Latest news

"Боруссия" Холандга испан топ-клубидан ўринбосар топди News

"Боруссия" Холандга испан топ-клубидан ўринбосар топди

"Севилья" ҳужумчиси Юссуф Эн-Несири фаолиятини Германия Бундеслигасида давом эттириши мумкин.

23 ёшли футболчининг хизматларига Дортмунднинг "Боруссия" клуби қизиқиш билдирмоқда.

"Арилар" раҳбарияти Эн-Несирига Европанинг топ-клублари овга чиққан Эрлинг Холанднинг ўринбосари сифатида қарамоқда. Норвегиялик футболчига "Челси", "Манчестер Юнайтед" ва "Барселона" клублари қизиқиш билдиришмоқда.

Юссуф жорий мавсум Испания чемпионати доирасидаги 24та ўйинда майдонга тушиб, 13та гол уришга эришди.

Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика