Latest news

07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  1 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31 23:00Бензема "Реал Мадрид"га қайтди  2 22:26Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг финалдан олдинги расмий машғулоти  1

Бугун футбол. "Андижон" - "Насаф" News

Бугун футбол. "Андижон" - "Насаф"

Бугун Суперлиганинг 5-тур учрашувларига старт берилади.

Ушбу мавсумда Суперлигада ўйнаш ҳуқуқини қўлга киритган "Андижон" ўз майдонида Қаршининг "Насаф" клубини қабул қилади. Бу ўйин "Андижон" учун ўз майдонидаги илк учрашув бўлади. Чунки бунгача жамоа тўртта учрашувда майдонга тушган бўлса, ҳаммасини сафарда ўтказди. 

Турнир жадвалида "Андижон" 2 очко билан 13-ўринни эгаллаб турибди. "Насаф" ҳисобида эса 4 очко бор ва 10-ўринда боряпти. "Андижон" ҳозиргача тўртта ўйиннинг иккитасида дуранг қайд этди ва икки бор мағлуб бўлди. Жамоа "Қизилқум" ва "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнаган бўлса, "Локомотив" ва "Бунёдкор"га имкониятни бой берди. 

Ўтказилган ўйинларда андижонликлар фақат битта гол уришди. Киритилган ягона гол ярим ҳимоячи Ойбек Қиличевга тегишли эканини инобатга олсак, жамоа ҳужум чизиғида муаммолар борлигини кўрамиз. Қолаверса "Андижон" тўртта учрашувда 6та гол ўтказди. 

"Насаф" эса тўртта ўйиннинг биттасида ғалабага эришиб, бир марта дуранг ўйнади ва икки бор мағлуб бўлди. "Насаф" ўзининг ягона ғалабасини Қаршида "Сўғдиёна" устидан қўлга киритган. Бундан ташқари Рўзиқул Бердиев шогирдлари сафарда "Динамо" ва "Пахтакор" меҳмони бўлиб биттадан кўп гол ура олишмади. 

Имкониятлар ҳақида нима дейиш мумкин? Бугун "Андижон" ўз уйидаги илк учрашувини ўтказади ва стадионда ажойиб муҳит ҳукмрон суради. "Насаф"да эса ўйин савияси юқори. Жамоа яхши майдонда бемалол ўзи хоҳлаган футболни намойиш эта олади. Мана шу жиҳатдан қаршиликларнинг имкониятини юқори баҳолаш мумкин. 

Андижонда бўлиб ўтган охирги беш ўйинда қуйидаги натижалар қайд этилган: 

2016 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:0 

2015 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:1 

2014 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:1 

2012 йил. "Андижон" - "Насаф" 3:4 

2011 йил. "Андижон" - "Насаф" 0:4 

Кўриб турганингиздек, бунгача ўтказилган охирги беш ўйиннинг тўрттасида "Насаф" ғалабага эришган. Фақат энг охирги ўйинда дуранг қайд этилган. "Андижон" сўнгги беш учрашувнинг фақат биттасида рақиб дарвозасига тўп кирита олган. Жамоа учта гол уриб ўз дарвозасидан 4 бор тўп олиб чиққан. "Насаф" эса бешта учрашувда рақиб дарвозасини 10 марта ишғол қилган.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика