Latest news

23:47"Реал" вингери сафдан чиқди  0 23:24"Ал Насср" футболчиси "Зенит"га ўтмоқда  2 22:59Роналду "Ал Иттиҳод"га қарши ўйнашга тайёр бўлган  2 22:30Хамес Родригеснинг янги жамоаси эълон қилинди  2 22:09Расман: Абдуқодир Ҳусанов - "Манчестер Сити"да ой футболчиси!  18 21:40"Мундиалда фақатгина ютамиз, ҳеч нарса йўқотмаймиз" – Фабио Каннаваро билан катта интервью  4 21:01Тажрибали футболчи фаолиятини "Манчестер Юнайтед"да якунламоқчи  3 20:37Назорат ўйини. “Бунёдкор” Россия клубига мағлуб бўлди  1 20:09ОКМК Россия жамоаси устидан ғалаба қозонди  4 19:57Ўзбекистон футзал терма жамоаси мураббийлар штаби истеъфога чиқарилди  22 19:35"Металлург" голларга бой ўйинда "Локомотив" U-21'дан устун келди  1 19:23"Барселона" Левандовскига янги шартнома таклиф қилмоқчи  7 18:57"Ал Иттиҳод" Бензема ўрнига Салоҳни олиб келмоқчи  4 18:30Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Хитойга ютқазди  7 18:13"Андижон" Хомяков билан боғлиқ вазият юзасидан расмий изоҳ берди  5

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Олмалиқ" News

Бугун футбол. "Бунёдкор" - "Олмалиқ"

Бугун бўлиб ўтадиган "Бунёдкор" - "Олмалиқ" баҳси билан олий лиганинг 17-тур учрашувларига старт берилади.

Бугун кун тартибидан битта ўйин ўрин олган ва бунда "Бунёдкор" Виктор Кумиков бошчилигидаги "Олмалиқ"ни қабул қилади. Ўйин 19:30да бошланади. 

Олий лига. 17-тур. 11 август

«Бунёдкор» (Тошкент) – «Олмалиқ» (Олмалиқ)

Ҳакамлар: И. Танташев (Бухоро), Ҳ. Шодмонов (Бухоро), А. Қўлдошев (Бухоро), Р. Абдувоҳидов (Қарши)

Назоратчи: С. Эрматов (Тошкент).

ПФЛ вакили: Ф. Магаметов.

Турнир жадвалидаги ўрни: "Бунёдкор" 8-ўринда (22 очко), "Олмалиқ" 4-ўринда (25 очко). 

Жамоаларни атиги уч очко жаратиб турибди ва "Бунёдкор" ғалаба қозонадиган бўлса, ўз ҳисобидаги очколарни "Олмалиқ"никига тенглаштириб олади. 

Бугун "Бунёдкор" стадионида қизиқарли баҳс кечиши кутилмоқда, негаки аввалги турда иккала жамоа ҳам дуранг ўйнади. "Бунёдкор" сафарда "Сўғдиёна" билан 0:0 ҳисобида дуранг қайд этган бўлса, "Олмалиқ" ўз уйида "Бухоро"ни енга олмади - 1:1. 

Факт: Миржалол Қосимов клубга қайтганидан бери "Бунёдкор" ўз майдонида мағлуб бўлмади. Жамоа "Қўқон-1912", "Локомотив" ва "Насаф"ни мағлуб этган бўлса, "Пахтакор" билан дуранг ўйнади. 

Биласизми? "Олмалиқ" сафар ўйинларида ҳозирча 9 очкони қўлга киритган. Кумиков жамоаси иккита ўйинда ғалаба қозониб, уч марта дуранг ўйнаган ва яна учта учрашувда ютқазиб қўйган. Тўплар нисбати 6-11. "Олмалиқ" сафар баҳсларида чемпионатнинг бошида "Бухоро", "Сўғдиёна" ва "Локомотив"га имкониятни бой берган. 

Факт: "Олмалиқ" олий лигада 5-турдан бошлаб кетма-кет 12 ўйинда ютқазмай келмоқда: олти ғалаба, олти дуранг. 

Эслатиб ўтамиз, Олмалиқ шаҳрида кечган биринчи давра учрашувида 0:0 ҳисоби қайд этилган. Ўтган йил Тошкентда бўлиб ўтган баҳсда эса "Бунёдкор" ўз рақибини 4:2 ҳисобида мағлуб этган. 

Х.Холиқов


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика