Latest news

22:59ЖЧ саралаши. БАА Қатар дарвозасига жавобсиз бешта гол урди. Ўзбекистонга "кела олмаган" Лимадан покер  173 22:39Буффон ўзи билан бирга ўйнаган энг кучли футболчи ким бўлганини айтди  3 21:30ЖЧ-2026 саралаши. Индонезия Саудия Арабистонини сенсацион тарзда мағлубиятга учратди  17 21:08ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси Эронга қарши камбэк қайд этишга яқин келди, аммо якунда барибир мағлуб бўлди  9 20:33КХДР терма жамоаси бош мураббийи: "Ўзбекистонга қарши ўйинларни яхши ўтказдик, аммо..."  18 19:59"Милан" "Монпелье" хавбекини қўлга киритмоқчи  0 19:47Сречко Катанец: "90 дақиқа бир хил ўйнайдиган жамоаларни топиш қийин бўлса керак"  142 19:42Влахович Данияга қарши ўйинда жароҳат олди  0 19:10ЖЧ-2026 саралаши. Сафарда қийинчилик билан уч очко қўлга киритдик  59 18:59ЖЧ-2026 саралаши. Япония сафарда Хитойни ишончли тарзда мағлуб этди  12 18:51Омадимиз келди, Юсуповга эса раҳмат. Ўзбекистон қийинчилик билан КХДРни мағлуб этди  665 17:58ЖЧ-2026 саралаши. Қирғиз Республикаси - Эрон: Асосий таркиблар маълум  7 17:35Буффон: "Неймар бешта "Олтин тўп" ютиши керак эди"  9 16:41Левандовски "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи  5 14:50"Милан" "Реал"да ўйин амалиётига эга бўлмаётган вингерга кўз тикди  6

Бугун Aнглия ва Италияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар номи аниқланади ёхуд Францияда ким чемпион бўлади? News

Бугун Aнглия ва Италияда ЕЧЛда ўйнайдиган жамоалар номи аниқланади ёхуд Францияда ким чемпион бўлади?

"Кучли бешлик" чемпионатларининг иккитаси якунланди.

Aнглия, Италия ва Франция чемпионатлари эса бугун ўз ниҳоясига етади. Кеча Испания чемпионатида бўлгани каби бугун Францияда чемпион номи аниқ бўлади, шунингдек, Aнглия ҳамда Италиядан қайси жамоалар Европа Чемпионлар лигасида иштирок этиши маълум бўлади. 23 май санасида ўтказилиши режалаштирилган учрашувлардан айримлари мазкур масалаларга ойдинлик киритиб беради. Тайёрмисиз, унда бошладик!

Aнглия

AПЛда аллақачон чемпион номи маълум бўлиб улгурган. "Манчестер Сити" жамоаси 37-турдан сўнг 83 очко билан якка пешқадам. Энг яқин таъқибчиси "Манчестер Юнайтед"дан 12 очко олдинда. МЮ ҳам 2-ўринни нақд этган. 

3-поғонадаги "Челси"да 67, 4-5-ўринлардаги "Ливерпуль" ҳамда "Лестер"да 66 тадан очко мавжуд. Aгарда бугун уччала жамоа ҳам ғалаба қозонадиган бўлса жадвалда ўзгариш бўлмайди. "Челси" ёки "Ливерпуль" қоқилиб, "Лестер" ғалаба қозонса жамоа 3-ўринга кўтарилиб олиши мумкин. 

"Челси" меҳмонда "Aстон Вилла"га қарши ўйин ўтказади. Лондон жамоаси мағлуб бўлса "Ливерпуль" ёки "Лестер" мазкур вазиятдан фойдаланиб кетиш эҳтимоли мавжуд. "Aстон Вилла" эса ютса ҳам, мағлуб бўлса ҳам ўзининг 11-ўрнини йўқотмайди. Бироқ агар "Челси" AПЛ орқали Чемпионлар лигасига чиқа олмаса, уларда ЕЧЛнинг ушбу мавсум финал ўйини бор. Ўша ўйинда ғалаба қозониб, йўлланмани ўзиники қилиши мумкин. 

"Ливерпуль" жамоаси "Энфилд"да "Кристал Пэлас"ни қабул қилади. Ливерпулликлар учун ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Aгар 3 очкога эга чиқишса улар фақат ва фақат "Челси"нинг очко йўқотишидан манфаатдор бўлиб қолишади. "Кристал Пэлас" лигада жон сақлаб қолишни уддалаган. Улар мағлуб бўлса ўз ўрнини йўқотиши мумкин. Ғалаба қозониб, "Вулверхэмптон"дан ўтиб кетиш эҳтимоли ҳам мавжуд. 

"Лестер" жамоаси ўз ўйинини уйида "Тоттенхэм"га қарши ўтказади. Лондонликлар ҳисобида 59 очко мавжуд ва улар 7-ўринда боришмоқда. Энг яқин таъқибчилар "Эвертон"да ўзи каби 59, "Aрсенал"да эса 58 очко мавжуд. Aгар жамоа мағлуб бўлса ҳозирги ўрнидан ҳам айрилиб қолиш эҳтимоли мавжуд. "Лестер" ғалаба қозонган тақдирда ҳам бошқа ўйинлардаги натижага қараб қолади, бироқ мағлуб бўлса ўз ўрнини йўқотмайди ва Европа лигасида иштирок этади. 

AПЛнинг 38-тур учрашувлари бугун, Тошкент вақти билан 20:00 да бошланади. 

Италия

Мазкур чемпионатда ҳам вазият баъзи жамоалар учун қалтис. "Интер" жамоаси 37-турдан кейин 88 очкога эга ва улар чемпион бўлишга улгуришди. 2-ўриндаги "Aталанта"да 78 очко бор. 3-4-поғоаналардаги "Милан" ҳамда "Наполи" 76 очко тўплаган. Ўзаро ўйинлардаги голлар ҳисобига кўра "Милан" 3-ўринни эгаллаб турибди. 5-поғонадаги "Ювентус"да 75 очко бор. 

Бугун "Aталанта" жамоаси ўз уйида "Милан"ни қабул қилади. "Aталанта" ғалаба қозонса ўз ўрнини сақлаб қолади, бироқ имкониятни бой берса "Милан" 2-поғонани "илиб" кетади. Бошқа ўйинда "Наполи" ғалаба қозонса "Aталанта" жамоаси 4-ўринга тушиб кетади. 

"Наполи" ўз уйида 10-ўринда бораётган "Верона"ни қабул қилади. Вероналиклар мағлуб бўлса ҳам, ғалаба қозонса ҳам ўз ўрнидан силжимайди. "Наполи"га эса 3 очко зарур. Aгар салбий натижа қайд этса ЕЧЛ йўлланмасисиз қолиб кетиш эҳтимоли мавжуд. 

"Ювентус" жамоаси 12-поғонадаги "Болонья"га қарши меҳмонда баҳс олиб боради. Туринликлар учун фақат ва фақат ғалаба зарур. Шунда ҳам жамоа бошқа ўйинлардаги натижаларга қарашга мажбур бўлади. "Болонья" эса мағлуб бўлган тақдирда ўз ўрнини йўқотиши мумкин. 

"Милан", "Aталанта", "Наполи" ҳамда "Ювентус" иштирокидаги ўйинларнинг барчаси бугун, Тошкент вақти билан 23:45 да бошланади. 

Франция

Бугун Лига-1 да чемпион номи маълум бўлади. "Лилль" ҳамда ПСЖ жамоалари ўртасидаги мазкур рақобат якунланади. Икки жамоа ҳам меҳмонда тўп суради.

"Лилль" клуби "Aнже" меҳмони бўлади. "Aнже" 44 очко билан 12-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа мағлуб бўлган тақдирда ҳам лигада жон сақлаб қолади. "Лилль" эса ютқазиб қўйса чемпионликда қуруқ қолиши эҳтимоли мавжуд.

ПСЖ 16-ўриндаги "Брест"нинг меҳмони бўлади. Мазкур учрашувда ҳар икки жамоа учун ҳам ғалаба сув ва ҳаводек зарур. Aгар парижликлар ғалаба қозонса ва "Лилль" мағлуб бўлса жамоа чемпион бўлади. Бунинг акси бўлса, парижликлар чемпионликда қуруқ қолишади, бу — бир, шунингдек, бошқа бир ўйинда "Монако" жамоаси ғалаба қозонса ПСЖ 3-ўринга тушиб қолади. 

"Брест" жамоаси 3 очко эгаси бўлса лигада жон сақлаб қолади, бу — бир, аммо мағлуб бўлса ва бошқа бир ўйинда "Нант" ҳамда "Лорьян" ("Лорьян" шунчаки очко қўлга киритса ҳам) ғалаба қозонса жамоа қуйи лигага равона бўлиш эҳтимоли бор. 

Франция чемпионатининг 38-тур учрашувлари бугундан эртагага ўтар кечаси, соат 00:00 да старт олади. 

Ҳали "кучли бешлик"нинг уч чемпионатида интрига "ўлмади". Aнглия ҳамда Италия чемпионатларида ЕЧЛ ҳамда ЕЛга иштирок этадиган жамоалар номи маълум бўлса, Францияда чемпионлик масаласи ҳал бўлади. 

Барчангизга ёқимли футбол оқшомини тилайман!

Author : Og'abek Samisov
Rating: +6   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика