Latest news

10:25Асрор Алиқулов: "Мақсадимиз "Шўртан"ни Суперлигага қайтариш. Легионерлар жамоамизга ёрдам беришига умид қиламиз"  0 09:55Италия Кубоги. "Лацио" амалдаги соврин эгасини мусобақадан чиқариб юборди  0 09:23Бугун U-17 Осиё Кубогига қуръа ташланади  0 09:15"Ноттингем Форест" бош мураббий Шон Дайчни истеъфога чиқарди  0 08:55"Шўртан" таркибига 4 нафар легионер қўшилди  4 08:25"Йиғиндаги ғалабалар мени хурсанд қилмайди" – Вадим Абрамов "Пюник" мағлуб этилгани ва тайёргарлик ҳақида  3 08:00Эшитдик-да! "Бунёдкор" март ойида уйда ўйнамаслиги мумкин  3 07:24"Шўртан" назорат учрашувида "Локомотив" ўринбосарларини енгди  0 03:30Буффон ва Доннарума дарвозаларига гол урган ҳамда Ўзбекистонга қарши ўйнаган "Нефтчи"нинг янги легионери билан танишамиз  10 03:15АПЛ. ​Ван Дейкнинг голи "Ливерпул"га "Сандерленд" устидан ғалаба тақдим этди  5 02:50Германия кубоги. "Бавария" "Лейпциг"ни мағлубиятга учратиб, ярим финалга йўл олди  0 02:30АПЛ. "Манчестер Сити" "Фулхэм"ни йирик ҳисобда таслим этди. Ҳусанов иккинчи бўлимда майдонга туширилди  33 01:50"Локомотив" Анталиядаги бешинчи назорат ўйинида ғалаба қозонди  0 00:56Влаховичга "Барселона", "Бавария" ва "Милан" қизиқиш билдирмоқда  2 00:33Винисиус 2025 йил охирида депрессиядан қийналаётган Араухога қўнғироқ қилган  6

Бонуччи "Ювентус" сирларини оча бошлади News

Бонуччи "Ювентус" сирларини оча бошлади

"Ювентус"дан "Милан"га ўтган ҳимоячи Леонардо Бонуччи "кекса синьора" кийиниш хонасида содир бўлган ва ҳеч қаерга овоза қилинмаган воқеа ҳақида гапириб берди.

"Реал"га қарши Чемпионлар лигаси финал учрашувининг танаффусида Дани Алвес Пауло Дибаладан ғазабланган ва уни жон бериб ўйнамаётганликда, ҳамда сариқ карточкадан сўнг депрессияга тушиб қолганликда айблайди.

Ўша пайт, кийиниш хонасига "Ювентус" устози Массимилиано Аллегри кириб келади ва Дибалани ҳимоя қилиб, Алвесга ўзини босиб олиши кераклигини айтади.


Леонардо Бонуччи ҳам Алвеснинг фикрига қўшилиб, Паулога айтилган сўзларни такрорлайди.

Аммо Дибала тиржайиб, унга ўзини гапларга эътибор бермаётгандек кўрсатади. Бонуччи бундан ғазабланиб, Дибаланинг томоғидан олади ва уни бурчак итариб юборади.

Жанжалга Андреа Барзальи аралашади ва Алвес ҳамда Бонуччига тинчланиши кераклигини айтади. Ғазаб отидаги Бонуччи Барзальини ҳам тинч қўймайди ва у ўз вазифасини уддалай олмаётгани ва биринчи бўлимда Марселони бир неча маротаба ўтказиб юборганликда айблайди. Барзальи ҳам жим турмади ва биринчи гол Бонуччининг хатоси эканлигини юзига солади. Аллегри уларни тўхтатиб қолмаганда, муштлашув келиб чиқиши аниқ эди.

Бонуччи ушбу ишлардан сўнг шундай дейди: "Бу жамоа билан бошқа ўйнамайман. Буйоғига менсиз". "Ювентус" иккинчи бўлимда ҳеч нарса қила олмайди ва "Реал" рақиб дарвозасини бир неча маротаба ишғол қилиб, турнир ғолибига айланади.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика