Latest news

03:18ЖЧ U-17. Турнир тарихидаги энг йирик ҳисоб қайд этилди  0 03:04Ла Лига. "Сельта" ва "Барселона" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди, Де Йонг майдондан четлатилди  36 02:50Лига 1. ПСЖ голларга бой ўйинда 90+5 дақиқада гол уриб, "Лион"ни мағлуб этди  0 02:47А Серия. "Интер" ўз уйида "Лацио"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  3 23:28АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...  62 22:58"Милан" АПЛ юлдузини сотиб олиши мумкин  2 22:35Акмал Рустамов: "Андижон" ОЧЛда ўйнаяпти, уларга ҳам оғир"  4 22:20Суперлига. "Хоразм" - "Сўғдиёна" 0:2  0 22:12Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади  82 22:05Суперлига. "Қизилқум" – "Андижон" 2:1  0 21:50Максим Шацких: "Рақиб бутун 90 дақиқа давомида уч марта ҳужумга ўтиб, иккита гол урмоқда"  11 21:35IV Ислом Бирдамлиги ўйинлари. Ўзбекистон ярим финалда Эронга мағлуб бўлди  1 21:23Эшитдик-да! Левченко "Нефтчи"да қолади  10 20:56Ўзбекистон U-17'нинг бугунги машғулотидан суратлар  3 19:50Расман: Тимур Кападзе Ўзбекистон МТЖдан кетди  28

Бу қизиқ. АГМК бу мавсум сафарда рекорд, ўз уйида антирекорд қайд этди News

Бу қизиқ. АГМК бу мавсум сафарда рекорд, ўз уйида антирекорд қайд этди

Бу йил АГМК кучлилар сафида 11-мавсумини ўтказди.

Ортга назар ташлайдиган бўлсак, АГМК ўз тарихида илк маротаба мавсумни 2 мураббий қўл остида ўтказди. 2008-2016 йилларда Игорь Шквирин жамоанинг бош мураббийи бўлганди. 2017 йилда бошқарув Виктор Кумиковга топширилди. Жорий мавсумнинг дастлабки 13 турида Виктор Балютович жамоани бошқарган бўлса, қолган 19 ўйинда бош мураббийлик Бахтиёр Ашурматов томонидан амалга оширилди.



Шу ўтган 11 мавсум давомида жамоа 312 учрашув ўтказди. 109 ўйинда ғалаба нашидасини сурган жамоа, 65 баҳсда дуранг қайд этган ва 138 учрашувда рақиб муваффақиятга эришган. Тўплар нисбати - 428-464.


АГМКнинг 11 йиллик ўйинлари статистикаси.


Чемпионат қоидаларига кўра ҳар бир жамоа уй ва сафар ўйинларини ўтказади. Бу йилги натижалар шуни кўрсатдики, АГМК 2018 йилда ўз майдонида антирекорд қайд этиб, мухлисларини кўп маротаба ранжитиб қўйган. Жамоа ҳатто ўз тарихида энг паст кўрсаткичга эришган 2016 йилги мавсумда ҳам ўз майдонида яхшироқ натижаларга эришган экан. Бу йил жамоа Олмалиқда ўтган 16 ўйинда 19 очко жамғаришга эришди. Бу борада турнир жадвалидаги ўрни ҳам энг паст кўринишга келди. Жамоа 10-ўрин билан кифояланди.

АГМКнинг ўз майдонида ўтказган ўйинлари статистикаси


Ўз майдонида антирекорд қайд этган АГМК, сафар ўйинларида муваффақиятли кўрсаткичларга эришиб ўз рекордини янгилади. Жамоа илк маротаба меҳмондаги учрашувларда 18 очко жамғаришга эришди. Шунинг билан бир қаторда сафар ўйинлари статистик жадвалида 4-поғонани банд этди.


АГМКнинг сафар ўйинларида қайд этган статистикаси


Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика