Бруно Гарсия: "Пенальтилар сериясигача етиб олишга интилдик"
17 feb 2016 21:44
News
Бруно Гарсия: "Пенальтилар сериясигача етиб олишга интилдик"
"Ўйиндан жудаям хурсандман. Терма жамоа илк бора ЖЧга йўл олди. Футболчиларим ва ёрдамчиларим билан фахрланаман. Ўйиннинг сўнги дақиқалари биз учун жуда қийин бўлди. Бироқ, шунга қарамасдан футболчиларимиз охиригача курашишди. Улар шунингдек, берган кўрсатмаларимни тўлиқ бажаришди.
Япония фаворит эканлигини билиб, баҳс қийин бўлишини тушунгандик. Йигитлар шунга қарамасдан ўйинни хотиржам ўтказишди. Прессинг ўз натижасини берди.
Тенг рақибга қарши ўйнаганингда имкониятлар ҳам шундай бўлади. Бироқ, сенинг рақибинг Япония бўлса доим хотиржамликни сақлаш керак. Мақсадимизга эришганимиздан хурсандмиз. Тактика бўйича харакат қилдик. Иложи борича пенальтилар сериясигача етиб олишга интилдик", дея ўз фикрларига якун ясади вьетнамликлар мураббийи.
Comments