Latest news

00:03Гвардиола Ҳусановнинг ўйини ҳақида фикр билдирди  14 23:45АПЛ. "Манчестер Сити" – "Манчестер Юнайтед" 3:0  1 23:33Маттиас Яйссле: "Насаф"нинг кучли томонларини яхши биламиз, аммо ғалаба учун ўз устунлигимизга эътибор қаратамиз"  3 23:01"Барселона" — "Валенсия". Таркиблар маълум  11 22:50"Милан" — "Болонья". Таркиблар маълум  1 22:42Лига 1. ПСЖ "Ланс"ни қийинчиликсиз таслим этди  1 22:25АПЛ. Ҳусанов тўлиқ ўйнаган Манчестер дербисида "Сити" "Юнайтед"ни йирик ҳисобда енгди  88 22:13ОПЛ. "Нефтчи" ва "Сабаҳ" ўзаро дуранг ўйнади, Раҳмоналиев иккинчи тайм бошида майдонга тушди  0 21:21Рўзиқул Бердиев: "Олдин ҳам "Ал Аҳли" сингари катта салоҳиятга эга жамоаларга қарши ўйнаганмиз"  14 21:10Илёс Зейтуллаев: "Янги стадионда тўп тепиш ўзгача ҳиссиётларни берди"  1 20:46Ҳаким Фузайлов: "Яна эски касалимиз қўзғади"  6 20:02АПЛ. "Ливерпуль" 90+5 дақиқада пенальтидан урилган гол эвазига "Бёрнли"ни мағлуб этди  16 20:00Про Лига. "Арал" "Олимпик"га имконият қолдирмади  0 19:55Абдухолиқовнинг пеналтидан киритган голи "Бунёдкор"га ғалаба тақдим этди  8 19:28А Серия. "Рома" Римда "Торино"га мағлуб бўлди  9

Бу йил олий лигада сафарда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа қайси? News

Бу йил олий лигада сафарда энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа қайси?

Секин-асталик билан бу йилги миллий чемпионатимиз ҳам ўзининг қизғин палласига кириб бормоқда.

Куз келиб, совуқ тушгач жамоалар ҳам "жўжаларни санаш"ни бошлашади. Албатта, ҳозирча чемпион ким бўлишини айтиш мушкул. Аммо чемпионат охиригача олтин медаллар учун қизғин кураш кечса ажаб эмас. 

Шу ўринда рақамларга мурожаат қилган ҳолда ушбу мавсум сафар ўйинларида мағлубиятсиз серияни энг узоқ давом эттирган клубларни аниқладик. Кўпчилик ўйлаши мумкин, бу ҳойнаҳой "Локомотив" бўлса керак деб. Йўқ, "Локо" эмас экан. Сафар беллашувларида энг узоқ мағлубиятсиз серияни давом эттирган жамоа бу - "Қўқон-1912" бўлиб, қўқонликлар сафардаги олтинчи ўйинга келибгина мағлуб бўлишган. Жамоа Тошкентда "Бунёдкор"га 1:2 ҳисобида ўйинни бой берган. 

Бу борада иккинчи ўринни "Бунёдкор" эгаллаб турибди. "Қалдирғочлар"нинг сафардаги мағлубиятсиз серияси тўртинчи ўйинга келиб ўз интиҳосини топган. "Бунёдкор"ни ўз майдонида "Машъал" 1:0 ҳисобида мағлубиятга учратган. Учинчи ўрин эса "Динамо"га тегишли. Самарқандликлар сафардаги учинчи баҳсда биринчи мағлубиятни қабул қилиб олишган. "Динамо" 5-турда Қўқондан мағлубият билан қайтган. 

Олий лиганинг 9та клуби эса сафардаги биринчи ўйинидаёқ мағлуб бўлган. Булар - "Бухоро", "Қизилқум", "Металлург", "Шўртан", "Сўғдиёна", "Нефтчи", "Олмалиқ", "Обод" ва "Навбаҳор".


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика