Latest news

12:27"Ливерпуль" Жотанинг оиласига футболчи билан шартнома бўйича тўлиқ суммани тўлаб беради  3 12:00Лунин қарор қилди  1 11:28МЮ ва "Арсенал" товон пули 85 млн евро бўлган "Интер" футболчисига қизиқмоқда  0 11:02Жасур Абдураимов Биринчи лига жамоаси бош мураббийига айланди  4 10:20"Истанбул Башакшехир" Шомуродовнинг трансфери учун қанча сарфлаши маълум  9 09:48"Насаф" қизиқаётган Ратиньонинг товон пули маълум  9 09:23"Сурхон" етакчиларидан бири иккинчи даврани "Динамо"да ўтказади  2 08:52Эшитдик-да. Ўзбекистон МТЖнинг яна бир аъзоси "Пахтакор"да  9 08:25Ўзбекистон МТЖнинг собиқ аъзоси Эрон клубига ўтишга яқин  4 07:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Челси" ва "Палмейрас" ўртасидаги баҳс якунланди  17 07:44Суперлига. Бугун 15-тур давом эттирилади  3 07:15Дориевнинг дубли "Сўғдиёна"га "Қўқон-1912" устидан ғалаба тақдим этди, "Сурхон" - "Бухоро" баҳсида эса мухлислар гол кўришмади  1 02:10Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Флуминенсе" "Ал Ҳилол"ни мағлуб қилиб, ярим финалга йўл олди!  41 01:50Кайл Уокер "Бернли"га ўтишга яқин  2 01:23"Комо" 19 ёшли ҳужумчи учун 14 миллион тўлади  0

Бруну Фернандеш: “Пеп менинг ҳурматимга арзийдиган инсон” News

Бруну Фернандеш: “Пеп менинг ҳурматимга арзийдиган инсон”

Англия Премьер-лигаси доирасидаги Манчестер дербисида “қизил иблислар”нинг қўли баланд келганидан хабарингиз бор (2:0).

Учрашувдан сўнг, манкунияликлар футболчиси Бруно Фернандеш Пеп Гвардиоланинг унга бўлган совуқ муносабати ҳақида фикр билдирди.

“Ўша пайти Гвардиола яхши иш қилмади деб ўйлайман. Майдон четида айтган гаплари ҳақиқий профессионалларга хос иш эмасди. Мен буни дўстларим билан ҳам муҳокама қилдим. У менга тўпни улоқтирди ва ҳурматсизлик кўрсатди. Мен эса унга овозингни ўчир деб айтдим. Лекин ҳозир майдондан ташқарида туриб хато иш қилганимни англаяпман, ўшанда асабий ҳолатда эдим. Қайтадан бу ишни қилмаган бўлардим. 

Ҳақиқатан ҳам, Пеп ҳурматимга лойиқ инсон. Унинг эришган ютуқларини рад этиб бўлмайди. У замонавий футболга янгича услуб олиб кира олди. Лекин ўша пайти қизишиб кетгандим. Ҳозир эса барчаси ўтиб кетди ва яна аввалгидек муносабатдамиз”, - дейди португалиялик футболчи.

Эслатиб ўтамиз, Фернандеш “Манчестер Юнайтед”га январда келиб қўшилган ва 5та ўйинда майдонга тушиб, 2 та гол ва 3 та голли узатмани амалга оширди. 

Rating: +17   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика