафра" билан дуранг ўйнади, Ғаниев ўйинда тўлиқ ҳаракат қилди  0 20:15"Ливерпуль" "Милан" ҳужум чизиғи етакчисига қизиқмоқда  2 19:49Расман: "Металлург" Ғофуров, Шоаҳмедов ва Саиднуруллаевни таркибга қўшиб олди  0 19:25Манба: Тудор — "Тоттенхэм" янги бош мураббийи  9 19:03САфарда "Навбаҳор" – "Актобе" учрашувида. Нани нега майдонга тушмади?   3 18:41Норчаев Италияга жўнаб кетди  7 18:20"Эвертон" Грилишни "Манчестер Сити"дан сотиб олмоқчи  1

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Пахтакор"

Бугун Суперлиганинг 29-туридан ўрин олган учта баҳс бўлиб ўтади.

"Пахтакор" сафарда "Бухоро" меҳмони бўлади. Турнир жадвалида "Пахтакор" иккинчи ўринни эгаллаб турибди. "Бухоро" эса юқори олтиликнинг 6-поғонасидан муқим жой олган.

Бугунги ўйинда имконият кўпроқ "Пахтакор" томонидагидек. Негаки жамоа сафарда яхши ўйин кўрсатяпти. Қолаверса, "Бухоро" ҳозир муаммолар гирдобига тушиб қолган. "Бухоро" биринчи босқичда яхши ўйин кўрсатиб келаётганди, аммо иккинчи давра бошланганидан бери фақат битта ўйинда ғалаба қозонганини ҳисобга олмасак, бешта учрашувда мағлуб бўлди.

Бухорода бўлиб ўтган биринчи босқич беллашувида майдон эгалари зафар қучишганди. Эсингизда бўлса, ўшанда "Пахтакор" ҳужумчиси Исмоил Гонсалвеш пенальтидан тўп кирита олмаган. "Пахтакор" бунгача сафарда кетма-кет иккита ўйинда ғалабага эришди. Жамоа "Металлург"ни 3:0, "Бунёдкор"ни эса 2:0 ҳисобида мағлуб этди. 

"Бухоро" бугунги рақибига жиддий қаршилик кўрсата оладими? Бир нарса дейиш қийин. Бир томондан бухороликларга ҳам очко керак, лекин иккинчи томондан жамоадаги кайфиятни зўр деб бўлмайди. "Бухоро" ўтган тур ўз майдонида "Бунёдкор"га ютқазиб қўйди. Бунгача "Локомотив"га ҳам имкониятни бой берганди. Бугун нима бўлишини эса ўйин давомида билиб оламиз.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика