Latest news

09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  0 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  2 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  8 07:38Ўсмирларимиз иккинчи учрашувда жанговар дуранг ўйнашди  0 01:32Европа лигаси. "Ноттингем Форест" аранг вазифани бажарди ва бошқа натижалар  3 00:57АПЛнинг уч клуби ва саудияликлар тўпурар ҳужумчи учун курашмоқда  0 00:38"Реал"нинг февраль ойидаги энг яхши футболчиси маълум қилинди  1 00:13Инфантино Эроннинг ЖЧ-2026даги иштироки ҳақида: "Биз футбол орқали барчани ҳамжиҳат қилишни тарғиб қилмоқчимиз"  7 23:50Суперлига. "Бухоро" – "Динамо" 3:1   2 23:35"Челси" ҳимоячиси 1 ярим ойга сафдан чиқди  1 23:11ЕЧЛда ҳафта рамзий термаси маълум қилинди  2 22:55Факт: "Нефтчи" ўз майдонида "Локомотив"ни 15 йилдан буён мағлуб эта олмаяпти  9 22:20Суперлига. "Андижон" – "Машъал" 2:0  2 22:19Александр Хомяков: "Жамоамиз характер кўрсата олди"  11 21:52Вадим Абрамов: "Бухоро" жамоасида ғалабага иштиёқ кўпроқ кўринди"  12

Бугун футбол. "Андижон" - "Сурхон" News

Бугун футбол. "Андижон" - "Сурхон"

Бугун Coca Cola Суперлигасининг 9-турига старт берилади.

Мавсум бошидан бери ҳали ғалаба қозонмаган "Андижон" ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади. Турнир жадвалида "Андижон" 5 очко билан 11-ўринни эгаллаб ткурибди. Тўплар нисбати 6-10. "Сурхон" эса 4 очко билан 12-ўринда боряпти ва тўплар нисбати 8-17. 

Демак, бугун Андижонда жадвалнинг кетма-кет поғоналарида бораётган икки жамоа тўқнашуви гувоҳи бўламиз. Қизиғи шундаки, "Андижон" бир поғона юқорида тургани билан ҳали ғалаба қозонмаган. Жамоа 8та ўйиннинг 5тасида дуранг ўйнаб, уч бор мағлуб бўлган. 

"Сурхон" эса бир мартадан ғалаба ва дуранг қайд этиб қолган баҳсларда имкониятни бой берди. Хусусан термизликлар охирги тўртта ўйиндан бери фақат мағлубиятга учрашмоқда. Жамоа ўтган тур янги мураббий Равшан Ҳайдаров қўл остида илк учрашувини ўтказиб "Локо"дан мағлуб бўлди, бироқ "темирйўлчилар"га жиддий қаршилик кўрсата олди. 

"Андижон"га келсак, бу жамоа охирги 3та ўйинини дуранг билан якунлади. "Бургутлар" сафарда "Сўғдиёна" ва "Қизилқум" билан 1:1, уйда эса "Бунёдкор"га қарши 0:0 ҳисобини қайд этишди. Қизиғи шундаки, Андижон Жиззах ва Навоийда охирги дақиқаларда гол уриб мағлубиятдан қутулиб қолди. 

Бугун баҳсда имкониятларни тенг баҳоласа бўлади. Лекин майдонда қаттиқ "жанг" кечиши аниқ, чунки ғалаба ҳар икки жамоага ниҳоятда зарур. Албатта, Равшан Ҳайдаров тезроқ ғалаба қўлга киритилишини хоҳлайди. Бироқ йил бошидан бери ҳали ютмаган майдон эгалари қараб турмаса керак. 

P.S. Бугун соат 19:00да бошланадиган баҳсни "Маҳалла" телеканалида тўғридан тўғри кузатиб боринг.

Andijan

Superliga. Round 9

12/07/2020, 19:00

1
:
0
Finished

Surkhon

Aleksandr Kasian - 45'

45'
90'
47'  Ibe Michael Okoro
52'  Emanuel Arivachukvu
59'  Emanuel Arivachukvu
70'  Jahongir Abdumo’minov (Siroj Meliev)
70'  Jamshid Hasanov (Artyom Litvyakov)
76'  Xushnudbek Avilov (Qahramon Bahodirov)
83'  Temur Usmanov (Bakhtiyor Qosimov)
45'  Aleksandr Kasian
45'  Sherzod Karimov
59'  Asror Gafurov
64'  Aleksandr Kasian
76'  Abdukakhkhor Khodjiakbarov (Anvarjon Gofurov)
78'  Aziz Ibragimov (Sardor Sulaymonov)
90'  Sherzod Karimov (Владимир Бубанья)

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика