Latest news

01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  49 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:32Англия лига кубоги. "Арсенал" – "Кристал Пэлас". Таркиблар аниқ!  3 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Бу қизиқ! News

Бу қизиқ!

Tags :  Бу қизиқ
Миллионлар ўйини бўлмиш футболда қизиқарли маълумотлар талайгина.

Туман ортига нима яширинган?

Шотландиянинг икки клуби ўзаро баҳс олиб бораётган бир пайтда туман қалинлашган. Футболчилар бир-бирини узоқ вақт қидириб юришган. Туман шу даражада қалинлигидан хаттоки оёқлари остидаги тўпни ҳам кўра олишмаган. Учрашувни бошқариб борган ҳакам захира ўриндиғига югуриб борган ва у ерда ҳеч бир футболчини кўрмаган. Шунда майдонда бир вақтнинг ўзида 30 нафар футболчи бўлган. Шу захоти бош ҳакам ўйинни ўша жойида тўхтатган.


3 кунлик ўйин

1981 йили август ойида Ирландиянинг икки жамоаси ўзаро баҳс олиб боришган. Ушбу учрашув энг узоқ вақт давом этган ўйин сифатида футбол тарихида қолган. Баҳс 65 соат 1 дақиқа давом этган.


Энг ёмон дарвозабон

Жимми Тейлор исмли дарвозабон дунё футболида энг омадсиз ва профессионал бўлмаган посбон ҳисобланади. Ҳар бир учрашувда ушбу посбон ўз дарвозасидан ўртача ҳисобда 17та тўп олиб чиққан. Бир мавсумда у ўз дарвозасидан деярли 500та тўп олиб чиққан.


ЖЧ-2018

2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионати ташкил этилганидан кейин 21-маротаба ўтказилади. Россия давлати илк маротаба бундай йирик мусобақани ўтказади. Ўйинлар Москва, Санкт-Петербург, Самара, Саранск, Ростов-на-Дону, Сочи, Қозон, Калининград, Волгоград, Нижний Новгородда ва Екатеринбург шаҳарларида бўлиб ўтади. Россияда бўлиб ўтадиган мундиалнинг тимсоли Бўри Забивака ҳисобланади. 



Жаҳонгир Сотволдиев тайёрлади

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика