UZ

Сўнгги янгиликлар

00:43Мбаппеда бир неча ойдан бери руҳий муаммолар бор (L’Equipe)  2 00:16Тайрелл Маласиа 17 ой деганда майдонга қайтмоқда. У бугун ўринбосарлар сафида футбол ўйнайди  0 23:33Шомуродов, Ашурматов ва Файзуллаев ҳам қўшилди. Ўзбекистон МТЖнинг бугунги машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  2 23:19Фрэнк Лэмпард мураббийликка қайтиши мумкин, аммо...  0 22:50Лисандро Мартинес жароҳат сабаб Аргентина терма жамоаси ўйинларида иштирок этмайди  0 22:10Родри "Олтин тўп"да кимларга овоз берган бўларди? Футболчининг ўзи жавоб берди  10 21:42Элдор Шомуродов: "Қатарга қарши ғалаба учун майдонга тушамиз, аммо гол ўтказиб юбормаслик ҳам жуда муҳим"  14 21:07"Ливерпуль" академияси: Сен ёлғиз эмассан  1 20:51Рустам Ашурматов: "Жамоавий ўйин бўйича Қатардан устунроқмиз"  3 20:0112 йиллик армон ёхуд "Насаф"ни чемпион қилган Рўзиқул Бердиев билан эксклюзив интервью   7 19:32ПСЖ бу сафар Тибо Куртуани сотиб олишга уриниб кўрмоқчи  3 19:13Рафинья Ямалга 10 минг фунтлик тилла "iPhone" совға қилди  6 18:41Неймар: "Шу ҳафтанинг ўзида 3 та фейк хабар чиқди. Бразилия менга бундай муносабатда бўлаётганидан хафаман"  12 18:10Беларусь терма жамоаси ҳужумчиси виза билан муаммо туфайли Миллатлар Лигаси учрашувини ўтказиб юборади  0 17:46"Бавария" Ян Кристиан Дризен билан шартномани узайтирди  1

Олий лига: Қишда амалга ошиши мумкин бўлган "қайноқ" трансферлар ўнталиги (TOP-10) Янгиликлар

Олий лига: Қишда амалга ошиши мумкин бўлган "қайноқ" трансферлар ўнталиги (TOP-10)

"Championat.asia" журналисти Шаҳбоз Беғамов Олий лигада қишда амалга ошиши мумкин бўлган трансферлар ўнталиги ҳақида тўхталди.
Биласиз, футбол оламида қиш ва ёзда трансфер бозори очилади. Европадаги кўплаб шов-шувли трансфер сериаллари анча қизиқ ва узоқ давом этади.


Барча жойда хуроз бир хил қичқиради, деганларидек, бизда ҳам трансфер жараёнлари анча қизиқ кечади.

Қизғин музокаралар баъзан 1-2 йиллаб давом этиши мумкин.

Фарқли томони шундаки, бизда футболчилар билан асосан 1 йилга мўлжалланган битимлар тузилади. Шу боисдан ҳам футболчиларнинг трансфер масалалари клуб раҳбариятлари ўртасида камдан-кам холларда муҳокама қилинади.
Фақатгина ўз академияси тарбияланувчилари билан клубнинг узоқ муддатли шартномаси бўлади.

Нега бизда футболчиларнинг трансфер нархлари, баҳолари эълон қилинмайди, деб кўп савол берилади. Чунки йил сўнггида клуби билан тузилган шартномаси тугаган футболчи аслида текинга, яъни эркин агент сифатида бошқа жамоага кўчиб ўтиши мумкин. Айнан шу сабабдан ҳам бизда трансферлар жуда кам. Жамоадан кетаётган футболчи кўпинча бош мураббийдан рухсат олади, чунки клуби билан битими тугаган футболчи одатда уни катта футболга олиб чиққан мураббийни розилиги билан бошқа жамоага ўтади.

Фақат шу йили ёзда профессионалликка интилаётган "Пахтакор" "Насаф"дан икки футболчини расман сотиб олди. Трансфер баҳоси расман эълон қилинмаган бўлсада, "Насаф" устози Рўзиқул Бердиев шартномасига атига 6 ой қолган футболчиларни клуб 1 миллиардга сотганини маълум қилганди.

Бу балки жуда оздек туюлиши мумкин, аммо ўзимизнинг маркалар билан ўлчаганда ва футболчиларнинг шартномаси деярли тугаб турган пайтда ушбу трансфер нархи ҳам чакки бўлмаган аслида.
Бундан ҳар иккала клуб ўзига яраша ютди, десак муболаға бўлмайди.

Яқин келажакда бизда профессионалликка интилаётган клублар футболчилар билан кўп йиллик шартномалар тузишади ва шундан кейингина европада кўришга ўрганиб қолган трансферларни ўзимизда ҳам гувоҳига айланамиз.

Ҳозирча 2007-2010 йилларда "Бунёдкор" ва яқинда катта ўзгаришларга қўл "Пахтакор" Олий лигада ҳам чинакамига трансферларни амалга оширди. Шунингдек, бу клублар ўз футболчилари билан асосан кўп йиллик шартномалар имзолашади.


Энди қишда содир бўлиши кутилаётган "қайноқ" трансферлар ўнталиги, яъни TOP-10 билан таништириб ўтаман.

10. Ғиёс Комилов ("Навбаҳор" > "Насаф")

"Машъал"даги ўйинлари билан Олий лигада кўриниш берган ушбу иқтидорли ҳимоячи жорий мавсумда Илҳом Мўминжонов қўл остида "Навбаҳор"да футболчи сифатида анча ўсишга эришди. Марказий ҳимояда ҳимоячига муҳтожлик сезаётган "Насаф" эса аллақачон ушбу футболчига қизиқиш билдирмоқда. Рўзиқул Бердиев марказий ҳимояда Голбан ҳамда Эшмуродовга чинакамига рақобат туғдириш учун Ғиёс Комиловни ўз жамоасида кўрмокчи. Мақсуд Каримов эса анча қариб қолди ва Голбан ва Эшмуродовга потенциал тенг кучли рақобатчи зарур. Шу боисдан ҳам "Насаф" клуби Ғиёс Комиловнинг трансфери борасида ишга киришган.
Маълумотларга кўра, Ғиёс Комилов янги мавсумдан бошлаб яна Қашқадарёга қайтади.


9. Азиз Турғунбоев ("Навбаҳор" > "Пахтакор")

Жорий мавсумда "Навбаҳор" таркибида порлаган ушбу ёш истеъдодли вингер ўзининг ёрқин ўйинлари билан кўпчиликда илиқ таассурот қолдирди.
Яқинда "Пахтакор"га қарши ўйинда ва "Бунёдкор" билан баҳсда рақиблари дарвозасини чиройли тарзда ишғол этган футболчига "Пахтакор" томонидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.
Маълумотларга кўра, Азиз Турғунбоевнинг трансфер масаласи бўйича томонлар келишувга эришишган.
Ўзбекистон терма жамоасидан чақирув олган Турғуноев катта эҳтимол билан янги мавсумда "шерлар" аъзосига айланиши мумкин.


8. Асилбек Амонов ("Навбаҳор" > "Насаф")

"Навбаҳор" дарвозабони Асилбек Амонов жорий мавсумда Олий лига баҳсларида ўз жамоаси дарвозасини ишончли тарзда қўриқлади ва анчагина тажриба тўплашга муваффақ бўлди. Элдорбек Суюновни "Пахтакор"га трансфер қилган "Насаф" Қувватовга рақобатчи излаётганди. Афтидан Рўзиқул Бердиев бу рақобатчини топган кўринади. Умид Эргашев сингари иқтидорил ёш посбони бўлишига қарамасдан "Насаф" яна бир истеъдодли дарвозабонни ўз сафига қўшиб олмоқчи. Доим потенциал жиҳатдан учта тенг кучли дарвозабонларни шуғуллантирган Денис Иванков келаси мавсумда катта эҳтимол билан шогирдлари сафига Асилбек Амоновни ҳам қўшиб қўйса ажаб эмас. Бу трансфер ҳам деярли ҳал этилгани ҳақида маълумот бор.


7. Фарруҳ Сайфиев ("Насаф" > "Бунёдкор"/"Пахтакор")

"Насаф" жамоасининг универсал вингери саналган Фарруҳ Сайфиевга Тошкентнинг иккита гранд жамоаси қизиқиш билдирмоқда. Фарруҳ Сайфиевга икки йилдан буён "Бунёдкор" жамоаси қизиқаётган бўлса, шу йилнинг ёзидан бошлаб "Пахтакор" ҳам Сайфиевнинг хизматлари бефарқ бўлмаяпти. Шуни қўшимча қилиш керакки, Рўзиқул Бердиев ўзининг севимли шогирдини бошқа жамоага қўйиб юбормоқчи эмас. Ўз вақтида Миржалол Қосимов ҳам Сайфиевни Ўзбекистон терма жамоасига мунтазам таклиф этарди. Қосимов ҳам Сайфиевнинг имкониятларини жуда яхши билади. Сергей Лушан ушбу футболчини ўз жамоасида қўришни жуда истаганди. Аммо "Насаф" ўшанда ўз футболчини қўйиб юбормаган. Бу сафарги трансфер ойнаси вақтида Сайфиевга ким эгалик қилади? "Насаф", "Бунёдкор" ёки "Пахтакор"ми? Шуни қайд этиш керакки, Фарруҳ Сайфиевни йил якунида "аждарлар" билан тузган шартномаси якунига етади. Унинг келаси мавсумда қайси жамоада ўйнаши кўп жиҳатдан "Насаф" ОЧЛга йўлланма олишига ҳам боғлиқ масала.


6. Артём Филипосян ("Бухоро" > "Бунёдкор")

Ўз вақтида "Машъал", "Насаф" ҳамда "Бунёдкор"даги ўйинлари билан барчага танилган Артём Филипосян жорий мавсумда "Бухоро" таркибида ёрқин ўйин кўрсатмоқда. Келаси мавсумда эса Улуғбек Бақоев ушбу ҳимоячини жамоада олиб қолиши қийинлашади. Ёзги трансфер ойнаси вақтидаёқ Қосимов Филипосянни ўз жамоасида кўрмоқчи бўлганди. Аммо "Бухоро" тажрибали ҳимоячини "қалдирғочлар"га қўйиб юбормаганди. Йил якунида шартномаси тугайдиган Филипосянни ушлаб қолиш "Бухоро"га осон бўлмайди. Артём Филипосянга биринчилардан бўлиб "Бунёдкор" қизиқиш билдирмоқда. Катта эҳтимол билан ушбу ҳимояси келаси мавсумда яна "қалдирғоч"га айланиши мумкин.


5. Драган Черан ("Насаф" > "Локомотив")

Ҳозирги кунда Олий лигада тўп тепаётган легионерлар ичида энг яхши ўйин кўрсатаётган футболчилардан бири. "Насаф"нинг том маънода ҳақиқий етакчисига айланган Драган Черан ўзининг тўпурарлик қобилияти намойиш этмоқда. Гарчи "Насаф"да номинал ҳужумчи сифатида ўйнамаётган бўлсада, Черан ҳозирга қадар Олий лигада 17та гол киритишга муваффақ бўлди. Чераннинг устунлик томонлари майдонни яхши кўра олиши, тўп билан муомалада бўлиши ҳамда бош билан яхши ўйнашида. Черан нафақат марказий ҳужумда, балки ҳужумчи ортида ҳам бирдек фойдали ҳаракат қилади. Кучли зарба соҳибини йил якунида "Насаф" билан тузган шартномаси ниҳоясига етади. Олий лигада синалган ва тобланган ҳужумчига "Локомотив" томонидан қизиқиш мавжуд.
Агарда "Насаф" келаси мавсумда ОЧЛга йўлланмани қўлга кирита олмаса, унда Черанни ҳам ўз таркибида сақлаб қолиши янада қийинлашади.


4. Шуҳрат Муҳаммадиев ("Локомотив" > "Пахтакор"/"Бунёдкор")

Ўтган мавсумда "Насаф"дан "Локомотив"га ўтган Шуҳрат Муҳаммадиев ҳар трансфер ойнаси энг бозори чаққон футболчилар қаторида бўлади. Нархи бироз қиммат турадиган ушбу ҳимоячини "Локомотив" келаси мавсумда ўз сафида сақлаб қолишга қийналиши мумкин. Сабаби, Муҳаммадиевга кўп йиллардан буён "Бунёдкор" қизиқиш билдириб келади. Шунингдек, "Пахтакор" жамоаси ўнг қанотга айнан Муҳаммадиев номзодини ҳам кўриб чиқмоқда. Миржалол Қосимов ҳам Муҳаммадиевнинг имкониятларини яхши билади. Агарда қишда Шораҳмедовни қайтариш имконияти бўлмаса, унда "қалдирғочлар" ҳам Муҳаммадиевни ўз сафларига чорлашлари мумкин. Аммо "Локомотив" клуби ҳам ўнг қанот ҳимоячисини осонликча қўйиб юбормаслиги аниқ.


3. Акмал Шораҳмедов ("Насаф" > "Бунёдкор"/"Пахтакор")

Тажрибали ўнг қанот ҳимоячиси Акмал Шораҳмедов жорий мавсум бошида Сергей Лушан туфайли "Бунёдкор"дан "Насаф"га кўчиб ўтганди. Ёзда эса Миржалол Қосимов ўзининг собиқ шогирдини "Бунёдкор"га қайтармоқчи бўлганида "Насаф" Шораҳмедовни қўйиб юбормаганди. Акмал Шораҳмедов ҳам шартномаси якунига қадар "Насаф"да тўп тепишни истади. Ҳозирги кунда Акмал Шораҳмедов олдида "Пахтакор" ва "Бунёдкор" тарафидан қизиқиш мавжуд. Шунингдек, "Насаф" ҳам бу футболчисини осонликча қўйиб юбормаслиги табиий. Кўп нарса қайси жамоалар ОЧЛга йўлланма олишига ҳам боғлиқ бўлади. Агарда "Насаф" ОЧЛга чиқадиган бўлса, унда Бердиев Шораҳмедовни жамоада олиб қолиши мумкин.
"Пахтакор" эса ўнг қанот масаласида Муҳаммадиев ва Шораҳмедов номзоди орасидан кимни танлашини вақт кўрсатади.


2. Баҳром Абдурахимов ("Насаф" > "Бунёдкор"/"Пахтакор")

"Насаф"даги ўйинлари орқали жуда кўпчиликда илиқ таассурот қолдирган кўплаб футбол ишқибозларининг севимли футболчисига айланган Баҳром Абдурахимовга ҳам Тошкентнинг иккита клубидан қизиқиш бор.
"Насаф"да порлаётган Абдурахимовни Бердиев ҳам бошқа жамоага қўйиб юборишни табиийки истамайди. Сўнгги учта мавсумда буён Олий лигада барқарор ўйнаётган Абдурахимовнинг хизматларига ёзда Шота Арвеладзе ҳам қизиққанди. Миржалол Қосимов ҳам Абдурахимовни "Бунёдкор" либосида кўрмоқчи.
Ўтган йили ушбу футболчини ўз сафида қолдирган "Насаф" бу ишни келаси йили яна такрорлаши қийинлашади. Кўп нарса эса жамоани ОЧЛга йўлланма олиш ёки олмаслигига ҳам боғлиқ.


1. Марат Бикмаев ("Локомотив" > Қатар, "Ал Гарафа"/"Пахтакор")

Олий лигадаги энг ўткир найзали ҳужумчи бўлиб турган ва терма жамоамиз сафида ҳам барқарор ўйин кўрсатаётган Марат Бикмаев айни пайтда келиб чемпионатимиздаги энг кучли футболчилардан бири, десам муболаға бўлмайди. Олий лига тўпурари, жорий мавсумда айниқса иккинчи ёшлигини ўтказаётан Бикмаевга Қатар чемпионати вакилидан таклиф борлиги ҳақида маълумотлар мавжуд. Шунингдек, Бикмаевга таркибини сезиларли даражада кучайтираётган "Пахтакор" томонидан ҳам қизиқиш бор. Амалдаги чемпион ва катта эҳтимол билан бўлажак чемпион "Локомотив" ҳам Бикмаевни ўзининг принципиал рақибига ўтиб кетишига кўнмаса керак. Қатар варианти эса ҳар иккала томонга, қўшимчасига терма жамоамиз учун ҳам фойдага ишлайди. Чемпион "Локомотив" учун эса ўзининг тўпурар ҳужумчиларига Қатарга йўлланма бериш янгилик эмас. Ўтган йили Темурхўжа Абдухолиқов Олий лигада тўпурар бўлиб Қатардан қўним топганди. Энди навбат Марат Бикмаевга келган кўринади.


Муаллиф :
Рейтинг: -51   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика