Latest news

22:56"Бавария" бир неча йил аввал 14 ёшли Ямални сотиб олмоқчи бўлган, аммо трансфер суммасини тўлашга журъат этмаган  0 22:21Виктор Карпенко: "Илк гол сабаб биринчи бўлимда тўртта ўтказдик"  3 21:44Анри Франция терма жамоаси ҳақида: "Янги мураббий ким бўлишини барчамиз биламиз"  0 21:20Нойер: "Германия таркибида бошқа ўйнамайман. Бу онгли қарор эди"  2 20:52Суперлига. "Насаф" "Бухоро"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  55 19:23Тоуни: "Саудия лигаси мен учун АПЛ билан бир даражада"  7 18:273 ўйинда 2 очко тўплаган Симеоне: "Учинчи ўрин етарли эмас. Чемпион бўлиш вақти келди"  5 17:33“Бу оптимал таркиб эмас. Ҳакам қарорлари тўғри эди, мағлубиятни тан ола билиш ҳам керак" — Санъат Шихов Эрон билан ўйин ҳақида  33 17:18Тожикистоннинг икки терма жамоасида истеъфо юз берди  17 17:07"Ман Сити" ҳужумчиси жароҳат туфайли МЮга қарши ўйинни ўтказиб юборади  1 16:24"Интер" 2025/26 мавсум учун учинчи формани тақдим этди. У "2000-йилларда жамоани яхши кўрганлар ва бугун уни севувчиларга" бағишланган  2 15:49"Барселона" Хасбуллани "Камп Ноу"га таклиф қилди  9 15:18Бунақаси Месси фаолиятида биринчи марта юз берди  22 14:43Воҳа дербиси олдидан "Машъал"да катта йўқотишлар  3 14:15"Ювентус" узумзор акс этган формасини тақдим этди  2

Бразилия футзал терма жамоаси аъзоси Марсель: "Украинага қарши баҳсда Хорватия билан бўлгани каби жисмоний куч муҳим аҳамият касб этади" News

Бразилия футзал терма жамоаси аъзоси Марсель: "Украинага қарши баҳсда Хорватия билан бўлгани каби жисмоний куч муҳим аҳамият касб этади"

Бразилия футзал терма жамоаси етакчиси Марсель ЖЧ ярим финалидан ўрин олган Украина билан баҳс олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

"Аслида бизнинг асосий эътиборимиз ҳимояга қаратилган. Биз гол ўтказиб юбормаслик учун ҳаракат қиламиз, чунки ҳужумни табиий равишда якунлашни биламиз. Бразилиялик футзалчилар фақат олдинга ҳаракатланиш ва гол уришга интилишга одатланган. Агар биз ҳимоя ва ҳужумни мувозанатлаштира олсак, ғалаба қозониш учун яхши имкониятга эга бўламиз.

Украинага қарши баҳсда Хорватия билан бўлгани каби жисмоний куч муҳим аҳамият касб этади. Украина жисмонан кучли жамоа. Шунга қарамай, натижага эришиш учун шиддатни йўқотмасдан, бўшлиқлар топиб, рақибни жазолашимиз керак.

Биз Жаҳон чемпионатининг ярим финалидамиз, шу боис ўта диққатли бўлишимиз талаб этилади. Ўйлайманки, Марокашга қарши ўйиндагидек диққат, қатъият ва барқарорликни таъминлай олсак, бўлажак беллашувда катта имкониятга эга бўламиз".

Эслатиб ўтамиз, Украина ва Бразилия ўртасидаги ярим финал баҳси бугун "Ҳумо Арена"да 20:00 да старт олади.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика