Latest news

22:12МТРК учун футбол мусобақаларини ёритишга мослашган КТС сотиб олинади  5 21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  25 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  4 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1

Мутолаа учун. Болаликда оғир дамларни бошдан кечирган, матонатли она фарзанди, жаҳон чемпиони – Анхель Корреа News

Мутолаа учун. Болаликда оғир дамларни бошдан кечирган, матонатли она фарзанди, жаҳон чемпиони – Анхель Корреа

"Бир футболчи тарихи" рукнида таржимаи ҳоли голливуд киноларининг сценарийсидан ҳам қизиқроқ бўлган футболчи ҳақида тўхталамиз.

Юрагида ўсимта аниқланган Анхель



Корреанинг юраги операция қилингач, унинг фаолияти хавф остида эди. Шифокорлар бу хавфсиз эканлигини айтишган, лекин улар аслида алдашган эди.

Анхель 2014 йилда "Атлетико"га кўчиб ўтганди (улар ҳатто шартнома имзолашди ва трансферни эълон қилишди). У анъанавий тиббий кўрикдан ўтиши керак эди. 28 май куни у агенти билан Аргентинадаги манзилга етиб келади. Кардиограмма жараёнида шифокорлар ғалати нарсани пайқашди ва маслаҳатлашиш учун хонадан чиқиб кетишди.

Кейин улар 19 ёшли йигитчани ҳайратда қолдиришди: унинг юрагида ўсимта аниқланди. 

"Шифокорлар тўсатдан менга операция қилиш кераклигини айтишди. Менинг биринчи фикрим рад этиш эди. Мен жарроҳлик амалиётини ўташни истамаётгандим, чунки Либертадорес Кубогининг ярим финал жавоб учрашувини ўтказиб юборган бўлардим. Бунинг учун жуда кўп ҳаракат қилган эдим, ўйинни интиқлик билан кутаётгандим.

Аммо бошқа танлов йўқ эди, мен рози бўлишга мажбур эдим. Биз учун бу энг яхши вариант, даген қарорга келдик. Мен ёш эдим, тикланишга вақтим бор эди ва охир-оқибат бу содир бўлди", – деб эслайди ўша кунларни Корреа. 

Июнь ойида Корреа Нью-Йоркга учиб кетади ва у ерда микрохирургия клиникасида операция қилиниши керак эди. Операциядан олдин у сўнгги бор иккиланиб, шифокорлар билан гаплашади. 

"Улар менга ҳаммаси яхши бўлишини, фаолятимни хавф остига қўймаслигимни айтишди. Лекин бу ёлғон эди! Улар менга ёлғон гапиришганди. Операциядан олдин улар мени жарроҳлик амалиётига рози бўлишим учун ҳеч нарса дейишмаган. Кейин ўйладим: "Мен наркоз остида бўламан, агар уйғонсам – бу яхши. Агар ўйғонмасам, бу менинг омадли дамларим бўлмайди", – деган фикрга келдим.

"Мен муваффақиятли операция қилинганимдан кейингина улар менинг фаолиятимни тугатиш хавфи борлигини тан олишди. Яхшиямки, охирида ҳаммаси яхшилик билан тугади. Мен футбол ўйнашни давом эттирдим", – деган эди аргентиналик.

Унинг организмида инсон саломатлиги учун хавфли бўлмаган ўсимта борлиги аниқланган эди, операция бир неча соат давом этди. Ҳаммаси ҳақиқатан ҳам мукаммал ўтди. Корреа кун охирида ўзини яхши ҳис қилди. Аммо ҳар эҳтимолга қарши у клиникада яна бир ҳафта қолиши керак эди.

Тикланиш муддати олти ой давом этди. У Либертадорес Кубогининг ярим финал ва финалларини телевизор орқали томоша қилди.


Рим папаси билан учрашув

Франциск Корреанинг собиқ клубига муҳлислик қилади.


Жарроҳликдан сўнг Корреани шахсан Рим папаси Ватиканга таклиф қилди. 

"Мен унга ўз шаҳримда раҳмат айтган эдим, энди буни Ватиканда қилишим керак", – деган эди Корреа жилмайиб.

Бу танишув қандай пайдо бўлган? Папа аргентиналик епископ Хосе Бергольо "Сан-Лоренсо"га болалигидан муҳлислик қилади. Сайланишидан олдин у жамоа билан учрашди ва футболчиларни, шу жумладан, ўша пайтда 16 ёшли Корреа ўйнаган ёшлар жамоасини дуо қилди.

"Папа мени дуо қилганини айтганимда, расмларни кўрсатмагунимча ҳеч ким менга ишонмаган эди... Умид қиламанки, у бизга ёрдам беради", – деди Корреа Либертадорес Кубогидаги муҳим ўйинларнинг биридан олдин.


Қийин болалик даври: қашшоқлик, босқинчилар маҳалласи ва отасининг ўлими

Уни фақат футбол қутқарган.

Корреанинг болалиги Лотин Америкасидаги кўплаб футболчилар сингари қийинчиликда ўтган. У Росарионинг чеккасидаги криминал туман Лас-Флоресда катта бўлган. У ерда деярли барча оилалар криминал гуруҳлар билан боғлиқ бўлишган. Кўчалардаги отишмалар, яраланган болалар тақдири Лас-Флоресда одатий ҳол эди.



"Камбағал ҳудудда яшаш жуда қийин. Ҳамма нарса сизни пастга тортади, босим икки баравар кучли. Ҳамма сизни гиёҳванд ёки жиноятчи бўлиб, ҳаётингиз қамоқда якун топишига ишонади. Лекин бошқалар ҳам бор эди. Маҳаллий гиёҳвандлар ҳар доим менга: 

"Агар сени гиёҳванд моддалар билан кўрсак, сени ўлдирамиз. Ҳаётингни футболга бағишлашинг керак. Мен меҳнат қилиш орқали бу ерлардан қочиш мумкинлигини тушундим", – дея уқтиришган.

Анхель 10 ёшдалигида отаси вафот этади. Оила боқувчисини йўқотганди. Икки йил ўтгач эса унинг акаси Марсело ҳам вафот этди. 

"Йўқ, мен сизга нима бўлганини айта олмайман. Сўраманг, илтимос. Юрагимдаги бу бўшлиқни ҳеч қачон тўлдира олмайман. Аммо биз олдинга ҳаракат қилишимиз керак", – деган эди Корреа 2014 йилда.

Корреа ҳаётини футболсиз тасаввур қила олмайди. Бу унга болаликдаги жароҳатларни унутишда ёрдам берди: 

"Мен 10 ёшимда отамни йўқотган вақтдан бошлаб футбол мендан ҳамма ёмон нарсаларни олиб ташлай бошлади. Кейинчалик мен акамни йўқотдим ва футбол менга буни енгишга ёрдам берди. Ҳар сафар майдонга чиққанимда, йўқотишларимни унутаман. Фақат ўйиндан баҳра олишга ҳаракат қиламан. Хоҳ бу "Атлетико" стадиони бўлсин, хоҳ Росариодаги ҳовлимиз".

Росариодаги майдончада 6 га 6 схемасига биноан ёки 7 га 7 ўйнашган. Кичик ҳудудда тўп билан яхши муомала қилиш унга келажакда катта ёрдам берган. Болалигиданоқ ҳужумда ўйнашни яхши кўрарди, лекин баъзида таянч ярим ҳимоясида ўйнашига тўғри келарди, шу сабаб ҳозирги вақтда у майдонга кўп ишни бажара олади.


Гиёҳванд моддаларга боғланиб қолган агент Корреанинг шартнмоаси орқали яширин пул ишларди

У Корреа билан 2005 йилдан бери ишларди. Корреани мактаб ўйинларидан бирида пайқаб қолиб, "Alliancе" академиясига чақирган.

Ёмон ўтмиш Анхелга бутун ҳаёти давомида муаммо туғдирди – "Атлетико"га кўчиб ўтишдан олдин унинг Аргентинадаги шартномаси Лос Монос (босқинчилар гуруҳи) томонидан гиёҳванд моддалар савдосидан пул ювиш учун ишлатилгани ҳақида маълумот пайдо бўлди. Шартномани унинг агенти Франсиско Лапиана бошқарган. Шартнома орқали пул ювишнинг шубҳали ҳикоясини у билан боғлашарди. Лапиана гангстерлар билан дўст эди ва уларга мижозларининг битимлари орқали (улар билмаган ҳолда) пулни қонунийлаштиришда ёрдам берган.

У Анхелнинг онаси билан шартнома имзолаган эди ва бунинг учун  ҳар ой 2 минг песо тўлаган. Бунинг эвазига йигитнинг келажакдаги трансферлари учун 100% иқтисодий ҳуқуқларни сотиб олган. Лапиана кейинчалик чекларни далил тариқасида кўрсатади ва бу тўловлар билан Анхелнинг оиласини очликдан қутқарганини айтади.

2012 йилда Лапиана Корреани "Сан-Лоренсо"га сотди (йигит 2007 йилда академияда бўлган, аммо ёши туфайли шартнома имзолай олмаган), ҳуқуқларнинг 30 фоизини сақлаб қолган. Лапиана Корреага Буэнос-Айресдан квартира олиб беради. Албатта, Анхелнинг ўзи ҳеч нарсадан хабардор эмас эди, лекин полиция агентнинг қўнғироқларини текширади – ва у мунтазам равишда жиноий гуруҳлар вакиллари билан қўнғироқлашиб туради. Криминал гуруҳларнинг тўрт етакчиси Корреанинг ўйинини кўриш учун Бока билан ўйинга келади. Ушбу ўйинда истеъдодли йигит ёрқин ўйин намойиш қилди ва қароқчилар Лапианани "олмос" топгани учун мақташади.


Корреанинг онаси фарзандлари оч қолмаслиги учун борини бағишларди

Анхель Буэнос-Айресдаги "Сан-Лоренсо" академиясига кўчиб ўтишни истамаган. Дўстлари ва онаси Марсела туфайли. Лекин у пул топиши кераклигини тушунган.



"Онам ҳақиқий жангчи. Уйга олиб келган пулларимни онам бошқарган. Болалигимда E ҳар доим оч эмаслигини айтарди. Биз ҳаммамиз (ака-ука ва опа-сингилларим билан) овқатланардик ва онам фақат мате (Жанубий Америкадаги ичимлик) ичарди. Мен ўйлардим: "Қандай қилиб онам ҳеч қачон оч қолмайди?

Улғайданимда тушундим, онам ҳар доим биз оч қолмаслигимизни истаган ва ҳатто ўзи ҳам овқат истеъмол қилмаган".

Онаси сабабли у футбол ўйнашни бошлаган ва уни биринчи маротаба футбол томоша қилишга олиб борган.

2020 йил Анхель Корреанинг онаси саратонга чалинди ва Корреа уни қўллаб-қувватлаш учун сочини олдириб ташлади ва Инстаграмда шундай изоҳ қолдирди.

"Сизнинг душманингиз жанг майдонида дам олмайди, у сизнинг танангизга тегиши мумкин, лекин сизнинг руҳингиз даҳлсиздир. Сиз азоб чексангиз ҳам, ишончингиз сўнмайди. Улар сизга қаршилик қила олишмайди, сизнинг руҳингиз кучлироқ.

Сиз бу урушни енгдингиз. Биз сизни яхши кўрамиз, Онам", – деб ёзган у.

Кеча Корреа Аргентина билан жаҳон чемпионига айланди ва тарихда ўзига хос из қолдирди.



Абдулвосит тайёрлади

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика