Latest news

22:27Футзал. Ўзбекистон терма жамоаси йиғинга киришди. Олдинда Япония билан ўйин бор  1 21:36"Динамо" назорат учрашувида "Локомотив"ни ютди  2 21:13U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон Шри-Ланкани йирик ҳисобда енгди ва гуруҳда биринчи бўлди  14 20:19Владо Радманович: "Афсуски, Катанецнинг ҳозирги ҳолати яхши эмас"  16 19:59Кроос: "Германия ҳозирда катта ютуқларга эриша оладиган терма жамоалар қаторида эмас"  1 19:33Остон Ўруновдан рекорд!  9 19:05Алиризо Жаҳонбахш: "Ҳакамлик ҳақида ҳеч нима демайман"  18 18:38"Арсенал" МЮ кўзлаган футболчи учун курашда фаворит  1 18:17Мустақиллик Кубоги-2025 "Uz-Galaxy"да!  2 17:55"Ал Шабаб" "Милан" футболчисини сотиб олади  0 17:33Расман: Постекоглу – "Ноттингем Форест" бош мураббийи!  5 17:16Расман: Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Осиё Кубогига чиқди!  26 17:08Ўзбекистон Эрон устидан қийин ғалабага эришиб, CAFA мусобақаси ғолибига айланган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  3 16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  58 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  6

"Боруссия" ва Мукоко ўртасида янги шартнома бўлмайди News

"Боруссия" ва Мукоко ўртасида янги шартнома бўлмайди

"Боруссия" Дортмунд футболчиси Юссуфа Мукокога Англиянинг "Челси"сидан жиддий қизиқиш бўлмоқда.

"Челси" ва бошқа йирик клубларнинг қизиқиши туфайли 18 ёшли форвард Юссуфа Мукоко ҳозирги клуби билан янги битим тузмаяпти. Аввалроқ немис клуби германиялик футболчига 5-6 млн евролик маош таклиф қилгани айтилганди, бироқ ҳозир бу баҳсларга сабаб бўлмоқда.

Манбага интервью берган ўйинчининг агенти Патрик Уильямс шундай деди:

"Тасдиқлашим мумкинки, биз ҳозир Дортмунднинг "Боруссия"си билан янги битим тузишга яқин эмасмиз. Шунингдек, сизни ишонтириб айтаманки, тарқалаётган рақамлар тўғри эмас ва Юссуфага ҳеч қандай битим таклиф қилинмаган. Лекин биз ҳали ҳам клуб билан алоқадамиз ва кейинги кунларда нима бўлишини билмаймиз".

Ҳужумчи Бундеслига клубида қолишни истайди, чунки у бу ерда ўзини яхши ҳис қилмоқда. Лекин Мукоко ўз келажагига аниқлик киритишни ва унга ишонадиган жамоада ўйнашни истайди.

"Манчестер Юнайтед", "Ливерпуль", "Барселона" ва "Ньюкасл" футболчини қўлга киритиш учун ҳаракат қилаётган бўлса-да, "Челси" улар орасида фаворит бўлиб турибди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика