Latest news

15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  0 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5

Бугун бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги учрашуви ҳақида News

Бугун бўлиб ўтадиган УЕФА Суперкубоги учрашуви ҳақида

Бугун тунда "Реал" ҳамда "Севилья" ўртасида УЕФА Суперкубоги учун баҳс бўлиб ўтади.

Бу баҳс УЕФА Суперкубоги тарихидаги 41-учрашув бўлади. Бу ўйинда "Реал" Чемпионлар лигаси ғолиби, "Севилья" эса Европа лигаси бош соврини эгаси сифатида иштирок этади. Тошкент вақти билан 23:45да бошланадиган учрашув Норвегиянинг Тройнхейм шаҳридаги "Леркендал" стадионида бўлиб ўтади.


Ушбу арена "Русенборг" клубининг уй стадиони ҳисобланиб, ўз бағрига 21,166 мухлисни сиғдира олади.


"Реал" ва "Севилья" УЕФА Суперкубоги учун баҳсда бешинчи маротаба иштирок этишмоқда. "Реал" ушбу соврин учун кечган тўрт учрашувнинг 2 тасида ғалаба қозонган. "Севилья" эса бир маротаба УЕФА Суперкубоги ғолибига айланган. Бу жамоалар 2014 йилда ҳам ушбу соврин учун кураш олиб боришган. Ўша баҳсда "Реал" Роналдунинг голари эвазига ғалаба (2:0) қозонган.



Бугунги баҳсни сербиялик ҳакамлар бригадаси (Милорад Мажич, Милован Ристич ва Далибор Журжевич) бошқариб боради.


23:45. "Реал" - "Севилья"

Rating: +12   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика