Latest news

13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  0 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  0 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  5 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  5 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  6 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   15 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  24 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1 07:00Европа лигаси. "Марсель" - "Аталанта" 1:1  0 06:50АПЛ. "Челси" - "Тоттенхэм" 2:0  0

"Брюгге"да 9тадан 9 очко! "Атлетико"ни мағлуб этишда Хавининг "Барса"сида гол урган ва "Эспаньол"га керак бўлмаган испан ёрдам берди News

"Брюгге"да 9тадан 9 очко! "Атлетико"ни мағлуб этишда Хавининг "Барса"сида гол урган ва "Эспаньол"га керак бўлмаган испан ёрдам берди

Вау!


Сешанба кунги Чемпионлар Лигасининг энг асосий сенсацияси Бельгияда содир бўлди: "Брюгге" қаҳрамонларча "Атлетико"ни 2:0 ҳисобида таслим этди ва B гуруҳи етакчилигини сақлаб қолди.


"Брюгге" "Байер", "Порту" ва "Атлетико"га қарши ўйинларда 9тадан 9 очко жамғарди. Тўплар нисбати ҳам даҳшат – 7:0.


Симеоне жамоаси дастлабки ярим соатда рақибни ўз дарвозаси олдига "қамаб қўйди" ва мунтазам равишда Симон Миньолени текшириб турди. "Ливерпуль"нинг собиқ дарвозабони ишончли ҳаракат қилди. "Брюгге" 30-дақиқада мадридликларни фойдаланилмаган имкониятлар учун жазолади: ҳужумчи Ферран Жуджла Науэль Молинани қулатган ва "Атлетико" ҳимоячиларидан ўтган ҳолда шеригига пас берди, Камала Соуа эса очиқ дарвозани осонгина ишғол қилди.


ВИДЕО  ЕЧЛ. "Брюгге" - "Атлетико Мадрид" 2:0


"Брюгге" шундан сўнг ҳам кам сонли қарши ҳужумлар уюштирди. 62-дақиқада тактика ўз самарасини берди: Бьюкенен тўпни жарима майдончаси ичида ажойиб тарзда назорат қилди ва Жуджлага уни қолдирди. Бельгияликлар икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олишди.


Гризманн 75-дақиқада пенальтидан фойдала олмади ва "Атлетико"нинг ўйинга қайтишини "олдини олди". Антуан асосий таркибда майдонга тушди ва жуда ҳам ажралиб турмади. Мадридликлар Миньоле дарвозаси олдида яна кўплаб вазиятлар яратишди, аммо фойдаланилмаган пенальтидан сўнг ўзларига кела олишмади.


"Атлетико"га қарши ўйин қаҳрамони Жуджла ким ўзи (1+1)?


"Менга футболда кўп марта сабабини айтмасдан етарли даражада яхши эмаслигимни айтишган. Улар шундай дейишади ва тамом. Мени икки бор "Эспаньол"дан ҳайдаб юборишган, "Валенсия" ва "Дамм" ҳам рад жавобини берган. Балки, бу менинг характеримни шакллантиргандир", – дейди Ферран Жуджла Бельгиянинг Sport Voetbal Magazine нашрига.



Жуджла 16 ёшида футболни ташлашни хоҳлаган. Уни "Эспаньол" академиясидан ҳайдашган. У нима қилишини билмай қолган. Бутун умри давомида футболни орзу қилган, аммо фаолияти ўхшамаган. Ферран кўпроқ ўқийдиган ва камроқ машғулот (ҳафтасига атиги икки марта) қиладиган бўлган. Унда шубҳа ҳам бор эди: давом эттириш керакми?


Ферранни бир йилдан сўнг академияга қайтаришди. Аммо, жамоасида унга унчалик ҳам ишонч билдиришмади, ижарага юборишди ва асосий жамоага қўйишмади. 22 ёшли Жуджда 1,5 йил олдин "Эспаньол"нинг иккинчи жамоасида сардорлик боғичи билан ҳаракат қиларди, аммо бирор марта ҳам асосий жамоа билан шуғулланмаган. Унга фақатгина битта инсон ишонч билдирди – ўринбосарлар жамоаси мураббийи Хосе Антонио Гей.


У "Эспаньол" боссларидан Жуджлага имконият беришни сўради. Аммо, унга клубда умидлироқ ва муҳими ёшроқ йигитлар борлигини айтишди.



"Менга бошқалар ўйнаши кераклигига шаъма қилишди. Жуджлани ҳеч қачон қадрлашмаган, у ҳатто биринчи жамоа билан шуғулланмаган ҳам. Гарчи мен буни талаб қилган бўлсам ҳам. Уларга видео, статистикани кўрсатдим ва унинг ўйинга катта таъсир ўтказишини айтдим", – дейди Хосе Антонио El Mundo'ga.


Жуджлани "Эспаньол"нинг асосий жамоасига олишмади, у эса хафа бўлди ва ёмонроқ ўйнади. Ўринбосарлар мураббийи ҳужумчининг нозик жойи психологиясида эканлигини айтди. Агар уни сўксангиз, у таслим бўлади. 2020/21 йилги мавсум сўнггида Жуджлани барибир пайқашди. Аммо, "Эспаньол" асосий таркибида эмас, "Барселона" ўринбосарлар жамоасида.


Юлдуз бўлмаса ҳам, у Сержи Бархуане қўл остида ҳужум қанотида яхши кўринди (15та ўйинда 4+4). Тасодиф ёрдам берди. 2021 йилнинг декабрида жароҳат сабаб Депай, Фати, Брэйтуэйт ва Агуэро ўйнай олишмади, Ферран Торрес, Адама Траоре ва Обамеянг эса ҳали келмаганди. Ўринбосарлар жамоасидаги йигитларга Ла лига ҳужумида ўйнаш имконияти туғилди.



"Мени "Барселона"нинг асосий жамоасига ўтказишганда, жамоа қийин вазиятда бошидан ўтказаётганди. Тўғрисини айтсам, мендан ҳеч ким ҳеч нарса кутмаётганди. Бу менга ўзимга бўлган ишончни тақдим этди ва нимага қодир эканлигимни кўрсатдим", – деб эслади Жуджла.


Ҳужум қанотида жой йўқ эди, шу сабаби Жуджланинг позициясини ҳам ўзгартиришди – "Элче"га қарши ўйинда ҳужум марказига туширишди. У ярим йил ичида "Эспаньол" ўринбосарлар жамоасида кераксиз вингердан "Барселона"нинг асосий таркиб марказий ҳужумчисигача бўлган йўлни босиб ўтди.


"Хави мени ҳужумчи сифатида кўрди. "Барса"да форвардлар йўқ эди, Хави эса Люк Де Йонгга унчалик ишонч билдирмаганди. Шу сабаб менга марказда ўйнашни таклиф этишди", – дейди Жуджла.



Жуджла ажойиб бошлади – "Эльче"га гол урди. Аммо, унга фақатгина тўртта ўйин беришди. Шундан сўнг яна ўринбосар сафига ўтказишди, бу Обамеянгнинг трансфери сабаб содир бўлди. Ферран эса ажойиб ўйин намойиш этди (17та ўйинда 15+2), у ўз мавқеини сезиларли даражада яхшилади ва унга бошқа имконият беришмаганидан ранжиди.


Ҳужумчи Лапортанинг "ричаги", Левандовскининг трансфери ҳақида ва асосий таркибдаги катта ўзгаришлар ҳақида ўқиди. Якунда эса кетишга қарор қилди.


"Барса"га икки ёки уч йилдан сўнг қайтиш учун эшикни ёпмайман", – деб ёзди футболчи ижтимоий тармоқда.



Бельгия ОАВнинг маълумотига кўра, Ферран Жуджла "Бюргге"га ўтганидан сўнг фақат битта нарсани орзу қилди – ЧЛда "Барселона", "Реал" ёки "Атлетико" билан тушиш.


Ферран – "Брюгге"нинг энг яхши тўпурари (бутун Бельгия чемпионатида ҳам юқори ўринларда), Испания терма жамоасининг кенгайтирилган таркибига кирди, шунингдек "Порту" ва "Атлетико" ўрин олган ЧЛ гуруҳида биринчи ўринда бормоқда...


Ўтириб олинг: "Брюгге" – "Бавария" ва "Реал" даражасида


Яна бироз юқори даражадаги статистикалар ҳақида.


• "Бюргге" учта "қуруқ" ғалабаларга эришди – фақатгина "Бавария" ва "Реал" тўп ўтказиб юбормаган, аммо "Мадрид" битта кам ўйин ўтказган.



• "Брюгге" саралашнинг тўртинчи саватчасида. Клуб ўтган мавсум "Ман Сити", ПСЖ ва "Лейпциг" ўрин олган гуруҳда муносиб иштирок этди – эндиликда рақиблар осонроқ.


• "Бюргге" кейинги турдаёқ 1990 йилдан бери илк бор ЧЛ плей-оффига чиқиши мумкин, ўшанда мусобақа Европа чемпионлари кубоги деб аталарди. Ўшанда шиддатли ўйинда "Милан"га ютқазишган.


Ҳозирда бельгияликларга яна битта ғалаба керак.


"Атлетико"чи? Чоло тушкунликка тушгани йўқ. "Биз яхши ўйнадик, биринчи таймда вазиятни назорат қилдик ва хоҳлаганимиздек ҳаракат қилдик. Бизда 2 ёки 3та голли вазиятлар бўлди. Рақиб эса биринчи имкониятданоқ фойдаланиб кетди, – деди аргентиналик мураббий ўйиндан сўнг.


Облак иккинчи тайм бошида муҳим сэйвни амалга оширди, кейин эса "катта саҳнага" "Бюргге" дарвозабони Миньоле чиқди. Ўйинимизда жиҳатлар кўп. Биз кўплаб вазиятлар яратяпмиз ва олдинга боришда давом этяпмиз. Пенальтидан гол ура олмадик. Таслим бўлиш керак эмас. Бизнинг ўйиниимизда яхши нарсалар кўп, аммо бизда аллақачон тўғриланишимиз керак бўлган нарсалар ҳам етарлича".



Мадридликларнинг имконияти – Мадридда гуруҳ етакчиларига қарши ўйин.


"Брюгге" – "Атлетико" 2:0 (1:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 36 Соуа, 2:0 – 62 Жуджла.

"Брюгге": Миньоле, Одои, Мехеле, Силла (Спилерс, 89), Мейер (Соболь, 78), Нильсен, Ванакен, Нвадике, Бьюкенен (Баланта, 79), Соуа, Жуджла (Нуса, 86).

"Атлетико": Облак, Молина, Савич, Хименес (Кондогбиа, 46), Рейнилду, Льоренте (Корреа, 33), Карраско (Жоау Феликс, 80), Коке, Витцель, Гризманн, Мората (Матеус Кунья, 65).

Огоҳлантиришлар: Симеоне (29), Одои (37), Нвадике (45), Рейнилду (53), Савич (61), Бьюкенен (70), Миньоле (75), Силла (88).


Club Brugge

Kamal Sowah - 36', Ferran Jutgla - 62'

Champions League Grp. B . Round 3

05/10/2022, 00:00

0
:
2
Finished

Atletico Madrid

Stadium: Jan Breydel Stadion, 25667 spectators

Referee: Istvan Kovacs

45'
90'
36'  Kamal Sowah
36'  Ferran Jutgla
37'  Denis Odoi
45'  Raphael Onyedika
62'  Ferran Jutgla
62'  Tajon Buchanan
70'  Tajon Buchanan
75'  Simon Mignolet
78'  Bjorn Meijer (Eduard Sobol)
78'  Tajon Buchanan (Eder Alvarez)
86'  Ferran Jutgla (Antonio Nusa)
88'  Abakar Sylla
89'  Abakar Sylla (Jorne Spileers)
33'  Marcos Llorente (Angel Correa)
46'  Jose Gimenez (Geoffrey Kondogbia)
53'  Reinildo
61'  Stefan Savic
65'  Alvaro Morata (Matheus Cunha)
76'  Antoine Griezmann
80'  Yannick Carrasco (Joao Felix)



Алишер Остонов таржимаси

Author : Alisher
Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика