Latest news

22:15Ҳаким Фузайлов: "Агар гол урмасак керакли очколарни қўлга кирита олмаймиз"  0 21:44Баҳром Ҳайдаров: "Дуранг бизни ҳам, рақибни ҳам қониқтирмади"  1 21:28Ла Лига. "Реал" тўхтамаяпти, Алонсо жамоаси бешинчи ўйинда ҳам ғалаба қозонди  23 21:15Суперлига. "Нефтчи" марказий тўқнашувда "Динамо"дан устун келди ва пешқадам "Насаф"га анча яқинлашди  77 21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  3 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  32 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  8 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   8 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  96 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  3 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  18 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0

Бугун 15:30. "Машъал" - "Пахтакор" News

Бугун 15:30. "Машъал" - "Пахтакор"

Олий лиганинг 27-турида "Пахтакор" Муборакка сафар уюштиради.

26-турда "Обод"дан устун келган "Машъал" айни пайтда 8-ўринни эгаллаш учун курашга киришган. Жамоа ўз майдонида яхши ўйин намойиш этади. Муборакдаги баҳсни мезбонлардан Аббос Шодмонов, меҳмонлардан Жамшид Искандеров дисквалификация туфайли ўтказиб юборишади.

Қарама-қаршилик
Олий лигада жамоалар ҳозирга қадар 31 учрашувда тўқнаш келишган. "Пахтакор" 22, "Машъал" 4 ўйинда зафар қучган. 5 баҳс дуранг билан якунланган. 62 тўп киритган "шерлар" 20 бор дарвозадан тўп олиб чиқишган. Муборакдаги беллашувларнинг 8тасида тошкентликлар, 3тасида мезбонлар ғолиб бўлган. 4 ўйинда дуранг қайд этилган.

Ўйин расмийлари
Муборакдаги учрашувни Олим Толибжонов бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқаради. У жорий мавсум олий лигада "Пахтакор"нинг уч ўйинини бошқарди. "Қўқон-1912" ва "Навбаҳор"дан устун келган "Пахтакор" "Бухоро" билан дуранг ўйнаган.

"МАШЪАЛ" - "ПАХТАКОР"
Ҳакамлар:
Олим Толибжонов (Тошкент), Наби Рўзимов (Тошкент), Владлен Лушин (Гулистон), Элёр Турсунов (Бухоро).
Назоратчи: Арслон Ҳотамов (Тошкент).

Ўйин 30 октябрь, якшанба куни Муборакдаги Баҳром Вафоев номли стадионда 15:30да бошланади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика