Latest news

08:26"Насаф" ва "Андижон" жамоалари "Пахтакор" футболчисини сотиб олмоқчи  0 07:58Суперлига. Бугун илк плей-офф ўйинлари бўлиб ўтади  1 07:25ЖЧ-2026. Бугун қуръа  3 02:57"Лацио" "Милан"ни Италия Кубогидан чиқариб юборди  2 02:52АПЛ. "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб қила олмади  14 01:25Тибо Куртуа: "Хаби ва футболчилар ўртасида муаммо йўқ"  0 00:48Месси: "Яна бир марта жаҳон чемпионатини ютишга ҳаракат қиламиз"  14 00:10Хумоюнмирзо Иминов “Андижон” билан келишувга эришди  1 23:54Расман: "Пахтакор"нинг яна бир футболчиси "Навбаҳор"да!  8 23:40Расман: "Бухоро" футболчиси "Нефтчи"га ўтди  2 23:28Расман: Иброҳим Йўлдошев - "Андижон" футболчиси!  4 23:11"Бавария"га "Брайтон" футболчиси керак  1 22:59"Андижон" яна икки футболчи билан шартнома имзолади  1 22:38Суперлиганинг 30-турида ҳакамлик таҳлили. Хатолар жуда кўп!  2 22:19Расман: Чаласан - "Андижон" футболчиси!  13

Ботир Носиров: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Машъал”нинг режалари ва мақсадлари ўзгармайди” News

Ботир Носиров: “Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Машъал”нинг режалари ва мақсадлари ўзгармайди”

Суперлиганинг 18-турида “Машъал” сафарда “Қўқон-1912” жамоаси билан куч синашди. Учрашув 2:2 ҳисоби билан якунланди.

Учрашувдан сўнг муборакликлар дарвозабони Ботир Носировнинг фикрларига қулоқ тутдик.

- Жуда қизиқарли ўйин бўлди, - дея сўз бошлади Носиров. Ўйинга астойдил тайёргалик кўрдик. Рақибнинг кучидан келиб чиқиб, машғулотларда турли тактикалар устида ишладик. Бевосита ўйинга тўхталсам, бундай жанговар ўйин бўлиши кутмагандик. Йигитларга раҳмат, улар охиригача курашди. Аввалги турдаги мағлубиятдан сўнг бу учрашувда яхши натижа кўрсатмасак, мухлисларимиз олдида уятли бўлиб қолардик. Шуни инобатга олиб сўнгги дақиқаларга қадар майдонда боримизни бердик.

Кутилмаган жароҳат туфайли майдонга тушиши борасида


- Тўғриси, кутилмаган ҳолат рўй берди. Асосий дарвозабонимиз Шохрух Эшбўтаев ўйин аввалидаги машғулотлар пайтида тиззасидан жароҳат олди. Натижада, ўйинда иштирок эта олмаслиги ойдинлашганидан сўнг менга имконият берилди. Мен учун бу кутилмаган ҳолат бўлди. Икки маротаба тўп олиб чиққаним кишини хафа қилади.

Мавсум якунига қадар қўйилган мақсадлар тўғрисида


- Бизнинг жамоа доимо ўз олдига юқори мақсадларни қўйган. Ҳар қандай ҳолатда ҳам “Машъал”нинг режалари ва мақсадлари ўзгармайди. Бизни пастки лигага тушириб юборган вақтида ҳам ҳеч қачон тушкунликка тушмасдан, олдимизда қўйилган мақсадлар сари босқичма-босқич қадам ташладик. Жорий мавсумнинг қолган учрашувларида, мухлисларимизни ғалабаларимиз билан хурсанд қилмоқчимиз. Таркибимиздан бир нечта етакчи футболчиларимиз тарк этгани ҳам ўз таъсирини кўрсатмоқда. Асосан академиямиздан чиққан йигитлар тўп тепмоқда. Улар ёш, ҳозирда Суперлигадаги ўйинлари орқали маҳоратларини ошириб бормоқда. Шунга қарамай, ўйиндан-ўйинга натжаларимиз яхшиланиб боришига ишончим комил.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика