Latest news

19:45Уэсли Снейдер: "Ҳозир "Олтин тўп" мезонлари менинг давримдагига қараганда мантиқлироқ"  0 19:15Португалия терма жамоаси ЖЧ-2026 учун уй формасини тақдим этди  1 18:45Рафаэль Варан: "Реал"га ўтганимда депрессияга дуч келганман"  0 18:26Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси Россия билан иккита ўртоқлик ўйини ўтказади  1 18:14"Локомотив"ни 11 нафар футболчи тарк этди  12 17:20Эрон клуби Сергеевга қизиқмоқда, жамоанинг қанча маош тўламоқчи эканлиги маълум  22 15:40Бора Милутинович: "Ўзбекистон ҳар доим ўзгача жамоа бўлган. Ким рақиб бўлишининг аҳамияти йўқ"  13 15:08ФИФА ЖЧ-2026 қуръа ташлаш маросимида хизмат қиладиган юлдузлар рўйхатини эълон қилди  6 14:44Кеча "Атлетико"га гол урган "Барселона" футболчиси бу йил бошқа майдонга тушмайди  4 14:33Озарбайжон Кубоги. Раҳмоналиев асосий таркибда  0 14:00Орлов: "Шомуродовнинг футбол интеллекти бошқаларникидан устун эканини айтгандим ва мен ҳақ бўлиб чиқдим"  2 13:38TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Реал", АПЛ ўзбек шарҳида ва бошқалар  0 13:17Симеоне "Камп Ноу" антирекордчиси  10 12:55Флик трибуна остига кириб кетган Симеонега етиб олди ва уни қучоқлади  3 12:43Пеп Гвардиола: "Футболилар мени ҳурмат қилмай қўйишди"  12

Ботирали Эргашев – «Динамо»нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси! News

Ботирали Эргашев – «Динамо»нинг 1-даврадаги энг яхши футболчиси!

«Динамо» клуби расмий сайти ва «Телеграм»даги расмий саҳифасида мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома якунига етди.

Унга кўра жамоа посбони Ботирали Эргашев Суперлига биринчи даврасида «Динамо»нинг энг яхши футболчиси» бўлди. 

Давралар оралиғида ўтказилган сўровномада жами 1680 нафар мухлис иштирок этиб, Ботирали Эргашев умумий 54 % овоз (908 киши) билан энг яхши натижани қайд этди ва “Динамо” жамоасининг 1-даврадаги энг яхши футболчиси” номига лойиқ кўрилди. Қайд этиш жоиз, 24 ёшни қарши олган дарвозабон Суперлига 1-даврасида 12 ўйинда майдонга тушиб, қатор сейвларни амалга оширди, жумладан “Динамо” дарвозаси томон белгиланган 3 та пенальтидан 2 тасини қайтаришга муяссар бўлди. Бу Суперлигада пенальти қайтариш бўйича энг яхши кўрсаткичдир.

Сўровномада Эргашевдан кейинги ўринни икки футболчи – Жасур Азимов ва Қадамбой Нурматовлар банд этишди. Суперлигада 13 ўйинда майдонга тушган икки футболчи ҳам бир хил – 13 % овоздан тўплашди. Жасур ҳимоячи бўлишига қарамай, Суперлигада 2 та гол урган бўлса, Қадамбой Суперлигадаги 5 та голи билан “Динамо”нинг энг яхши тўпурари бўлиб турибди.

Чемпионат кашфиётларидан бири сифатида тилга олинган Шоҳруҳ Абдураҳмонов 8 фоиз (183 та) овоз билан 3-ўринда қайд этилди. Ёш яримҳимоячи Суперлигада икки марта ўз номини таблога ёзиб қўйди.

Шунингдек, Суперлигадаги барча 13 ўйинда тўлиқ тўп суриб, 2 та гол муаллифи бўлган ҳимоячи Миркомил Локаев 7 фоиз (111 та) овоз олган бўлса, “Динамо” жамоаси “плеймекери”, 6 марта голли узатма амалга оширган ва 1 та гол урган Сардор Эминов 5 фоиз (82 та) овоз олиб, бешликдан жой олган.


Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика