Бразилия чемпионатида "жароҳат олган" футболчини рақиб ўйинчиси майдондан судраб олиб чиқиб ташлади
05 mar 2024 21:42
News
Бразилия чемпионатида "жароҳат олган" футболчини рақиб ўйинчиси майдондан судраб олиб чиқиб ташлади
Ҳодиса “Флуминенсе” ва “Ботафого” жамоалари ўртасидаги ўйин (2:4) вақтида юз берган.
Қизғин курашлар остида кечган учрашувнинг иккинчи бўлимга қўшиб берилган олтинчи дақиқада кескинлик юзага келди. Мезбонлар ҳисобни тенглаштиришга астойдил уринаётган бир пайтда (жамоа ўшанда 2:3 ҳисобида мағлуб бўлганди) “Ботафого” футболчиларидан бири “жароҳат олди” ва вазиятдан фойдаланиб, қимматли дақиқаларни ўтиши учун майдонга ётиб олди.
Мезбон жамоа ўйинчилари бундан хурсанд бўлишмади ва имкон қадар вақтни тежашга уриниб, учрашув давом этиши учун "Ботафого" футболчисини майдондан судраб чиқаришди.
“Ботафого” футболчилари эса шифокорлар майдонга тушиши ва ўйинни тўхтатиш учун шеригини яна майдонга қайтаришди.
Баҳсли вазиятдан сўнг беллашув давом этди ва якунда меҳмонлар 4:2 ҳисобида ғалаба қозонди.
Link :
Source : TNT Sports BR
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Similar news
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. Турнинг сўнгги баҳсида "Сурхон" "Андижон"га ҳеч қандай имконият қолдирмай йирик ҳисобда мағлуб этди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди
Comments