Latest news

14:00УЕФА сайтидаги муаммолар туфайли мухлислар Евро-2024га чипта сотиб ололмаяпти  1 13:28"Барселона"га Марко Верраттини сотиб олишни таклиф қилишди  0 13:00ЕЧЛ. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси бўлишга даъвогарлар маълум  2 12:26"Эвертон" молиявий муаммолари туфайли Пикфордни сотишга мажбур  0 11:56"Реал"нинг яна бир футболчиси Мессининг жамоадошига айланиши мумкин  7 11:29Расман: "Ливерпуль" келаси мавсум ЕЧЛда ўйнайди  1 10:40ЦСКА устози Федотов Аббос Файзуллаевнинг жамоага қайтгани ҳақида нима деди?  6 10:19Индонезия U-23 мураббийи Шин Таэ Йонг: "Охирги имкониятдан фойдаланишга уриниб кўрамиз"  6 09:45Ироқ U-23 устози Радҳи Шенаишил: "Қўл остимдаги барча футболчилар Олимпиадага боришга муносиб"  0 09:15"Челси" собиқ мураббийини ортга қайтариш ҳаракатини бошлади   5 08:48Ди Мария янги мавсумда Мессининг жамоадошига айланадими?  8 08:25ФАКТ. Ўзбекистон U-23 Осиё кубокларида Японияга ютқазмаган   16 07:58Про лига. Бугун 6-турдан ўрин олган барча ўйинлар бўлиб ўтади   0 07:24U-23 Осиё кубоги. Ўзбекистон бугун финалда Япония билан ўйнайди  25 07:05Европа лигаси. "Рома" - "Байер" 0:2  1

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди News

Болалар футболи. Қашқадарёлик ёш футболчилар тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида “Профессионал футбол мактаблари лигаси”сининг Ўзбекистон чемпионати ва кубок беллашувлари бўлиб ўтди.

Мазкур мусобақаларда Қашқадарё вилояти футбол маҳорат мактаби тарбияланувчилари ҳам муносиб иштирок этиб,  64 нафари медалларга эга чиқишган эди.

Ушбу муносабат билан жорий йилнинг 4 декбарь куни Қарши шаҳридаги Ёшлар ишлари агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармасида  совриндор бўлган ёш футболчилар ва уларнинг тренерларини тақдирлаш маросими ўтказилди.

Маросимда иштирок этган Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги бошқарма бошлиғи Жамшид Ҳасанов, вилоят жисмоний тарбия ва спорт  бошқармаси бошлиғи Комил Холматов, “Ўзбекистон Қахрамони” унвони соҳибаси, Ўзбекистон “Адолат” СДПнинг Қашқадарё вилоят кенгаши депутати  Муҳаббат Шарапова, Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактаби директори, “Ўзбекистон Республикасида  хизмат кўрсатган ёшлар мураббийи” унвони соҳиби  Нурали Султоновлар кумуш ва бронза медалларини қўлга киритган истеъдодли ёш футболчи – ўқувчилар ва уларнинг устозларини қутлаб, кейинги йилда бўлиб ўтадиган чемпионат беллашувларида ҳам муваффақият тилашди. Тадбир доирасида шунингдек, вилоят футбол маҳорат мактабининг 24 нафар спортчи-ўқувчилари Ўзбекистон Республикаси  Президентининг ПФ – 5924 – сонли Фармонига асосан 2020 – 2021 йилда олий ўқув юртларига қўшимча давлат гранти асосида имтиҳонларга синовсиз қабул қилиниши маълум қилинди. Тадбир сўнггида барча спортчи - ўқувчилар ва уларнинг тренерлари қимматбаҳо эсдалик совғалари билан мукофотланишди.


Қашқадарё вилоят футбол маҳорат мактабининг маънавият-маърифат ишлари бўйича директор ўринбосари Шавкат Рўзиев ҳамда ўз мухбиримиз Илҳом Раҳмонов тайёрлади     

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика