Бугун 23:00. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол"
17 sep 2020 08:50
News
Бугун 23:00. "Пахтакор" - "Ал Ҳилол"
Бугунги баҳсда дисквалификация сабабли "Пахтакор"га Элдор Суюнов ва Драган Черан ёрдам бера олмайди. Бугунги учрашувда "Пахтакор" мезбон сифатида ўйнайди. Гуруҳда ҳозирча "Ал Ҳилол" 9 очко билан пешқадамлик қилаётган бўлса, "шерлар" 6 очко билан 2-поғонани эгаллаб турибди.
"Пахтакор" ва "Ал Ҳилол" жамоалари ўртасидаги ўйин 17 сентябрь, пайшанба куни Тошкент вақти билан соат 23:00да Дохадаги "Ал Жануб" стадионида бошланади.
Кеча ўйиндан олдинги матбуот анжуманида Шота Арвеладзе ва Жалолиддин Машарипов иштирок этишди.
Шота Арвеладзе: "Бизнинг яхши ўйинларимиз гуруҳдан чиққанимиздан кейин ҳам давом этади"
Бугунги баҳсни баҳрайнлик Наваф Шукрулла бошчилигидаги ҳакамлар бошқариб боришади.
ОЧЛ-2020, 4-тур, "B" гуруҳи
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони)
Бош ҳакам: Наваф Шукрулла Абдулла Ғайят (Баҳрайн)
Қанот ҳакамлар: Муҳаммад Жафар Муҳаммад Салмон (Баҳрайн), Абдулла Солиҳ Алроваими Абдулла Моҳсен (Баҳрайн).
Захира ҳаками: Кришанта Дилан Перера Ҳеттиканканамге (Шри-Ланка).
Назоратчи: Субҳиддин Бин Моҳд Солиҳ (Малайзия).
|
Pakhtakor Tashkent |
AFC Champions League Grp. B . Round 4 18/09/2020, 00:00 0
:
0
Cancelled
|
Al Hilal |
Similar news
championat.asia
Дональд Трамп "Интер Майами" футболчилари билан учрашувда: "Месси Пеледан кучлироқ"
Ла Лига. Ламин Ямалнинг голи "Барселона"га меҳмонда "Атлетик"га қарши ўйинда ғалаба тақдим этди
ЛаЛига. "Реал Мадрид" меҳмонда "Сельта"ни қийинчилик билан мағлуб этди
“Ғалаба қозонишимизга ишончим комил”. Куртуа EЧЛда "Ман Сити"дан ўтиш учун "Реал"га нима кераклигини айтди
Comments