Latest news

08:26Миржалол Қосимов мураббий сифатида илк бор "Андижон"га ютқазди   0 08:10Суперлига. "Андижон" – ОКМК 1:0   1 07:56Фабио Каннаваро ҳам Ўзбекистонга "йўқ" дегани айтилмоқда - манба  5 07:40Суперлига. Лушанни истеъфога чиқарган "Навбаҳор" бугун "Қизилқум"ни меҳмон қилади  0 02:00"Интер" президенти А Серия даражасини баҳолади  1 01:29Бундеслига. "Бавария" йирик ғалаба қайд этди, Харри Кейн мавсумдаги 10-голини урди  2 01:10Энцо Мареска: "Дарвозабонлар бўйича муаммо йўқ"  2 00:57Саудия Арабистони. "Ал Насср" Мане ва Роналдунинг голлари эвазига "Ал Иттиҳод"ни мағлуб этди  21 00:33"Ливерпуль" Кьеза борасидаги қарорини ўзгартирди  2 00:14"Барселона"нинг икки футболчиси қанча муддатга сафдан чиққани аниқ бўлди  3 23:48Руни Экитике ҳақида: "Аҳмоқона ҳаракат. ВАР замонида голни текширувдан кейин нишонлаш керак"  2 23:15"Олтин тўп-2025". Ким қанча овоз тўплади?  3 22:54Максим Шацких: "Нима, ҳар бир ўйинда 5тадан гол уришимиз керакми? Бу "Барселона" эмас, "Андижон"  11 22:43Расман: "Манчестер Сити" Нико О'Райли билан шартномани узайтирди  1 22:19“Андижон” – ОКМК учрашувидаги баҳсли вазият бўйича изоҳ  11

Болалар спорти. Қаршида “Футболимиз келажаги” турнири бошланмоқда News

Болалар спорти. Қаршида “Футболимиз келажаги” турнири бошланмоқда

Эртага Қарши шахрида маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги “ Республика аънанавий турнири вилоят босқичи старт олади.

Бугунги кунда юртимизда спортнинг барча турлари қатори миллионлар ўйини сифатида эътироф этиладиган футбол жадал суръатларда ривожланмоқда .

Қарши шахридаги “Бинокор” болалар спорт клуби мажмуасида 6-7-8 август кунлари турли ёшдаги маҳалла ёшлари ўртасида “Футболимиз келажаги” футбол турнирини вилоят босқичи бўлиб ўтади.

Бунда футбол мактаблари, клуб ва жамоалар моддий-техник базасини янада мустаҳкамлаш, жамоалар таркибини иқтидорли, келажаги порлоқ ёш ўйинчилар билан тўлдиришга катта эътибор қаратилаётгани қўл келяпти, албатта.

Ҳудудларда, айниқса, республикамизнинг олис қишлоқ ва овулларида яшаб, яшил майдонларда тўп сураётган, қалбида катта футболга меҳри баланд махалла ёшларини аниқлаш, уларни янги марралар сари рағбатлантиришда «Футболимиз келажаги» анъанавий республика турнири тажриба мактаби вазифасини бажариб келмоқда

— Анъанавий тарзда ўтказиб келинаётган «Футболимиз келажаги» республика турнири маҳаллаларда улғаётган ёшларни спортга иштиёқини оширишга, уларнинг эпчил, чаққон ва бақувват бўлиб улғайишига хизмат қилаётир, — дейди Вилоят Футбол Федерацияси мусобақалар ўтказиш бўлими бош мутахасисси Асрор Хаджаев— Бу йилги мусобақада маҳаллалардан саралаб олинган жамоалар иштирок этади. Уч тоифадаги ёшлар ўртасида ўтказиладиган беллашувларда 9-10, 11-12 ҳамда 13-14 ёшли ўғил болалар жамоалари майдонда тўп суриб, ғолиблик учун беллашади.

Турнирда биринчи ўринни олган жамоалар Республика босқичида иштирок этади ва мусобақа ташкилотчилари томонидан рағбатлантирилади.

Фахриддин ЧОРИЕВ.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика