Latest news

22:37"Барселона", "Бавария" ва "Манчестер Юнайтед" Влахович атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда  0 21:55U-17 Жаҳон чемпионати. Хорватия U-17 - Ўзбекистон U-17 1:1 (матнли трансляция)  120 21:28ЖЧ саралаши. Қозоғистон ўз уйида Бельгия билан дуранг ўйнади  14 21:21Ўзбекистон МТЖ. Алижонов бугунги машғулотда иштирок этмади  3 21:06U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/8 финалга чиқса асосий ҳимоячимиз майдонга туша олмайди  1 20:50Максим Шацких: "Ҳаммасига ўзим айбдорман"  7 20:47Вадим Абрамов: "Чемпионат тугашига иккита тур қолганида масъулиятни тўлиқ ҳис қилиб турибмиз"  3 20:30Хорватия - юлдузлар фабрикаси. Бу жамоани 12 йил олдин мағлуб этганмиз  1 19:49"Пахтакор" — "Насаф". Терма жамоадаги ўйинчилар баҳсга бир кун қолганда келишади  8 19:26U-17 ЖЧ. Хорватия — Ўзбекистон ўйини учун ҳамюртларимиз таркиби маълум, Сарсенбаев асосий таркибда  11 17:53Суперлига. 21-турнинг қолдирилган ўйинида "Динамо" "Андижон"ни мағлуб этди  34 17:37Жуд Беллингем "Реал"ни тарк этиши мумкин. "Манчестер Сити" катта таклиф тайёрламоқда  4 16:50Зиркзее "Манчестер Юнайтед"ни тарк этиши мумкин  1 16:21Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ўзбекистон кучли жамоа. Буни қўрққанимдан эмас, ҳурмат юзасидан айтяпман"  12 15:36Холанд Криштианунинг "абадий" рекордини янгилай оладими? Бунга неча йил талаб этилади?   23

Breaking news: Эркин Бойдуллаев "Насаф"дан кетди News

Breaking news: Эркин Бойдуллаев "Насаф"дан кетди

Қаршининг "Насаф" жамоаси етакчиси Эркин Бойдуллаев "аждарлар" сафини тарк этишга қарор қилган.


Унинг нима сабабдан кетгани билиш мақсадида Бойдуллаев билан боғланганимизда у шундай деди:
"Бўлди, етар, кетаман! "Насаф" мухлисларидан узр сўрайман! Аммо бошқа бу жамоада қолишга тоқатим қолмаган. Бу ерда молиявий тарафлар ёки жамоанинг муваффақиятсиз ўйинларининг даҳли йўқ", - дейди Эркин Бойдуллаев.

Жамоадан кетишига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум. "Насаф"нинг бир қатор етакчи футболчилари жамоани тарк этишлари мумкин.
"Насаф"да ўзгаришлар пайти келганга ўхшайди.

Тез орада футболчи интервью беришига ва нима сабабдан кетишга қарор қилганини тушунтиришини айтиб ўтди.

Эркин Бойдуллаевда кичик жароҳат борлиги сабаб футболчи "Андижон"га қарши Ўзбекистон кубоги доирасидаги ўйинни ўтказмасдан клуб қароргоҳини тарк этган.
"Менда жароҳат мавжуд. Шу боисдан ҳам "Андижон" билан ўйинни кутиб тура олмадим", - дейди Бойдуллаев.

Эслатиб ўтамиз, Эркин Бойдуллаев "Насаф"га 2010 йилнинг декабрь ойида келиб қўшилганди.
Анатолий Демьяненко мураббий даврида келган Бойдуллаев "Насаф"да 6 йил ўйнади ва ОФК кубоги, Ўзбекистон кубоги, Ўзбекистон чемпионатининг кумуш медали, бир неча бор бронза медалларини қўлга киритди.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика