Latest news

09:00Sofascore. Шомуродов дебют голи учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  3 08:30"Интер Майами" йирик ҳисобда мағлуб бўлди, Месси эса пеналтидан фойдалана олмади  4 08:01Суперлига. Бугун "Олимпия" стадиони Суперлига баҳсига мезбонлик қилади  0 07:35АПЛ. "Челси" сўнгги дақиқаларда ғалабани қўлдан бой берди.  4 03:08Акмал Рустамов: "Қўқон шамоли? Бундай об-ҳавода ҳар иккала жамоа ўйнади"  2 02:50Баҳром Ҳайдаров: "Қизилқум"дек жамоани мағлуб этганимиздан хурсанд бўлдим"  2 01:55Суперлига. Ўзбек "Эл Классико"сида "Пахтакор" ғалаба қозонди, "Қўқон-1912" эса ўз майдонида "Қизилқум"ни енгди  1 01:27Камолиддин Тожиев: "Пахтакор"га қарши барча рақиблар 200%га ўйнайди"  8 00:41Левченко: "Пахтакор" нима қилди? Фақат ҳимояланди-ку"  31 00:34Бундеслига. "Бавария" "Гамбург" дарвозасига жавобсиз 5 та гол урди, мюнхенликлар дастлабки 4 та тўпни 29 дақиқа ичида киритишди  0 00:00Туркия Суперлигаси. Истанбул дербисида "Бешиктош" "Истанбул Башакшехир"ни мағлуб этди, Шомуродов янги клубидаги дебют голини урди!   40 23:27АПЛ. "Тоттенхэм" Лондон дербисида "Вест Хэм"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 23:14А Серия. "Ювентус" ва "Интер" ўртасидаги ўйинда 7 та гол урилди  24 23:00Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Фулад" ўртасидаги ўйинда ғолиб номи аниқланмади  3 22:13"Эвертон" Жек Грилиш бўйича қарор қабул қилди  1

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида бир ғалаба ва икки мағлубият News

Болалар футболи. “Пахтакор” тарбияланувчиларида бир ғалаба ва икки мағлубият

Футбол бўйича болалар-ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионатининг иккинчи даврасидан ўрин олган 17-тур баҳслари бўлиб ўтди. “Пахтакор” футбол мактабининг учта ёшдаги гуруҳи бугун “Бунёдкор” тарбияланувчиларига қарши майдонга тушди.
Дмитрий Ан бошқараётган “Пахтакор-2003” 0:1 ҳисобида имкониятни бой берган бўлса, “Пахтакор-2001” 2:0 ҳисобида зафар қучди. Бу гуруҳни айни пайтда Станислав Кудряшов бошқармоқда. Яна бир ўйин “Пахтакор-2000” ва “Бунёдкор-2000” ўртасида ўтказилди ва бунда Темур Олимхўжаев шогирдлари 0:2 ҳисобида мағлуб бўлишди.

“Пахтакор-2002” Баҳодир Иброҳимов хотирасига бағишланган турнирда иштирок этаётгани боис мазкур гуруҳ ўйинлари бироз кечроқ муддатга қолдирилган. Рустам Қурбонбоев бошқараётган “Пахтакор-1999”нинг ўйинлари ҳам бошқа кунга қолдирилди, чунки улар кеча Қозоғистондаги турнирдан қайтиб келишди.

Шунингдек, Анвар Ҳафизов бошқарувидаги “Пахтакор-1998” иштирокидаги баҳслар ўсмирлар терма жамоамизнинг Осиё чемпионатига бориб келганидан кейин бўлиб ўтади. Чунки Ўзбекистон U-16 ўсмирлар терма жамоасига “Пахтакор-98”дан 8 нафар футболчи жалб этилган. “Пахтакор” тарбияланувчилари навбатдаги тур беллашувларини 26 август куни ўтказишади. Шу куни “Спартак”ка қарши ўйинлар бўлиб ўтади.

Болалар-ўсмирлар ўртасида Тошкент шаҳар чемпионати.

17-тур, 24 август
“Бунёдкор-2003” - “Пахтакор-2003” - 1:0
“Бунёдкор-2001” - “Пахтакор-2001” - 0:2
“Бунёдкор-2000” - “Пахтакор-2000” - 2:0
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика