Latest news

15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  0 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  7 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  2 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  5 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  22 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1 10:24АПЛ клуби Родриго трансфери бўйича "Реал" билан музокараларни бошлади  0 09:56Дешам ЖЧ-2026дан кейин қайси клубни бошқариши мумкинлиги маълум бўлди  1 09:28"Ливерпуль" январда ПСЖ етакчиси учун 130 миллион евро тўлаши мумкин  5 08:59Месси: "Мен бутун умримни "Барса"да ўйнаб ўтказаман, деб ўйлагандим"  5 08:31"Челси" "Реал" тарбияланувчисини сотиб олмоқчи  3

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди News

Breaking news: Умид Аҳмаджонов ўз лавозимини тарк этди, унинг ўрнига Шоабдураҳмонов раҳбар сифатида сайланди

Бугун Миллий олимпия қўмитасида ташкилотнинг навбатдан ташқари йиғилиши бўлиб ўтди.

Кун тартибидан ўрин олган асосий масала - ташкилотга янги раҳбар сайлашдан иборат эди.

Аввалроқ, сайтимиз орқали 2018 йилнинг январь ойидан бери МОҚ президенти сифатида фаолият юритиб келган Умид Аҳмаджонов истеъфога чиқарилиши ҳақида хабар қилгандик. Унинг ўрнига шу кунгача Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси сифатида фаолият олиб бораётган Рустам Мавзурович Шоабдураҳмонов Миллий олимпия қўмитасининг янги раиси лавозимига сайланди. 

Маълумот учун, Рустам Шоабдураҳмонов 2001-2005 йиллар давомида Тошкент шаҳри ҳокими сифатида фаолият олиб борган. 

2017 йилнинг июль ойида Ўзбекистон қиличбозлик федерацияси раиси лавозимига сайланган. Шу билан бир қаторда Ўзбекистон Республикаси Президенти буйруғи билан Ўзбекистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги ўта муҳим ижтимоий, маданий ва тарихий аҳамиятга молик объектларни қуриш, реконструкция қилиш ва капитал таъмирлаш дирекцияси раҳбари сифатида ҳам фаолият юритиб келган. 

Эслатиб ўтамиз, Умид Аҳмаджонов айни пайтда Ўзбекистон футбол ассоциациясининг биринчи вице-президенти ҳисобланади.

Rating: +76   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика