Latest news

18:02САфарда ОКМК ўйинида. Нодир Абдураззоқов ва Миржамол Қосимов "Ротор" билан баҳсдан кейин нимлар дейишди?   0 18:00Деку: "Мен "Барселона"га Лапортанинг қайта қуриш ҳақидаги лойиҳасига ишониб келганман"  0 17:33"Реал", "Ливерпуль" ва "Челси" "Борнмут" ҳужумчисини кузатмоқда  0 17:07Темурхўжа Абдухолиқов: "Ёши ўтиб қолди дейишмоқда, аммо..."  0 16:44Рэтклифф туфайли бутун дунё яна МЮ ҳақида гапира бошлади. Adidas ҳам оёққа турди  3 16:17Расман: "Машъал" шимолий македониялик форвард билан шартнома тузди  0 15:55САфарда "Локомотив" меҳмони. Темурхўжа Абдухолиқов ва Садриддин Абдуллаевдан интервью  0 15:54Суперлигадаги трансферлар бир саҳифада  102 15:38Томас Тухель Англия терма жамоаси билан шартномасини узайтирди  1 15:17"Лочин" назорат учрашувида "Арал"дан устун келди  0 14:53Испания терма жамоасида йўқотиш  3 14:25Шелль "Реал"ни бошқарган биринчи африкалик мураббий бўлмоқчи  3 13:57"Пахтакор" таркибига "Леганес" ва "Фрозиноне" собиқ ҳужумчиси келиб қўшилади  6 13:30Игорь Суров: "Машъал"да катта салоҳият мавжуд"  3 13:03"Машъал" ва "Қўқон-1912" собиқ футболчиси ҳалок бўлди  7

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив" News

Бугун футбол. "Бухоро" - "Локомотив"

Бугун Суперлиганинг 25-тур баҳсларига старт берилади. "Бухоро" ўз майдонида амалдаги чемпионни қабул қилади.

Суперлиганинг иккинчи босқичи бошланганидан бери жамоалар иккитадан ўйин ўтказишди. "Локомотив" икки марта ғалабага эришган бўлса, "Бухоро" ҳар иккала ўйинда ютқазиб қўйди. Бухороликлар аввалига "Бунёдкор", ундан кейин "Пахтакор" меҳмони бўлиб мана шу баҳсларда ўз дарвозасидан 5та тўп ўтказиб юборди.

Улуғбек Бақоев шогирдлари шу икки ўйинда фақат битта тўп кирита олишди. Мана энди бугун жамоа ўз майдонида ўйнайди. Рақиб ҳам анойи эмас. Амалдаги чемпион - "Локомотив". Албатта, "Локомотив" жиддий рақиб ҳисобланади. Бунинг устига "Бухоро"нинг ишлари юришмаётган бир пайтда янада қийин бўлиши турган гап.

Биринчи босқичда ўтказилган ҳар иккала учрашувда "Бухоро" рақибига имкониятни бой берганди. Тошкентда 1:3 ва уйда 0:1 ҳисоби қайд этилган. Биласизми, "Бухоро" кетма-кет тўртта ўйиндан бери фақат мағлубиятга учрамоқда. Жамоа охирги марта ўз майдонида "Металлург"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этган.

21-тур. "Навбаҳор" - "Бухоро" 2:0
22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Бунёдкор" - "Бухоро" 3:0
24-тур. "Пахтакор" - "Бухоро" 2:1

"Локомотив" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа ҳозирча турнир жадвалида биринчи ўринни эгаллаб турибди. "Локо" иккинчи босқични яхши бошлади. Шунингдек, биринчи босқични ҳам ижобий якунлаганди. "Локомотив" охирги 11та учрашувдан бери ютқазмай келяпти. "Темирйўлчилар" сўнгги бор 13-тур ўйинида "Металлург"га 0:2 ҳисобида имкониятни бой беришган. Бундан ташқари, "Локомотив" охирги 3та турдан бери фақат ғалаба қозоняпти.

22-тур. "Бухоро" - "Локомотив" 0:1
23-тур. "Металлург" - "Локомотив" 0:1
24-тур. "Локомотив" - "Бунёдкор" 2:1

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика