Latest news

20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  3 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  5 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  22 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  1 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  30 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  4 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  8 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4 17:14АПЛ. "Манчестер Сити" - "Эвертон": Асосий таркиблар маълум  14 16:49Эшитдик-да! "Андижон" икки нафар легионер билан шартнома имзолайди   18 16:33"Нефтчи" Билолхон Тошмирзаев билан шартномани узайтирди  1

Болалигида ҳарбий бўлишни орзу қилган "Ўзбек Одиссеяси" 60 ёшни қарши олди. Унинг фаолиятига назар соламиз News

Болалигида ҳарбий бўлишни орзу қилган "Ўзбек Одиссеяси" 60 ёшни қарши олди. Унинг фаолиятига назар соламиз

Бугун ўзбек футболининг афсоналаридан бири Игорь Шквирин 60 ёшни қарши олди.

Игорь Анатольевич Шквирин 1963 йил Тошкентда таваллуд топган. Олти ёшида сув спортига қатнаша бошлаган, кейинроқ самбо билан шуғуллана бошлаган, аммо ушбу спорт турлари уни кўп вақт қизиқтирамаган ва охир-оқибат у футболни танлаган. "Локомотив" клуби тарбияланувчиси футболга Анатолий Портов ва Вагиф Рустамовларнинг кўмагида кириб келган. 

Шквириннинг айтишича, болалигида у футболчи эмас, балки ҳарбий бўлишни орзу қилган. Еттинчи синфда ҳарбий мактабга ҳужжат топширган Игорь тиббий кўрикдан ўта олмайди. Шквирин 17 ёшида СССРнинг икки дивизионидаги "Янгиер" жамоасида бошлаган. 

"Илк жамоам "Янгиер" клуби ҳисобланади. Иккинчи лиганинг ўртамиёна клуби бўлишига қарамай, бу ерда яхши ҳақ тўланган. 18 ёшимдаёқ 700 рубль олардим. Уйга биринчи маошимни олиб борганимда, онам кўз ёшларини тия олмаган. У касалхонада ҳамшира бўлиб ишларди ва устама ҳақи ҳамда тунги навбатчилик билан бирга ҳисоблаганда ойига 90 рубль маош олган... Мен унга деярли барча пулимни бердим. Кейинчалик квартирани таъмирладик, янги мебель сотиб олдик. Биз бой яшамасдик", — дея хотирлайди Шквирин.

Маҳоратли ҳужумчининг профессионал футболчи бўлиб етишишида Тошкентнинг “Пахтакор” жамоаси катта ўрин тутган. 1981 йилда пойтахт клубида бош мураббийи сифатида иш бошлаган мутахассис Иштван Секеч бир қатор ёшларни таркибга жалб қилади. Уларга имконият беради. Шулар қатори Шквирин ҳам 1983 йилда “Пахтакор”га таклиф қилинади. Тезда жамоага мослашиб кетган футболчи иккинчи жамоадан асосий жамоага ўтказилади ва пойтахтликлар таркибидаги дастлабки ўйинидаёқ "Днепр" дарвозасини ишғол қилган, аммо гол инобатга олинмайди. Шквирин бу ҳақда шундай хотирлаган:

"Пахтакор"даги дастлабки ўйиним умрим давомида хотирамда муҳрланиб қолган. Ўз мезбон сифатида "Днепр"га қарши баҳс якунланишига 15 дақиқа қолганда майдонга туширилиб, гол уришга ҳам муваффақ бўлдим. Афсуски, бу гол ҳисобланмади. Биз 0:1 ҳисобида мағлуб бўлдик, Тошкентда эса бирданига нотинчлик бошланди. Биринчидан, кимдир трибунадан стакан улоқтириб, ҳозирда вафот этган жамоа раҳбари Жиздикнинг бошини ёрган. Ўйиндан кейин эса одамлар занжирни узгандек бўлишди – машиналарни ағдаришди, дўкон ойналарини синдиришди. Мен стадиондан уйга қараб пиёда йўлга чиқдим ва ўзимни ақлдан озган, назорат қилиб бўлмайдиган оломон ўртасида кўрдим. Табиийки, мени ҳали ҳеч ким танимасди. У ердан зўрға қутулиб чиқдим".

Аста-секин ёш ҳужумчи "Пахтакор" таркибидан мунтазам жой эгаллай бошлади ҳамда 1984 йилги мавсумда жамоанинг энг яхши тўпурари бўлди, бироқ ушбу мавсум жамоа учун омадсиз бўлиб чиқди — "Пахтакор" Иттифоқ олий лигасидан тушиб кетди.

Кейинчалик Украинага йўл олган Шквирин 1986–1989 йилларда "СКА" ва "Днепр" жамоаларида ўйнаган. "СКА"даги фаолияти жароҳатлар туфайли кўнгилдагидек бўлмаган. Қайд этилишича, Игорь Днепрга йўл олишидан аввал унга "Пахтакор"дан таклиф бўлган. Пойтахтликлар унга янги квартира ажратишга ваъда берган. Унинг инженер-муҳандис бўлган рафиқаси эса танишлари орқали футболчига ажратиладиган уй бир ярим йилдан кейингина фойдаланишга топширилишини билиб олади. Бундан хафа бўлган футболчи Днепропетровскга йўл олади ва орада жанжал кўтарилади. Унга "Ёки Тошкентга қайтасан, ёки бир йилга дисквалификация қилинасан" деган чақириқ билан чиқишган. Қайсарлик билан ўз шаштидан қайтмаган Шквирин уч ой футболдан ташқарида қолган. Ўзбек газеталари уни муттаҳамгача чиқаришган экан. Кейинчалик барибир "шерлар" сафига қайтган Шквирин 1990 йилги СССР биринчи лигасида 37 учрашувда 37 та гол билан тўпурарлар пойгасида Анатолий Шепель ва Степан Юрчишиндан сўнг учинчи ўринни эгаллайди ва жамоасининг Олий лигага қайтишини таъминлайди.

1991 йилги чемпионат ниҳоясида Франциянинг "Сент-Этьен" клубидан скаутлар ташриф буюрган. Футболчи билан шартнома борасида шахсий келишувга эришилган, бироқ клублар келиша олишмайди. "Пахтакор" футболчи учун ўша вақтда 800 минг доллар сўраган. Француз жамоаси вакиллари эса 400 минг доллар тўламоқчи бўлган: "800 минг — бу СССР терма жамоа даражасидаги нарх. Сизнинг форвард эса термада ўйнамайди..."

1992 йилнинг илк яримида Миржалол Қосимов–Геннадий Денисов–Игорь Шквирин триоси Владикавказнинг “Спартак” жамоасида тўп тепади. Олий лигадаги дебютида Шквирин ЦСКАга қарши ўйинда рақиб дарвозасини забт этиб, жамоасининг 2:0 ҳисобидаги ғалабасига ҳисса қўшади. Умумҳисобда тошкентлик ҳужумчи Владикавказ таркибида 10 та ўйин ўтказиб, 5 та гол урган. Ижара муддати тугагач, футболчи ўзини чет эл чемпионатида синаб кўришга қарор қилди ва кўп ўтмасдан клуб билан хайрлашган Шквириннинг аввалига Австриянинг “Форветс” клубига ўтиши кутилганди. Бироқ шартнома масаласида томонлар келиша олишмади. Сўнгра Бельгиянинг "Локерен" билан келишувга эришилмайди. Шундан сўнг Шквирин таниқли мураббий Аврам Грант бошчилигидаги Тель-Авивнинг “Маккаби” жамоасининг Нидерландиядаги йиғинига бориб қўшилади. Ҳамюртимизнинг салоҳияти ва имкониятларини юқори баҳолаган мутахассис Аврам Грант клубдаги легионерларнинг чеклови сабаб уни олиб қолмайди ва Исроилнинг бошқа бир жамоаси “Ҳапоэль”га тавсия қилади. Аммо Шквириннинг Исроилдаги фаолияти кўнгилдагидек бошланмади. 

"Биринчи ўйиндан кейин жамоага келган янги мураббий ёнимга келиб, "Сен футболчи эмассан", деди ва захира ўриндиғига "михлади". Лекин мен тишимни-тишимга қўйиб сабр қилдим. Бу пул учун эмасди. Шунчаки уйда танишларимнинг кўзига қандай тикилишни тасаввур қилолмасдим. Исроилда таркибга киролмасам, мени масхара қилишарди. Мен беҳудага бу ерга келмаганимни исботлашга қарор қилдим. Менинг азоб-уқубатларим қария иккинчи дарв бошланишидан аввал клубдан кетгач, якунига етди. "Ҳапоэл"га эса клубнинг собиқ футболчиси келгач, менга шундай деди: "У кекса чолнинг барча гапларини унут. Қўлингдан келганча ўйна. Мен сенга ишонаман". Бундай ишончдан руҳланиб, чемпионатнинг иккинчи ярмида 15 та гол урдим..."

Клубдаги молиявий ҳолат сабаб Шквирин жамоани тарк этиб, мамлакатнинг бошқа жамоасига ўтади ҳамда "Нетания" ва "Маккаби"да тўп тепади.

Бу орада миллий терма жамоага таклиф қилинган голеадор терма мураббийи Рустам Акрамов томонидан доимий равишда назоратда бўлиб турди. Чунки, ундан Осиё ўйинларида умид катта эди. Кутилганидек, термамиз учун муваффақиятли якун топган Хиросимадаги мусобақада энг яхши тўпурар бўлган ҳолда маҳсус совринга эга чиқди. Ўша йили давлатимиз томонидан “Шуҳрат” медали билан мукофотланди. 

Шквириннинг мазкур турнирдаги ўйинлари Малайзия футбол федерацияси вице-президенти ва “Паҳанг” клуби раҳбарларидан бири бўлган шаҳзодага манзур келади. Шу тариқа, “Паҳанг” Саудияга йўл олган бошқа ўзбекистонлик футболчи Азамат Абдураимов ўрнига Шквиринни ўз сафига қўшиб олди. Малайзиядаги мавсум ҳужумчи учун жуда муваффақиятли бўлди, у янги клуби таркибида жамоанинг энг яхши тўпурарларидан бири бўлди ҳамда Малайзия чемпионига айланди. Аммо мамлакатнинг энг нуфузли турнири Малайзия кубогида "Паҳанг" ғалаба қозона олмади, жамоа финалда 0:1 ҳисобида имкониятни бой берди. Қолаверса, ўша пайтда Малайзия футболида коррупция авж олганди. Тергов жараёнида 150 га яқин футбол, мураббий, менежер ва бошқалар пора олиш ва тотализатор бўйича сўроқ қилиниб, озир-оқибатдан 80 дан ортиқ киши бир йилдан тўрт йилгача қамоқ жазосига ҳукм қилинган.

Малайзия сафаридан сўнг Игорь Шквирин Исроилга қайтиб келди ва у ерда яна уч йил тўртта жамоа таркибида ўйнади.

1998 йилнинг бошида ўзини ўнглаб олган “Пахтакор” собиқ футболчилари Игорь Шквирин, Миржалол Қосимов, Азамат Абдураимовларни ортга қайтаради. Ўша йили Қосимов ва Шквирин тандеми тўпурарлар рўйхатида 22 та гол билан биринчилардан бўлди ва мамлакат чемпионлигини қўлга киритишда асосий ишни бажаришди.

2000-2001 мавсумларда Ҳиндистонга отланган Шквирин “Мохун Баган”, “Черчил Бразерс” клубларида ҳам ўйнашга улгурди. 2000 йилги Ливанда ўтказилган Осиё кубогидаги шармандаликдан сўнг терма жамоадаги фаолиятини тугатди. 2001 йилда эса “Пахтакор”да сўнги мавсумини ўтказди ва бутсаларини михга илди.

Шквирин терма жамоадаги дебютини 1992 йилнинг 17 июнида Тожикистонга қарши ўтказган ва илк голини урган. Фаолияти давомида Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 31 ўйинда 20 та гол уришга муваффақ бўлган. Шу жумладан, 1994 йилги Осиё ўйинларида жами 8 та тўп киритган.

Мураббийлик фаолиятини Россиянинг “Крилья Советов” клубида Александр Тархановга ёрдамчи сифатида бошлади ва жамоада асосан ҳужумчилар билан иш олиб борди. Тарханов ўзбекистонлик мухлисларга яхши таниш. У 1991-1992 йилги мавсумда “Пахтакор”да фаолият олиб борган.

2005-2007 йилларда “Қизилқум” клубида бош мураббий лавозимида ишлади. Олимпия терма жамоаси устози Вадим Абрамов Қосимовдан сўнг Шквиринни ўзига ассистент қилиб олади. Кейинчалик бу икки афсона миллий жамоада Инилеевга яқиндан ёрдам беришди ва мураббийлик йўлидаги тажрибасини ошириб боришди. 2008 йилда "Олмалиқ" (ҳозирги ОКМК) жамоасини бошқарувини қўлига олгач тўққиз йил давомида “кончилар”га устозлик қилди. 2009 йил "Олмалиқ" чемпионатда тўртинчи ўринни эгаллайди, Шквирин эса Луис Филипе Сколарини ортда қолдириб, йилнинг энг яхши мураббийига айланди.

2017 йилнинг иккинчи даврасида “Суғдиёна” устозига айланади ва жиззахликларни кучлилар сафида олиб қолишга эришади.  

2021 йил мураббий "Турон" жамоасини қабул қилиб олади ва ярим йил водий клубида ишлайди. Ҳозирда Игорь Шквирин ОКМК клубида селикционер мураббий сифатида фаолият олиб бормоқда. 

Шквирин СССР чемпиони, СССР Иттифоқи кубоги, СССР биринчи лигаси тўпурари, Осиё ўйинлари ғолиби, Ўзбекистон чемпионати ғолиби ва тўпурари, Малайзия чемпионати ғолиби, Ҳиндистон чемпионати ғолиби ва тўпурари ҳисобланади.

Бугун мамлакатимиз футболи афсонаси, фахрий футболчи ва мураббий Игорь Шквирин 60 ёшни қарши олди. 

Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика