Latest news

11:22ПСЖ собиқ футболчиси клубнинг муносабатидан норозилигини билдирди  0 10:20Месси: «Ўзимни ўлдиришни истаганман»  19 10:00"Футбол олами". Қосимов ОКМК билан илк бор "Пахтакор"ни ютди, "Бунёдкор" 9 киши бўлиб ютқазмади — Суперлиганинг 12-тури ҳақида барчаси  0 09:50МЮ Гринвуд бўйича илк таклифни қабул қилмади  0 09:22«Реал Мадрид»нинг яна бир футболчиси фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  2 08:55Евро-2024. Кечаги учрашувларда кимлар «man of the match» соҳибига айланди?  1 08:45Копа Америка. Бразилия - Коста-Рика 0:0, қимматбахо Бразилиянинг голи хисобга олинмади  0 08:29Про лига. Бугун 14-тур учрашувлари давом эттирилади  1 08:01Копа Америка. Бразилия мусобақани дуранг билан бошлади  17 07:43Суперлига. Бугун 13-турга старт берилади  0 02:40Евро-2024. Хорватия - Италия 1:1, Италия сўнгги сонияларда гол урди  5 02:25Хорватия терма жамоаси гуруҳда қолиб кетдими?  12 02:25Евро-2024. Албания - Испания 0:1  0 02:00Евро-2024. Италия қўшиб берилган сўнгги дақиқадаги гол эвазига гуруҳда иккинчи ўринни эгаллади ва кейинги босқичга йўл олди  28 01:54Испания Албанияни мағлуб этиб, гуруҳ босқичини юз фоизлик натижа билан якунлади  7

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор" News

Бонуччи: "Англияда кучли ҳужумчилар ва тажрибали ҳимоячилар бор"

Италия терма жамоаси ҳимоячиси Европа чемпионати финали олдидан рақиб жамоа ҳақида фикрини билдирди.

"Уч йил олдин финалга чиқишимизга ишониб бўлмасди, аммо ортиқча бир йил бизга қўл келди. Ярим ҳимоядаги иқтидорли футболчиларимизнинг кўплиги йўлимизни осонлаштирди. 

Англияда кучли ҳужумчилар бор: қанотда тезкор ва марказда шижоаткор. Кейн – дунёнинг энг яхши ҳужумчиларидан бири. Турнир олдидан Англия фаворитлардан бири эканлигини айтгандим.

Англиянинг икки марказий ҳимоячиси – Магуайр ва Стоунз МЮ ва "Сити"да ўйинашлари боис катта тажрибага эга. Уларни чалғитиш учун катта айёрлик керак бўлади.

Чиро ва Белотти хотиржам бўлишлари лозим. Улар гол уришмаса, танқидга учрашади, бироқ улар жамоавий нуқтаи назардан жуда муҳим. Мувафаққиятли зарба йўллашлари учун биз уларни қулай нуқтага олиб чиқишимиз керак. Улар ҳар қандай ҳолатда бор кучларини сарфлашади ва ҳал қилувси ролни ўйнашлари мумкин. 

Кьеллини?  12-куни терма жамоани тарк этамиз, 14-куни эса учрашамиз ва оилаларимиз билан таътилга йўл оламиз. Шундай экан, у билан алоқаларимиз зўр", – деди Бонуччи.

Италия ҳамда Англия ўртасидаги финал эртага 23:59 да старт олади. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика