Latest news

00:57"Реал" футболчилари ҳакамлар уларга бошқа етакчиларга нисбатан қаттиққўлроқ муносабатда бўлишаяти, деб ҳисоблашмоқда  0 00:20Элит ОЧЛ. "Ал Аҳли" суперкамбэк эвазига ўз майдонида "Насаф"ни мағлуб этди  290 00:05Куанишбай Оразимбетов: "Иккинчи таймда умуман бошқа "Жайхун"ни кўрдик"  0 23:40ОФК ЭЧЛ. "Ал Иттиҳод" БААда мағлубиятга учради  0 22:22Шавкат Юсупов: "Шу темпда давом этишга ҳаракат қиламиз"  1 21:02ОФК ЭЧЛ. Турнир янги мавсумининг илк баҳсида 7та гол урилди  1 19:59Мессининг карточкаси рекорд даражадаги суммага сотилди  5 19:34Руни: "Тен Ҳаг Аморимга алмаштирилганидан бери МЮнинг аҳволи фақат ёмонлашди"  11 19:06"Қайрат" "Реал"га қарши ўйин чипталари қачондан сотувга чиқишини маълум қилди  9 18:40"Футбол олами". "Пахтакор" - "Нефтчи" 2:1, "Насаф" ва "Сўғдиёна"да йирик ғалабалар  1 18:35"Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да йўқотиш  4 18:16"Насаф" бугун ёлғиз эмас  20 17:52Про лига. "ФарДУ" голларга бой ўйинда "Жайхун"ни таслим қилди  2 17:39Левандовски МЮга трансфери ҳақида: "Фергюсон қўнғироқ қилган, лекин унинг талаффузини тушунмаганман"  4 17:05Унаи Эмери "Манчестер Юнайтед" эътиборида  18

Breaking News: Тимур Кападзе "Локомотив" билан шартнома имзолади! News

Breaking News: Тимур Кападзе "Локомотив" билан шартнома имзолади!

Ҳозиргина "Локомотив" маъмурияти сайтимизга қўнғироқ қилиб, Тимур Кападзени жамоа билан шартнома имзолаганлиги ҳақидаги ахборотни маълум қилди.
Ўзбекистон миллий терма жамоаси таркибида фаолиятидаги кетма-кет тўртинчи қитъа чемпионатига йўл олишидан аввал, Тимур Кападзе пойтахтликлар билан шартнома имзолади. 

Фаолиятини "Нефтчи" ўринбосарлари сафида, ҳужумчи амплуасида бошлаган футболчи, 2002 йил "Пахтакор" сафига бориб қўшилди. У ерда уни туркманистлонлик мутахассис Тачмурад Агамуродов таянч ярим ҳимоячиси сифатида ўйната бошлади. Шу йилнинг ўзидаёқ терма жамоадаги дебютини нишонлаган Кападзе, 2008 йил эркин агент сифатида "Бунёдкор" таркибидан жой олди. Осиё Кубоги - 2011даги муваффақиятидан кейин уни Жанубий Кореянинг "Инчхон Ю" жамоаси ўз таркибига қўшиб олди. 2012 йил ярим мавсум "Шаржа" жамоасида фаолият юритган фарғоналик футболчи, 2012 йил "Актобе" либосини кийди. 

Тимур Кападзенинг "Локомотив"даги фаолиятига омад ва ўз тажрибаси билан жамоани ОЧЛда узоқроққа етаклашига тилакдошмиз.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика