Latest news

22:41Бундеслига. "Бавария" ва "Хольштейн Киель" ўртасидаги ўйинда 7та гол урилди, "Боруссия" меҳмонда "Хайденхайм"дан устун келди  1 22:08АПЛ. "Ливерпуль" меҳмонда "Борнмут"дан устун келди, "Эвертон"дан 4:0, "Саутгемптон" ва "Фулхэм"дан меҳмондаги ғалаба  6 21:51"Атлетико" — "Мальорка". Таркиблар маълум  5 21:36Озарбайжон чемпионати. "Сумқайит" ўз уйида "Араз" билан дуранг ўйнади, Жалолиддинов 62 дақиқа ҳаракат қилди  3 21:04"Наполи" Кварацхелиянинг ўрнини Саудия Арабистонидаги ўйинчи билан тўлдиради  2 20:37Асенсио АПЛ клубига ўтиши мумкин  1 20:13"Брест" — ПСЖ. Кварацхелия, Дембеле ва Барколя асосий таркибда  1 19:57Назорат ўйини. "Нефтчи" Қозоғистон клубини таслим қилди  6 19:48Баҳодир Мирзаев: "Қуръадан кўнглимиз тўлди, буёғига амалда кўрсатиш қолди"   4 19:35АПЛ. "Ноттингем Форест" жавобсиз 7та гол урди  11 19:30Иван Бошкович: "Бизга энг қийин рақиб рўбарў келди"   10 19:25Тўртта баҳс учун таркиблар маълум бўлди  1 18:58Рэшфорднинг ижараси деярли ҳал. Маошни "Астон Вилла" тўлайди  0 18:32Суперлиганинг биринчи давра тақвими маълум бўлди  28 17:30Суперлига қуръаси олдидан. Мутахассис фикри: "Футболи ривожланган мамлакатлар қуръа ташлашда бошқа тизимлардан ҳам фойдаланмоқда"   1

Бугун Англияда дахшатли тўқнашув News

Бугун Англияда дахшатли тўқнашув

Бугун ва эртага футбол ишқибозларини катта тўқнашувлар кутиб турибди.

Биз учун энг катта қарама-қаршилик Тошкентда бўлиб ўтади. "Чемпионлик ўйини"да "Пахтакор" жамоаси "Локомотив"ни қабул қилади. Аммо, ҳозир бошқа бир дахшатли тўқнашув ҳақида ёзмоқчимиз.

АПЛ, 9-тур
20.10.2018, 16:30
"Стэмфорд Бридж", Лондон
"Челси" - "Манчестер Юнайтед"
Бош ҳакам:
Майк Дин

Chelsea

Antonio Ruediger - 21', Ross Barkley - 90'

Premier League . Round 9

20/10/2018, 17:30

2
:
2
Finished

Manchester United

Anthony Martial - 55', Anthony Martial - 73'

Stadium: Stamford Bridge, 40721 spectators

Referee: Mike Dean

45'
90'
21'  Antonio Ruediger
21'  Willian
30'  Antonio Ruediger
34'  Eden Hazard
69'  Mateo Kovacic (Ross Barkley)
73'  Willian (Pedro Rodriguez)
79'  Alvaro Morata (Olivier Giroud)
90'  Ross Barkley
13'  Nemanja Matic
27'  Ashley Young
55'  Anthony Martial
67'  Juan Mata
73'  Anthony Martial
73'  Marcus Rashford
75'  Juan Mata (Ander Herrera)
84'  Anthony Martial (Andreas Pereira)
85'  Marcus Rashford (Alexis Sanchez)
90'  Alexis Sanchez
90'  Andreas Pereira


Туманли албионда бугун "Титанлар жанги"га гувоҳ бўламиз. Янги бош мураббий Маурицио Сарри билан бирга мавсумни ажойиб бошлаган "Челси" ўз майдонида Жозе Моуриньо бошчилигида муаммолар гирдобига тушиб қолган "Манчестер Юнайтед"ни қабул қилади. Жамоаларнинг айни пайтда турнир жадвалида эгаллаб турган ўрнидан қатъи назар учрашув марказий мақомида бўлаверади.

"Челси" Сарри қўлостида 4-3-3 тактик схемасида тўп тепмоқда. Жамоа тўпга эгалик қилишни яхши кўради, италиялик мутахассис тўп доимо унинг шогирдларида бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, рақиб тўпни эгаллаб турган паллада жамоа юқори прессинг уюштиради ва шу орқали тўпни тезроқ олиб қўйишга уринади. Айни пайтда лондонликлар томошабоп футбол намойиш этишмоқда. Бугунги "Челси" айни пайтдаги МЮдан кучли. Лекин, бундай учрашувларда томонларнинг ҳолати иккинчи планга тушади. Ҳаммаси кимнинг қандай тайёргарлик кўрганига боғлиқ бўлиб қолади. Бунда руҳият муҳим аҳамият касб этади.

"Челси"нинг асосий қуроли - Эден Азар. Ҳозир Азар Премьер-лигадаги энг кучли 3 ўйинчидан бири. Моуриньо олдинги йилларда унга нисбатан икки бор бир ўйинчини алоҳида қўриқлашни топширган. Бир сафар Эррера Эденни қўриқлашни "қотириб қўйган" бўлса, яна бир марта Скотт Мактоминей кучли рақибни анча зарарсизлантира олган эди. Бельгияликнинг формасидан келиб чиқадиган бўлсак, бугун ҳам унга персонал "қўриқчи" керакдек кўринмоқда.


"Манчестер Юнайтед"ни жуда мураккаб давр кутиб турибди. Яқин 3 ҳафта ичида Моур шоигрдлари "Челси", "Ювентус" ва "Манчестер Сити"га қарши ўйинларни ўтказишлари керак бўлади. Кўриб турганингиздек, шундоқ ҳам турли муаммолар ва жароҳатлар гирдобида қолган МЮни оғир ўйинлар қарши олади.

Жозе бугун "Стэмфорд Бридж"га қайтади. Бу стадионга келадиган мезбон мухлисларда у билан боғлиқ ажойиб ва салбий хотиралар бор. "Юнайтед"да кадрлар билан боғлиқ жиддий муаммолар юзага келган. Рохо ва Лингарднинг ўйнамаслиги деярли аниқ. Матич, Шоу, Мактоминей, Далотларнинг майдонга тушиши ҳам катта сўроқ остида. Ҳаммаси уларнинг бугун тонгда қай аҳволда бўлишганига боғлиқ. Андер Эррера эса эндигина жароҳатидан тикланиб сафга қайтди. Лекин, ҳозирги ҳолатдан келиб чиқсак, Жозе Андерни майдонга туширса керак. Бундан ташқари, мураббий ва Алексис Санчеснинг ўзаро муносабатлари ҳам ёмонлашган ва бу нарса чилиликнинг майдонга тушиш эҳтимолини камайтиради.

Тахминий таркиблар:

"Челси":
Кепа Аррисабалага – Сезар Аспиликуэта, Антонио Рюдигер, Давид Луис, Маркос Алонсо – Жоржиньо, Нголо Канте, Матео Ковачич – Педро, Оливье Жиру, Эден Азар.

"Манчестер Юнайтед": Давид Де Хеа – Антонио Валенсия, Виктор Линделёф, Крис Смоллинг, Люк Шоу – Фред (Матич), Андер Эррера, Поль Погба – Маркус Рэшфорд, Ромелу Лукаку, Хуан Мата.

Ўйнамайди: Ампаду – Рохо, Лингард.
Сўроқ остида: Рюдигер – Санчес, Шоу, Феллайни, Эррера, Матич, МакТоминей.


Шунингдек, бугун АПЛ 9-тури доирасида қуйидаги беллашувлар ўтказилади:

16:30. "Челси" - "Манчестер Юнайтед"
19:00. "Борнмут" - "Саутгемптон"
19:00. "Кардифф" - "Фулхэм"
19:00. "Манчестер Сити" - "Бёрнли"
19:00. "Ньюкасл" - "Брайтон"
19:00. "Вест Хэм" - "Тоттенхэм"
19:00. "Қулқерхэмптон" - "Уотфорд"
21:30. "Хаддерсфилд" - "Ливерпуль"


Сизнингча, бугун ким байрам қилади? Лондон ёки Манчестер?


Англия Премьер-лигаси турнир жадвали >>> АПЛ

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика