Latest news

18:27"Футбол олами". "Андижон" ва "Нефтчи" юта олмади, "Навбаҳор"да йирик ғалаба. 6-тур ҳақида ҳаммаси  0 18:13Суперлига. 6-тур голи муаллифи - Одил Ҳамробеков  1 17:55Суперлига. 6-тур мураббийи - Рўзиқул Бердиев  0 17:30Суперлига. 6-тур дарвозабони - Дилшод Йўлдошев  0 16:45Про лига. 7-тур учрашувларини бошқарадиган ҳакамлар маълум  0 16:22Суперлига. 7-тур ўйинларининг бошланиш вақтлари эълон қилинди  2 15:43Футзал. БМБ "Пахтакор" дарвозасига жавобсиз 7та тўп киритди  2 15:05Манба: "Динамо" футболчиларига 3 ойдан бери маош берилмаяпти  8 14:47Аукционга қўйилган дўппининг нархи 44 миллион сўмга етди. Барча пуллар болалар шифохонасига хайрия қилинади  11 14:33Олимпиадага чиққан Ўзбекистон U-23 терма жамоаси футболчиларига қанчадан мукофот берилгани маълум  42 13:47ЕЧЛ. "Реал" ва "Бавария"нинг бугунги ўйин учун тахминий таркиблари  25 13:27"Насаф"нинг асосий жамоаси кетидан футзал жамоаси ҳам голлар шоусида ғалаба қозонди  0 12:55Миличкович "Металлург"нинг 900-голи муаллифи  1 12:27"Пахтакор"да йўқотиш. Бу мавсум 5та гол урган футболчи сафдан чиқди  16 11:58"Насаф" голлар шоусида ОКМКни мағлуб этган баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0

Бу қизиқ. 2006 йил Ироқ клуби қандай қилиб "Машъал" билан дуранг ўйнаб кетганди? News

Бу қизиқ. 2006 йил Ироқ клуби қандай қилиб "Машъал" билан дуранг ўйнаб кетганди?

Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида 2006 йилги воқеани эслади.

ОЧЛ янги мавсуми старти ва Ироқ клубига қарши баҳсдан олдин, 2006 йилги "Машъал" иштирокидаги бир воқеа ёдимга тушди.

Муборак клуби ўрин олган гуруҳ жуда кучли эди. Аммо 4-турдан сўнг бизнинг клуб 7 очко билан 2-ўринда эди. "Ал-Айн"да 10 ва "Ал-Ҳилол"да 6 очко бор эди. Сўнгги ўринда эса Ироқнинг "Ал-Мина" клуби жой олганди. Бу жамоа 4та турда умуман очко ололмаган эди.

Бешинчи турда "Машъал" ўз майдонида айнан "Ал-Мина"ни қабул қилди. "Машъал" бунгача ўз уйида "Ал-Айн" билан дуранг ўйнаган ва "Ҳилол"ни мағлуб этганди. "Мина" мағлуб этилса ва "Ҳилол" "Ал-Айн"ни таслим қилса "Машъал" гуруҳда биринчи ўринга чиқиб оларди.

Ўшанда гуруҳдан фақат битта клуб чорак финалга чиқарди. Шу боис ҳар бир очко жуда қадрли эди.

Ўша пайтлари ОЧЛда ўйинлар чоршанба кунлари ўтказиларди. Қаршидаги ўйин 3 май куни бўлиб ўтиши керак эди. Душанба куни, 1 май куни ЎФФга қўнғироқ бўлди. Қўнғироқ Ўзбекистоннинг Теҳрондаги элчихонасидан эди.
- Бу ерда Ироқ клуби вакиллари бор. Улар ОЧЛ ўйинида иштирок этиш учун Ўзбекистонга кириш визасини олишмоқчи.
- Улар қандай қилиб Теҳронда пайдо бўлиб қолишди? Жамоа қандай қилиб Қаршига келмоқчи?
- Улар Теҳрондан автобусда Қаршига боришмоқчи. Самолёт чиптаси учун пул йўқ дейишмоқда.
- Биз уларга виза қилиб бера оламиз. Аммо айтингчи агар улар автобусда келишса, Туркманистон орқали келишади тўғрими?
- Ҳа, бошқа йўл йўқ.
- Уларда Туркманистон визаси борми?
- Менимча йўқ.
- Унда автобусда қандай қилиб Туркманистондан ўтишмоқчи?
- Тўғри айтасиз, уларга бошқа йўл топишларини айтамиз.

Кейинроқ Ироқ клуби меҳмонхонага пули йўқлиги боис бир кечани Теҳрон масжидларидан бирида ўтказишган, кейин Истанбулга учишган, у ерда яна бир кун бўлишган ва чоршанба куни тонгда Тошкентга учиб келишган, бу ерда "Машъал" вакиллари кутиб олишди.
Меҳмонлар Ўзбекистон меҳмонхонасига жойлашишди, кундуз куни уларни Қаршига чартер рейс кутарди.

Яхшиям бу чартер рейс эди, футболчиларни уйқудан уйғотиш жуда қийин кечган. Улар тушликка ҳам, учиш вақтига ҳам кеч қолишди. Оддий рейсли самолёт уларни кутмасди, чартер эса охиригача кутди.

Футболчилар шу қадар чарчашгандики хатто самолёт йўлакларига ётиб олишганди.

Қаршига самолёт учрашув бошланишига 1 соат қолганида қўнган. "Машъал" бу пайтда стадионда чигалёзди машғулотларини бажараётганди. Комиссар қатъи айтди: "Ал-Мина" футболчилари чигалёзди машғулот қилишмаса ҳам ўйин ўз вақтида бошланиши шарт.

Барчаси "Машъал" учун қўл келаётгандек эди, бироқ ироқликлар характер кўрсатиб якунда 2:2 ҳисобида дуранг ўйнаб кетишганди.



Rating: +22   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика