Latest news

07:15МЛС. «Интер Майами» «Нью-Йорк Ред Буллс»ни «сочиб ташлади». Суаресдан хет-трик  1 06:55Серия А. "Сассуоло" - "Интер" 1:0   0 06:50Саудия чемпионати. "Ал Насср" - "Ал Веҳда" 6:0   0 06:45ЛаЛига. "Мальорка" - "Атлетико Мадрид" 0:1   0 06:40ЛаЛига. "Жирона" - "Барселона" 4:2   0 06:35ЛаЛига. "Реал Мадрид" - "Кадис" 3:0   0 06:30АПЛ. "Манчестер Сити" - "Вулверхэмптон" 5:1   0 06:25АПЛ. "Арсенал" - "Борнмут" 3:0   0 06:20Бундеслига. "Штутгарт" - "Бавария" 3:1   3 06:15Бундеслига. "Боруссия Д" - "Аугсбург" 5:1   0 01:41А Серия. Аллақачон чемпионликка эришган "Интер" А Сериядаги иккинчи мағлубиятини қабул қилиб олди  5 01:23"Жирона" Чемпионлар лигасига чиқди! Жамоа тарихида илк бор еврокубокларда иштирок этади  2 01:00Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Насср" ўз уйида йирик ғалабага эришди, Роналдудан хет-трик! Рақиб сафида Ал Бухорий ўйнади  10 00:51Роналду Саудия Арабистони лигасидаги сўнгги 5та ўйинда 3та хет-трик қайд этди  6 00:17"Улар жуда олдинлаб кетишган". Канчельскис Ўзбекистон ва Қозоғистон футболини таққослади  10

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи" News

Бугун футбол. АГМК - "Нефтчи"

Бугун бўлиб ўтадиган иккита ўйин билан Суперлига 11-тур баҳсларига старт берилади.

Маълум муддат танаффусдан сўнг яна Суперлигага қайтган "Нефтчи" бугун Олмалиқда АГМК меҳмони бўлади. Учрашув соат 19:00да бошланади. 

Мусобақа жадвалида АГМК 17 очко билан 3-ўринда бораётган бўлса, "Нефтчи" 9 очко йиққан ҳолда 11-ўринни эгаллаб турибди. АГМКда тўплар нисбати 15-8, "Нефтчи"да эса 7-11. 

Мавсумни кетма-кет иккита мағлубият билан бошлаган АГМК шундан бери қаторасига 7 ўйиндан бери ютқазмай келмоқда. Миржалол Қосимов шогирдлари бу орада 5 ғалаба ва икки дуранг қайд этишди. 

АГМК учун бугунги баҳс ўз майдонидаги 4-учрашув бўлади. Бунгача ўтказилган 3та баҳсда олмалиқликлар "Қўқон-1912" билан "Сўғдиёна"дан устун келиб, "Бунёдкор" билан 0:0 ўйнашди. Ўтган тур жамоа сафарда "Динамо"ни 2:1 ҳисобида енгиб қайтди. 

"Нефтчи" бугун сафарда бешинчи ўйинини ўтказади. Илҳом Мўминжонов шогирдлари бунгача ўтказилган сафар беллашувларида иккитадан мағлубият ва дуранг қайд этган. "Нефтчи" сафарда "Пахтакор" ва "Қизилқум"га имкониятни бой бериб, "Динамо" ва "Навбаҳор" билан дуранг ўйнаган. 

Биласизми? "Нефтчи" шу пайтгача сафар ўйинларида фақат битта гол урди. 

АГМК эса ҳозирча ўз майдонидаги беллашувларда 6та гол уришнинг уддасидан чиққан. 

27 май, жума. 19:00

АГМК – НЕФТЧИ

Ҳакамлар: Раҳимбек Каримов, Бектурсин Канназаров, Жалгасбай Сарсенов, Рустам Чориев

Назоратчи: Бахтиёр Тагаев

VAR ҳаками: Фирдавс Норсафаров

VAR ассистент: Алишер Усмонов

VAR назоратчиси: Валентин Коваленко

Комиссар: Қудрат Мадраимов

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика