Latest news

17:21"Барселона" Арауходан норози  1 16:56"Тамворт" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 16:50"Манчестер Сити" "Реал" ўйинчиси билан шартнома имзоламоқчи  1 16:24Эртага Ўзбекистон аёллар терма жамоаси ўз юришини бошлайди  0 15:51"Наполи" Хвичанинг ўрнини Кьеза ёки Зиеш билан тўлдириши мумкин  0 15:22"Бунёдкор" икки ўйинчини ўз сафига қўшиб олди  5 14:51"Барселона" уч етакчиси билан шартномаларни узайтиради  2 14:19Фабрицио Романо Абдуқодир Ҳусановнинг қачон "Манчестер Сити" билан шартнома имзолашини маълум қилди  38 13:51"Ливерпуль" форварди Нуньесга янги даъвогар бор  4 13:21ЎФА ва ЎФФ раҳбарияти аёллар терма жамоаси аъзолари билан учрашди  0 12:55ПСЖнинг Хвича учун "Наполи"га қанча таклиф қилгани маълум  1 12:28Муҳриддин Зоиров — 300 минг маош, "Шўртан"даги фаолияти, Абрамов ва "Локомотив" ҳақида   0 12:21"Реал" сардори Саудия Арабистонига йўл олишни режалаштирмоқда  1 11:53А Серия клуби Уокер учун даъвогарлик қилмоқда  1 11:28Жоржиньо шу ойда "Арсенал"дан кетмоқчи  0

Бразилча ном, немисча моҳият News

Бразилча ном, немисча моҳият

Германия чемпионати стартида «Байер» ҳамда Финляндия термаси ҳужумчиси Жоэль Похьянпало бундеслига тўпурарлари қаторига қўшилди.

Ушбу футболчи яқинда 22 ёшни қаршилади. «СЭ» бу форварднинг ўзига хос хусусиятлари, рақиблар уни қандай тўхтатишлари мумкинлиги ҳақида сўз юритди.

НИМА САБАБДАН КЎП ГОЛ УРЯПТИ?


Одатда, немисларнинг аксарияти ушбу футболчини Йоэль деб чақиришса, Леверкузен ва Дюсселдорфдагилар уни Жоэль номи билан танийдилар. Мабодо, ЦСКА аъзоси Роман Ерёменкодан сўрасак, у аниғини айтиши тайин: Похьянпало - Жоэль.

Европа шимолида туғилган йигитчанинг номи бразилияликларга хос, ваҳоланки, уни Жанубий Америка билан бошқа ҳеч нарса боғлаб турмайди. Ўйин услуби, жуссаси, одатлари ва иштиёқ жиҳатидан шимолликларга ўхшайди. Ўз навбатида, финн эмас, немисга ўхшашини ҳам таъкидлаш даркор, зеро 18 ёшида Германияга борган Похьянпало ҳозирги даражасига айнан шу мамлакатда эришди. Техникаси бой эмас, финт ва дриблинг усталари қаторига кирмайди. Аммо Жоэлда энг яхши немис форвардларига хос жиҳатлар - гол сезиш, тўғри позиция танлаш ва кутилмаганда ҳимоячилар таъқибидан қочиб, жарима майдончасида ичида очилиш қобилияти бор. Шунингдек, ажойиб зарбага эга, корпус билан яхши ишлайди, тезкорлик ва чапдастлик борасида ҳам ёмон эмас...

Тўғри, Германия футболидаги идеал топ-ҳужумчилар қаторига қўшилишига ҳали эрта, бироқ ўз хусусиятлари ёрдамида бундеслиганинг гранд клубларидан бири - «Байер» етакчиларидан бирига айланиши мумкин.

Похьянпало ўйин суръатини тўғри ҳис қилиб, унга тезда мослаша олади. У нафақат захирадан муваффақиятли қўшилади («Гамбург»га қарши кечган баҳснинг иккинчи бўлими ўрталарида майдонга тушиб, «хет-трик» қайд этди), балки ҳужумлар пайти зарур паллада керакли жойда пайдо бўлади. Жоэль ўзининг навбати етмагунча комбинацияларга аралашмайди, барчанинг диққатини ўзига қаратиб, шерикларини қийин аҳволда қолдирмайди - шунчаки, тўпнинг қаерга келишини олдиндан аниқлаб, ўша ерга ошиқади. Шу боис ҳам кўпинча рақиб дарвозаси олдида якка ўзи қолади.

УНГА ҚАРШИ ҚАНДАЙ ЧОРА ҚЎЛЛАШ ДАРКОР?


«Фортуна»да ўйнаганида Похьянпало кўпинча тезкор ҳаракатлар эвазига 11 метрли нуқта томон интиларди. Агар узатма аниқ чиқса, финн боши билан зарба йўллар, баъзан буни йиқилаётган ҳолда амалга оширарди. Аммо Дюсселдорфда марказий форвард вазифасини ўтарди, «Байер»да эса қанотлардан кириб бориб, асосан бурчак чизиғи бўйлаб ҳаракатланишига тўғри келмоқда. Хуллас, бу ерда ҳам уни кутиб оладиганлар топилмади, ҳар учала тўпини ўткир бурчак остида қабул қилгач, дарвозага аниқ йўллади. Биринчисини одатий тарзда бўш тўрга киритган бўлса, иккинчи голни ҳаводаги кураш чоғида урди.

Тўп билан ҳаракатланаётганда ижодкорликка урғу бермайдиган, лекин ҳужумни якунлаш чоғида ажойиб ўйнайдиган бу тоифа ҳужумчига қарши қандай чора қўллаш мумкин? Мунтазам равишда ундан кўз узмаслик хавфли: Жоэль кутилмаган вазиятда ҳимоячиларни ортда қолдириш хусусиятига эга. Тўпни қабул қилганида у билан курашиш бефойда: Похьянпало тўпни ўзида узоқ ушлаб турмайди. Энг мақбул вариант: «Байер» футболчилари жарима майдончасига тўпни йўллашга тайёр бўлишганда, финнга маҳкам ёпишиб, узатмани қабул қилишига астойдил халал бериш. У симулянт эмас, кескин тўқнашувлар чоғида ўзини жабрлангандек кўрсатмайди, овози борича бақирмайди. Ўз навбатида, яккакурашлар пайтида оёғини осонликча тортиб олмайди, тўпни қайтариб олиш учун охиригача интилади. Агар ҳимоячилар «ухлаб» қолишмаса, леверкузенликлар снайпери билан баҳсда ютиб чиқишлари мумкин.

Асосий диққат-эътибори тўпнинг қайтиб чиқишига қаратилади - қулай имконият туғилишини кутиш чоғида Похьянпалога олтинчи туйғу кўмаклашади, саноқли сонияларда вазиятга мослашиб, ақлли ва айёрона ҳаракат қилади. Шунингдек, рақиб ҳимоячилари сунъий офсайд билан чал-ғимасликлари лозим: Жоэль (худди Чичарито сингари) чизиқ бўйлаб кезмайди, балки ичкаридан чиқиб, тўпни йўл-йўлакай қабул қилишни хуш кўради. Тезлиги ёмон эмас, яккама-якка вазиятларда ўзини ҳурмат қиладиган барча ҳужумчилар сингари дарвозабонни ишончли тарзда доғда қолдиради.

Жаҳон даражасидаги форвардларга қарши тўп сурган ҳимоячилар учун Похьянпало у қадар кучли кўринмас. Аммо уни хавфсиз деб ҳам бўлмайди. Ҳозирда финн ажойиб формада, кайфияти ҳам ёмон эмас. Олдинда турган ҳар бир ўйинда ўзининг энг яхши сифатларини кўрсатиб, шу тариқа «Байер»нинг олдинги чизиғидаги ўрнини мустаҳкамлашга интилади.

Агар рақиблар ўз дарвозалари дахлсизлигини сақлаб қолишни истасалар, будеслигада қаҳрамонлик кўрсатаётган бу йигитчанинг устун жиҳатларига қарши чора қўллашларига тўғри келади.

Ж.АБДУВАЛИХЎЖАЕВ тайёрлади

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика