Latest news

22:42Альваро Мората Испанияга қайтиши мумкин  0 22:10Ла Лига. Бир неча кун олдин "Барселона"ни тор-мор этган "Атлетико" чемпионат аутсайдерига йирик ҳисобда мағлуб бўлди ва тўртинчи ўринга тушиб кетди  40 22:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Башакшеҳир" ва "Бешиктош" ўзаро тўқнаш келмоқда (онлайн ҳисоб)  25 21:49"Шаржа" бош мураббийи: "Мен ҳалолман, демак, ҳамма ҳалол бўлиши керак. Ҳаёт шундай эканлигига ишонаман"  1 21:01"Пахтакор" Россия жамоасига мағлуб бўлди  9 20:40"Насаф" U21 Қашқадарё вилояти ҳокими кубогини қўлга киритди  0 20:33"Арсенал" — "Уиган". Таркиблар маълум  4 20:00“Нефтчи” икки футболчисини “Қўқон-1912”га ижарага берди  11 19:49"Сурхон" Грузия клубини мағлуб этди  2 19:42"Андижон" легионери жамоани тарк этди  8 19:05Элит ОЧЛ. "Насаф" "Шаржа"га қарши қизил либосда ўйнайди  7 19:00"Арал" янги дарвозабон билан шартнома имзолади  1 18:55Фабрегас: "Мората футбол ўйнашни йиғиштириб, бошқа спорт билан шуғуллансин"  3 18:28"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Шаржа" легионери жамоани тарк этди  7 18:01Назорат ўйини. “Гулистон” “Орол”дан устун келди  2

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Пахтакор" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Пахтакор"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита учрашув билан олий лиганинг 11-тур баҳсларига старт берилади. Бугун "Бунёдкор" Тошкент дербисида "Пахтакор"ни 11-марта ўз майдонида қабул қилади.

Олий лига. 11-тур. 17 май
«Бунёдкор» – «Пахтакор»
Ҳакамлар:
Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), А. Эргашев (Тошкент)
Назоратчи: А. Абдуллаев (Тошкент).
ПФЛ вакили: С. Ризаев.

Ўйиндан нима кутяпмиз? Жамоаларнинг турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъий назар биринчи навбатда кескин ва курашларга бой баҳс гувоҳи бўлсак ажаб эмас. Айни пайтда иккала жамоага ҳам очко керак. Лекин ўз майдонида ўйнайдиган "Бунёдкор"га кўпроқ зарурга ўхшаяпти. "Бунёдкор" ва "Пахтакор" ўртасидаги аввалги дербилар жуда шиддатли кечарди. Бугун ҳам шундай ўйин гувоҳи бўламизми, бир нарса дейиш қийин. "Бунёдкор" стадионида кечган охирги иккита дербида "Пахтакор"нинг гол урмасдан мағлуб бўлганини ҳисобга олсак, бугун Жасур Абдураимов шогирдлари ўша мағлубиятлар аламини олиш мақсадида астойдил кураш олиб боришади.

Турнир жадвалидаги вазият: Иккала жамоа ҳам жадвалда ўзига ярашмаган ўринда бормоқда. "Бунёдкор" 9та ўйиндан сўнг 10 очко билан 12-ўринни эгаллаб турган бўлса, 10та учрашув ўтказган "Пахтакор" 14 очко жамғарган ҳолда 8-ўринни эгаллаб турибди.

Факт: "Бунёдкор" бу йил ҳисобидан ўз майдонидаги фақат битта ўйинда ғалаба қозонган. Жамоа 1-турда "Сўғдиёна"ни зўрға 1:0 мағлуб этган. Кейинги уй учрашувларида бир бор мағлуб бўлиб, икки марта дуранг ўйнаган.

Биласизми? "Бунёдкор" ўз майдонидаги ўйинларда энг кам гол урган учта жамоадан бири ҳисобланади. Яна икки жамоа "Обод" ва "Олмалиқ" бўлиб, учаласи ҳам атиги 3тадан тўп киритган. Қизиғи шундаки, уйдаги учрашувларда учта гол урган "Бунёдкор" учта ўтказиб юборган. Сафарда ҳам шунча гол урган.

Факт: "Бунёдкор" кетма-кет тўртта ўйиндан бери ғалаба қозона олмаяпти: икки дуранг ва икки мағлубият. Жамоа охирги марта 16 апрель куни Фарғонада "Нефтчи"ни 2:1 ҳисобида мағлуб этиб қайтган.



Биласизми? "Пахтакор" сафарда ҳали қозонгани йўқ. Жамоа тўртта учрашув ўтказган бўлса, иккитасида дуранг ўйнаб, икки бор ютқазиб қўйган. Қолаверса, сафар ўйинларида "Пахтакор" атиги битта гол урган. Ҳатто жадвалнинг энг қуйи қисмида бораётган "Обод" ҳам сафарда икки бор тўп киритишнинг уддасидан чиққан.

Факт: "Пахтакор" кетма-кет уч ўйиндан бери мағлуб бўлмади. Жамоа ўз майдонида "Навбаҳор" ва "Бухоро"ни мағлуб этди ва сафарда "Қўққон-1912" билан дуранг ўйнади.

Биласизми? "Пахтакор" қаторасига икки йилдан бери сафарда "Бунёдкор"га гол урмасдан мағлуб бўлмоқда: 2015 йил 2:0, ўтган йил 3:0. Умуман олганда, "Пахтакор" шу пайтгача икки марта (2013-2014 йилги мавсумларда) "Бунёдкор" стадионидан ғалаба билан қайтган. Олтита учрашувда "Бунёдкор"нинг қўли баланд келган бўлса, икки бор дуранг қайд этилган.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика