Latest news

Бонуччининг сўзларига Видаль кулиб юборди News

Бонуччининг сўзларига Видаль кулиб юборди

Якшанба куни Италиянинг амалдаги чемпиони "Интер" "Ювентус"га қарши майдонга тушади. Футболчилар тўқнашув олдидан майдон ташқарисидаги тайёргарликни ҳам бошлаб юборишган.

"Кекса сеньорлар" ҳимоячиси Леонардо Бонуччининг айтишича, ўтган мавсумда "Ювентус"нинг хатолари туфайли миланликлар ғалаба қозонишган.

"Ха-ха-ха. "Ювентус" яна бир бор уриниб кўрсин. Келинглар, бу йил майдонда ким энг зўри бўлишини гувоҳи бўламиз, деди Артуро Видаль.

Шунингдек, чилилик футболчи Чемпионлар лигасида "Шериф"га қарши ўйинга (3:1) изоҳ берди: "Бу ҳақиқий Видал эди. Ўтган мавсум оғир ўтди, сабаби мен бу ерга кеч ташриф буюрдим ва мавсум олди ўйинларни ўтказиб юбордим. Ҳозир мутлақо бахтиёр ва соғломман".

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика