Latest news

08:07ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   1 07:55Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  15 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  0 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0 06:40U23 Осиё кубоги. Ироқ - Индонезия 2:1  1 02:13Конференциялар лигаси. Голларга бой ўтган ўйинларда "Олимпиакос" ва "Фиорентина" ғалаба қозонди  3 02:02Европа лигаси. "Марсель" ва "Аталанта" муроса кўчасини танлади, "Байер" эса "Рома" майдонида ишончли ғалабага эришди  20 01:30АПЛ. Лондон дербисида "Челси" "Тоттенхэм"ни мағлубиятга учратди  3 00:53Германияда эркаклар футбол жамоасига илк маротаба аёл бош мураббий тайинланди  3 00:29Қозоғистон Профессионал футбол лигасининг букмекер ҳамкоридан қанча пул олаётгани маълум бўлди  3 00:12ПСЖ автобуси "Боруссия" стадионини Мбаппесиз тарк этди  2 23:28Россия кубоги. РПЛ йўли. Финал. Файзуллаев захирадан туширилди, ЦСКА эса илк ўйинда дуранг ўйнади  4 23:17U-23 Осиё кубоги. Ироқ 3-ўрин учун баҳсда Индонезияни мағлуб этиб, Олимпиада йўлланмасини қўлга киритди  31

Бугун 23:00. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор" News

Бугун 23:00. "Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"

Бугун Осиё чемпионлар лигасининг 6-турида "Пахтакор" Эроннинг "Шаҳр Ходро" клуби билан ўйнайди.

Ушбу ўйиндаги ғалаба "Пахтакор"ни нимчорак финалга олиб чиқади. Шу сабабли мазкур беллашув гуруҳ босқичидаги энг муҳим учрашувга айланади. "Пахтакор" сафида Сардор Собирхўжаев сариқ карточкалар билан боғлиқ дисквалификация сабабли ўйнай олмайди.

"Шаҳр Ходро" футбол клуби унчалик катта тарихга эмас. Бу жамоа 2013 йил Машҳад шаҳрида "Падидеҳ Машҳад" номи билан ташкил қилинган. Кейинчалик номи ўзига эгалик қилувчи компаниялар гуруҳи номига мос қилиб ўзгартирилган. 2013 йилгача жамоа "Мес Сарчашма" номи билан аталиб, бошқа шаҳар шарафини ҳимоя қилган. Сўнг клубда ўзгаришлар рўй берган ва янги жамоага Машҳад шаҳрида асос солинган.

Жамоа бош мураббийи яқинда фаолиятини тугатган дарвозабон Маҳди Раҳмати саналади. У Тошкентда "Пахтакор"га қарши ўйинда дарвозани қўриқлаганди. Унга тажрибали мутахассис Муҳаммад Навази ёрдамлашиб келмоқда.

"Шаҳр Ходро" ва "Пахтакор" жамоалари ўртасидаги ўйин 23 сентябрь, чоршанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.

"Шаҳр Ходро"нинг Чемпионлар Лигаси учун футболчилар рўйхати билан танишинг.

Дарвозабонлар

1. Маҳди Раҳмати
22. Муҳаммаджавод Киа
33. Матин Сафаиан

Ҳимоячилар

2. Муҳаммад Ақажанпур
3. Али Неъмати
4. Ҳуссайн Морадманд
5. Фаршад Фаражи
17. Ҳасан Жаъфари
27. Муҳаммадали Фарамарзи
66. Муҳаммад Муҳаммадзода

Ярим ҳимоячилар

8. Акбар Содиғи
9. Амин Қасеминажод
11. Ҳуссайн Меҳрибон
16. Алиризо Асадабади
18. Али Таҳеран
78. Амирҳассан Жаъфари
80. Руҳоллоҳ Сайфуоллоҳ
88. Али Набизода

Ҳужумчилар

7. Муҳаммад Қози Нажафабади
14. Омид Мансури
20. Муҳаммадризо Халатбари
21. Саид Содиғи
76. Муртазо Хуросони



Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида "Пахтакор"дан Шота Арвеладзе ва Эрен Дердийок иштирок этишди.

Шота Арвеладзе: "Рақиб учун ғурур, биз учун эса финал ўйини бўлади"        

"Шаҳр Ходро" бош мураббийи: "Пахтакор"ни ҳурмат қиламан"        

 

"Пахтакор"нинг Эрон клублари билан ўйинлари тарихи

"Шерлар" Осиё клублари мусобақаларида Эрон жамоалари билан 18 марта тўқнаш келишган.

"Шаҳр Ходро" билан ҳисоблаганда жамоамиз Эроннинг жами 9 клубига қарши тўқнаш келган. Эронликларга қарши беллашувларда "Шерлар" ижобий натижалар қайд этиб келади. Жами 18 беллашувнинг 12тасида "Пахтакор" зафар қучган. Икки ўйинда дуранг қайд этилиб, рақиблар 4 бор ғалаба қозонган. Рақиб дарвозасига 27 тўп киритилиб, 16 гол ўтказиб юборилган. Тошкентда 10 учрашувнинг барчасида "Шерлар" устун келишган. Рақиблар дарвозаларига 18 гол урилиб, 4 тўп ўтказиб юборилган.

Эрон жамоаларига қарши ўйинлардаги натижалар:

Зобахан - 2:0, 0:1
Нафт - 2:1, 1:1
Саба - 2:1, 2:0
Сепахан - 2:1, 0:2
Тракторсози - 1:0, 0:2
Фулад - 2:0, 3:1
Истиқлол - 2:1, 2:4
Персеполис - 1:0, 1:1, 1:0
Шаҳр Ходро - 3:0



Бугунги баҳсни суриялик Ҳанна Ҳаттаб бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.


ОЧЛ-2020
6-тур, "B" гуруҳи
"Шаҳр Ходро" - "Пахтакор"
Бош ҳакам:
Ҳанна Ҳаттаб (Сурия)
Қанот ҳакамлари: Али Аҳмад (Сурия), Ронни Коҳ Мин (Сингапур)
Захира ҳаками: Масуд Туфайели (Сурия)
Назоратчи: Исмоил Аднан (Иордания)


Shahr Khodrou FC

AFC Champions League Grp. B . Round 6

23/09/2020, 23:00

1
:
0
Finished

Pakhtakor Tashkent

Jaloliddin Masharipov - 65'

45'
90'
31'  Ali Taheran
45'  Mohammad Reza Khalatbari
45'  Ali Nemati
69'  Akbar Sadeghi
69'  Mohammad Reza Khalatbari (Hossein Mehraban)
76'  Abolhassan Jafari
78'  Ruhollah Seifollahi (Amirhassan Jafari)
78'  Mohammad Ali Faramarzi (Alireza Asadabadi)
46'  Dostonbek Khamdamov (Javokhir Sidikov)
46'  Khoziakbar Alidzhanov (Akramjon Komilov)
46'  Odildzhon Khamrobekov (Vladimir Kozak)
65'  Jaloliddin Masharipov
67'  Yegor Krimets (Sadriddin Abdullaev)
73'  Akramjon Komilov
77'  Dragan Ceran (Asad Sobirzhonov)

Rating: +18   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика