Latest news

21:55"Атлетик" ФИФА Лапортни рўйхатдан ўтказишни рад этганини тасдиқлади  0 21:36Ла Лигада ой мураббий бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди. Флик улар орасида йўқ  0 20:55Ла Лигада август ойининг энг яхши ўйинчиси бўлиш учун номзодлар номи эълон қилинди  1 20:25Равшан Ҳайдаров: "Бутун ўйин давомида устунликка эга бўлдик, тўпни назорат қилдик"  9 19:59A Bola: Лёвдан сўнг Бенту ҳам Ўзбекистонга "йўқ" деди  79 19:50Фарруҳ Сайфиев Туркманистон билан баҳсда дарвозабонга атайин жароҳат етказдими?  11 19:33Аббос Файзуллаев: "Туркияга мослашиш қийин бўлмади"  2 17:37Фермин ва Гави қизлар туфайли жанжаллашиб қолганми?  1 16:57Осиё Кубоги саралаши. Ўзбекистон U-23 йирик ғалабага эришди  15 16:45Ботирали Эргашев: "Хатолардан фожиа ясаш керак эмас"  6 16:34Фердинанд МЮ ҳақида: "Агар Санчо, Рэшфорд, Антони, Гарначо ва бошқалар туфайли пул йўқотишга тўғри келса, фарқи йўқ – улардан қутулинг. Жамоа биринчи ўринда"  3 16:00"Қайрат" қаҳрамонига айланган захира дарвозабони  1 15:39Кунде "Олтин тўп" ҳақида: "Унга Ямаль ҳам, Дембеле ҳам лойиқ. Мен овоз бермайман – кучлиси ғалаба қозонсин"  11 14:40Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистонга кимларни олиб кетди?  6 13:41Рауль – "Байер" мураббийлигига номзодлардан бири  3

Бразилия президенти мамлакат футбол ишқибозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлади News

Бразилия президенти мамлакат футбол ишқибозларини қўллаб-қувватлаш мақсадида қўшиқ куйлади

Бразилия президенти Дилма Русеф мамлакат терма жамоасининг ЖЧ-2014 ярим финалида Германиядан йирик ҳисобда енгилганидан сўнг маҳаллий ишқибозларни қўллаб-қувватлаш мақсадида самба услубида қўшиқ куйлади.
Бу ҳақда The New York Times хабар бермоқда.

Русеф таниқли бразилиялик бастакор Паоло Ванзолинининг Pick Yourself Up қўшиғидан бир неча бандни куйлаган.

Бразилия терма жамоаси Германияга қарши ЖЧ-2014 ярим финал ўйинида 1:7 ҳисобида мағлуб бўлганди, бу беш карра жаҳон чемпионларининг мундиаллар тарихидаги энг йирик мағлубиятидир.

Ўйиндан сўнг ғазабланган ишқибозлар Сан-Паулу шаҳрида бир неча автобус ва машиналарни ёқиб юборишганди. Ушбу ҳодиса ва Ресифидаги тартибсизликлардан ташқари, Бразилиянинг мағлубияти сабаб бошқа кўнгилсизликлар юз бергани йўқ.

Русефнинг бир қатор рақиблари Бразилия терма жамоасининг ушбу мағлубият унинг октябрда бўлажак президентлик сайловларидаги шахсий мағлубиятининг дебочаси бўлганини таъкидлашди. Бунга жавобан амалдаги президент футбол ва сиёсатни бир-бирига аралаштирмасликка чақирди.

Бразилиядаги жаҳон чемпионати арафасида мамлакатни оммавий норозилик намойишлари қамраб олганди. Намойишчилар мундиални ўтказиш учун жуда катта харажатлар қилинаётганига нисбатан эътироз билдиришган эди.

ЖЧ-2014 финалида Германия терма жамоаси Аргентинага қарши баҳс олиб боради. 3-ўрин учун ўтказилган ўйинда эса Бразилия терма жамоаси Голландияга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берди.
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика