Latest news

23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  13 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  0 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  2 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  73 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5 20:00УEФА 11 сентябрь куни "Вильярреал" – "Барселона" ўйини қаерда ўтиши ҳақида қарор қабул қилади  3 19:38"Барселона" футболчиси жароҳати сабаб терма жамоа ихтиёрини тарк этди  3 19:10МЮ собиқ футболчиси Англия эмас, Конго ДР шарафини ҳимоя қиладиган бўлди  1 18:26"Челси" "Барселона" футболчисидан умидини узмаган  1 17:54Луческу – терма жамоалар тарихидаги энг ёши катта мураббий  1 17:25U-17 халқаро мусобақаси. Ўзбекистон Канадани пенальтилар сериясига кўра мағлубиятга учратди  8 16:59Мбаппе Анрига етиб олди  9 16:35Ўзбекистон МТЖ Panini билан ҳамкорлик қилади   10 16:13ФИФА президенти CAFA Nations Cup финалига келади  10

Breaking news: "Насаф"нинг яна икки етакчиси Тошкент клубига ўтади News

Breaking news: "Насаф"нинг яна икки етакчиси Тошкент клубига ўтади

Қаршининг "Насаф" жамоаси шарафини ҳимоя қилган Акмал Шораҳмедов ва Баҳром Абдурахимов ҳам келаси мавсумни янги жамоада бошлайдиган бўлишди.

"Пахтакор" клуби "Насаф"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов ҳамда ўрта чизиқ вакили Баҳром Абдурахимовни ўз сафига қўшиб олмоқда.

Аввалроқ "Пахтакор" бу иккала футболчига қизиқаётгани ҳақида хабар қилгандик.
Охирги музокаралардан сўнг томонлар келишувга эришишган.

Кеча ўзининг тақдирлаш маросимини ўтказган "Насаф" жамоасини дастлаб Фарруҳ Сайфиев тарк этганди.
Бугун жамоа лагеридан Баҳром Абдурахимов кетган.
Акмал Шораҳмедов ҳам айни пайтда "аждарлар" қароргоҳини тарк этган.


"Пахтакор" бу футболчилар билан оғзаки келишувга эришган.
Акмал Шораҳмедов ҳамда Баҳром Абдурахимов катта эҳтимол билан эртага расман "Пахтакор" футболчисига айланиши кутилмоқда.

"Насаф" етакчиларини олиб қоладими?

Бунгача "Пахтакор" "Насаф"дан ёзда Элдорбек Суюнов ҳамда Шерзод Аъзамовни трансферини сотиб олганди.
Давралар оралиғида "шерлар" Шораҳмедов ва Абдурахимовни ҳам трансферини ҳарид қилишни исташганди.
Аммо "Насаф" ўшанда ўз етакчиларидан бу икки футболчини сақлаб қолишни истагани боис уларни сотмаганди.

Шораҳмедов ва Абдурахимовнинг декабрда "Насаф" билан тузган шартномаси тугади ва футболчилар эркин агент сифатида "шерлар" сафига қўшилишмоқда.

Олий лига: Қишда амалга ошиши мумкин бўлган "қайноқ" трансферлар ўнталиги (TOP-10)

Rating: -72   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика