Latest news

13:57Англия топ-клублари "Golden Boy"га даъвогар футболчи учун курашмоқда  0 13:29ЕЧЛ плей-оффида қўшимча таймлардан воз кечилади, дастлабки 8 ўринни эгаллаганлар жавоб учрашувларини уйида қабул қилади  6 12:58Хуммельс "Боруссия"га қайтади ва клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этади  1 12:30"Реал" Анчелотти ўрнига 10 йилда 11 та соврин ютган мураббийни олиб келмоқчи  9 12:06Ўзбекистон U-15 терма жамоаси УЕФА Ривожланиш Кубогида қатнашади  7 11:43Ўзбекистон кубоги. "Пахтакор" 9:0 ҳисобида ютгани фойдасизми? "Насаф" 1:0 ҳисобида ютса, кейинги босқичга чиқадими?   23 11:26"Аввал ҳам Жаҳон чемпионатида қатнашганмиз, машиналар берилган. Самолёт олсангиз ҳам оёқ ердан узилмасин" — Равшан Эрматов чемпионларга яна нималар деди?  12 11:19"Криштиану – бутун дунёга ибрат" — Фигу  5 10:54Анчелотти ёзда сотиб олиш керак бўлган тўрт нафар футболчи номини айтди  12 10:25АПЛ тарихидаги энг яхши ҳужумчилар рўйхати эълон қилинди  12 09:56Мората яна А Серияга қайтиши мумкин  0 09:27Sofascore. «Ал Фaйҳа» дуранг ўйнаган баҳсда Шукуров қандай баҳо олди?  1 08:58Маркус Рэшфорд қайси жамоага ўтиш нияти борлиги айтилди  2 08:29«Реал» Алонсо учун «Байер»га қанча товон пули тўлаши маълум бўлди  9 08:00Мавсум якунида Ла Лигадан тушиб кетадиган илк клуб аниқ  2

Бугун. 21:45. Эрон - Ўзбекистон News

Бугун. 21:45. Эрон - Ўзбекистон

Бугун Ўзбекистон терма жамоаси ЖЧ-2018 саралаши доирасида Эрон билан ўйнайди.

Иккала жамоа учун учун мазкур баҳснинг аҳамияти қанчалик юқори эканини тушунтириб ўтишнинг ҳожати йўқ. Эрон ғолиб бўлса муддатдан олдин Жаҳон чемпионатига йўлланма олади, Ўзбекистон ғолиб бўлса иккинчи тўғридан-тўғри йўлланма олиш имконияти анча ошади.




Ўзаро ўйинлар

Бу икки жамоа бугунга қадар 7 марта тўқнаш келишган.

1998 йил Таиландда ўтган Осиё ўйинлари чорак финалида Эрон вакилларимизни 4:0 ҳисобида таслим қилганди. 2007 йилги Осиё кубоги гуруҳ босқичи доирасида ўтган баҳсда ҳам Эрон ғолиб бўлган - 2:1.

2009 йил Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказилган. Баҳсда ҳисоб очилмаган эди - 0:0. 2012 йил ЖЧ-2014 саралаши доирасида бу икки жамоа Тошкентдаги "Жар" стадионида беллашишган. Учрашувда меҳмонлар сўнгги дақиқаларда гол уриб ғалабани илиб кетишганди - 0:1.

Ўша йил ноябрь ойида Теҳронда ўтган ўйинда Улуғбек Бақоевнинг урган голи Ўзбекистонга қарама-қаршиликдаги биринчи ва ҳозирча ягона ғалабани келтирган эди - 0:1.

2015 йилда Тошкентда бу икки жамоа яна бир марта ўртоқлик учрашувини ўтказишган. Бу сафар форслар битта гол эвазига сафарда ғалабага эришишганди - 0:1.

Ўтган йил октябрь ойида Тошкентдаги баҳсда форслар Жалол Ҳуссайни томонидан урилган гол эвазига ғалаба қозонишганди - 0:1.

Эрон ва Ўзбекистон ўртасидаги 7та ўйиннинг биттасида вакилларимиз, 5тасида форслар ғолиб чиқишган. Фақат бир бор дуранг қайд этилган. Тўплар нисбати 9:2 Эрон фойдасига.




Йўқотишлар

Ўзбекистон терма жамоаси сафида бир қатор йўқотишлар мавжуд. Жумладан, Виталий Денисов, Ислом Тўхтахўжаев, Александр Мерзляков каби футболчилар Таиланд ва Эронга қарши ўйинларда майдонга тушмаслиги анча олдин маълум бўлган эди.

Кейинроқ шифокорлар тавсиясига кўра Одил Ҳамробеков миллий терма жамоа лагерини тарк этиб, “Насаф” ихтиёрига юборилди. Таиланд билан ўйинда жароҳат олган Марат Бикмаев Эронга бормаслиги маълум бўлди.



Ўзбекистоннинг ўйин учун таркиби: 

Дарвозабонлар: Александр Лобанов (“Пахтакор”), Игнатий Нестеров (“Локомотив”), Элдор Суюнов (“Насаф”);

Ҳимоячилар: Станислав Андреев (“Пахтакор”), Фаррух Сайфиев (“Насаф”), Анзур Исмоилов (“Чанчунь Ятай”, Хитой), Егор Кримец (“Бейжинг Гоань”, Хитой), Рустам Ашурматов (“Бунёдкор”), Отабек Шукуров (“Бунёдкор”), Мурод Холмуҳаммедов (“Қўқон-1912”), Даврон Хошимов (“Пахтакор”), Акмал Шораҳмедов (“Насаф”);

Ярим ҳимоячилар: Одил Аҳмедов (“Шанхай СИПГ”), Сервер Жепаров (“Истиқлол”, Эрон), Элдор Шомуродов (“Бунёдкор”), Жалолиддин Машарипов (“Локомотив”), Сардор Рашидов (“Ал-Жаиш”, Қатар), Азиз Ҳайдаров (“Ажман”, БАА), Фозил Мусаев (“Жубило Ивата”, Япония), Вадим Афонин (“Оренбург”, Россия);

Ҳужумчилар:  Игорь Сергеев (“Пахтакор”), Темурхўжа Абдухолиқов (“Ас-Сайлия”, Қатар), Александр Гейнрих (“Ордабаси”, Қозоғистон).




Дарвозабонлар: Алиризо Беиранванд (“Персеполис”), Муҳаммадризо Акбари (“Тракторсози”), Муҳаммад Мазаҳери (“Зоб Аҳан”), Ҳамид Лак (“Саипа”);

Ҳимоячилар: Рамин Ризоиан (“Витесс”, Голландия), Сайид Жалол Ҳуссайни (“Персеполис”), Муҳаммад Ансари (“Персеполис”), Ҳуссайн Маҳини (“Персеполис”), Пежман Мунтазари (“Ал-Аҳли”, Қатар), Муртазо Пуралиганжи (“Ал-Садд”, Қатар), Милад Муҳаммади (“Терек”, Россия), Саид Агхои (“Тракторсози”);

Ярим ҳимоячилар: Иззатуллоҳ Пургаз (“Саипа”), Саид Иззатуллоҳи (“Анжи”, Россия), Эҳсон Хажисафи (“Сепахон”), Али Карими (“Локомотива”, Хорватия), Масуд Шожаи (“Паниониос”, Греция), Ашкан Дежага (“Вольфсбург”, Германия), Эҳсон Паҳлавон (“Зоб Аҳан”), Алиризо Жаҳонбаҳш (“АЗ Алкмаар”, Голландия), Меҳди Туроби (“Саипа”), Воҳид Амири (“Персеполис”);

Ҳужумчилар: Меҳди Тареми (“Персеполис”), Ризо Ғочаннажод (“Хееренвен”, Голландия), Карим Ансарифард (“Олимпиакос”, Греция), Сардор Азмун (“Ростов”, Россия).





ЖЧ-2018 саралаши. 3-босқич. 8-тур
ЭРОН – ЎЗБЕКИСТОН
12 июнь 2017. Теҳрон. “Озоди” стадиони. 21:45 (Тошкент вақти)
Ҳакамлар
: Аҳмад ал-Каф, Ҳамид Ал Маҳайи, Абу Бакар Ал Амри, Умар Ал Ёқубий (Уммон)
Назоратчи: Субҳиддин Муҳаммад Солиҳ (Малайзия)
Комиссар: Каисе Томохиро (Япония)

Rating: +24   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика