Latest news

22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  11 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  221 21:10Ўмон терма жамоаси мураббийи: "Кўплаб вазиятлар яратдик, аммо бор-йўғи иккита гол урдик"  6 20:54Ровшан Мередов: "Ушбу мусобақа орқали мундиаль иштирокчисига қарши ўйнадик"  3 20:23Саудия Арабистонининг икки клуби МЮ ҳимоячисига қизиқмоқда  1 19:46"Реал" собиқ ходими "Ньюкасл" бош директори бўлди  0 19:19Фарруҳ Сайфиев дисквалификация қилинди  14 18:55CAFA Nations Cup. Ўмон сўнгги дақиқадаги гол эвазига Туркманистонни таслим этди ва вақтинчалик гуруҳ етакчисига айланди  52 18:39"Қатар СК" ПСЖ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқчи  0 18:08Хаби Алонсо "Реал" скаутига нидерландиялик футболчини кузатиб бориш топшириғини берди  1 17:39Англия терма жамоаси ҳимоячиси жароҳат олди ва "Манчестер Сити" ихтиёрига қайтди  2 17:18Ўзбекистон U-18 терма жамоаси Арманистондан устун келди  3 16:48Трент "Ливерпул"дан "Реал"га ўтиши ҳақида: "Ҳаётимдаги энг оғир қарорлардан бири"  5 16:20"Ноттингем Форест" ҳужумчиси Саудия Арабистони жамоасига ўтадими?  0

Болалар футболи: Кучлилар Самарқандга саёҳатга боришади News

Болалар футболи: Кучлилар Самарқандга саёҳатга боришади

Пойтахтимизнинг Яшнобод туманидаги “Катта Янгиобод” маҳалласида футбол бўйича “Хотира ва Қадрлаш куни”га бағишланган болалар ва ўсмирлар ўртасида Ҳоким кубоги турнири бўлиб ўтди.

Илк маротаба уюштирилган мазкур мусобақа 198-сонли умумтаълим мактаби сунъий қопламали стадионида ўтказилди.

Туман ҳокимлиги ва “Яшнобод” профессионал футбол клуби ҳамкрлигида ташкил этилган турнирда Яшнобод, Бектемир ҳамда Миробод туманлари болалар ва ўсмирлар футбол мактаблари, шунингдек, маҳаллаларнинг 2003-2004 йилларда туғилган ёш футболчилари майдонга чиқишди. Унда саккиз жамоа икки гуруҳга бўлинган ҳолда ғолиблик учун кураш олиб боришмоқда.

“А” гуруҳидан “Яшнобод”, Болалар футбол мактаб-интернати, “Янги нур”, “Янги давр” жамоалари жой олган бўлса, “B” гуруҳида “Бектемир”, “Шоҳсанам”, “Старт”, “Катта Янгиобод” футболчилари ўзаро баҳс юритди.

— Мусобақани ўтказишдан бош мақсад уюшмаган ёшлар, хусусан, дарсдан бўш вақтларида футбол тўгаракларига қатнашмайдиган футболсевар болалар ва ўсмирларни ҳам қамраб олиш эди, — дейди “Яшнобод” профессионал футбол клуби директори Азиз Файзиев. — Бунга маълум даражада эришганимиздан жуда хурсандмиз. Жумладан, баҳсларда Болалар футбол мактаб-интернати, “Яшнобод” болалар футбол жамоаси, 1-болалар ва ўсмирлар мактаби ёш футболчилари қаторида “Янги нур”, “Янги давр”, “Шоҳсанам”, “Катта Янгиобод” маҳаллалар вакиллари ҳам ғолиблик учун муносиб кураш олиб боришди.

Мусобақанинг очилиш маросими байрам тусини олди. Унда Ҳоким кубоги турнири ташкилотчилари, мутахассислар, ёш футболчилар ҳамда санъаткорлар иштирок этишди.
Яшнобод туман Ҳокими кубогининг гуруҳ босқичи учрашувларида қуйидаги натижалар қайд қилинди:

“А” гуруҳи,
Биринчи тур
“Яшнобод” — БФМИ — 0:1, “Янги нур” — “Янги давр” — 3:2
Иккинчи тур
“Яшнобод” — “Янги нур” — 12:2, БФМИ — “Янги давр” — 3:0
Учинчи тур
БФМИ — “Янги нур” — 5:3, “Яшнобод” — “Янги давр” — 3:0.

“В” гуруҳи,
Биринчи тур
“Бектемир” — “Старт” — 0:2, “Шоҳсанам” — “Катта Янгиобод” — 3:2
Иккинчи тур
“Бектемир” — “Шоҳсанам” — 1:0, “Старт” — “Катта Янгиобод” — 2:4.
Учинчи тур
“Бектемир” — “Катта Янгиобод” — 3:2, “Шоҳсанам” — “Старт” — 0:2.

Мусобақа ярим финали дастлабки учрашувида БФМИ жамоаси “Старт” футболчиларини 5:2 ҳисобида енгди. Иккинчи финалчи номи “Яшнобод” — “Бектемир” жамоалари баҳсида аниқланди — 2:5.

Совринли ўринлар учун ҳам учрашувлар кескин ва шиддатли кечди. Учинчи ўрин учун ўтган учрашувда “Старт” вакиллари яшнободликларга ҳеч қандай имконият қолдиришмади — 7:4.

Финал учрашуви айниқса ҳаяжонли кечди. БФМИ ва “Бектемир” жамоалари ўртасида ўтган ҳал қилувчи баҳснинг асосий дақиқаларида жамоалар рақиб дарвозасига йўл топа олишмади — 0:0. Натижада ғолиб номи пенальтилар серияси орқали аниқланди. Унда омад БФМИ ёш футболчиларига кулиб боқди — 5:3.

— Маҳалламизда икки мингдан зиёд турли миллат аҳолиси аҳил ва иноқ турмуш кечиришмоқда, — дейди “Янги нур” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Рустам Авазов. — Турнирда маҳалламиз болаларидан ташкил топган жамоа ҳам фаол иштирок этди. Гарчи, жамоамиз ўз гуруҳида учинчи ўринни олишган бўлсалар-да, хафа бўлишгани йўқ. 

Болажонларимизда турнир баҳонасида янада футболга меҳр кучайгани шубҳасиз. Дарсдан бўш вақтларида кўча-кўйда копток тепиб юрган болалардан 6-7 нафари бундан кейин футбол тўгаракларига мунтазам қатнашишга ва келгусида моҳир футболчи бўлиб етишишга қарор қилганликларидан кўнглимиз тоғдек кўтарилди. Ишонамизки, келгусида бу каби мусобақалар болалар ўртасида истеъдодлиларни кашф этишда ҳам муҳим аҳамият касб этади.

Турнир ғолибва совриндорларига Яшнобод туман ҳокимлиги томонидан таъсис этилган диплом, медаллар ва кубоклар топширилди. Эътиборлиси, бош соврин соҳиби бўлган БФМИ жамоаси аъзолари Самарқанд шаҳрига саёҳатга бориш имкониятини қўлга киритишди. Шунингдек, совриндорларга туманда жойлашган 2-болалар ва ўсмирлар фпорт мактаби сузиш ҳавзасига бир ой текин таклифномалар тақдим қилинди.

Мусобақанинг “Энг яхши дарвозабони”, “Энг яхши ҳимочиси”, “Энг яхши ярим ҳимоячиси”, “Энг яхши тўпурари”, “Энг яхши мураббийи” каби номинациялари ғолиблари ҳам аниқланиб, махсус совғалар билан тақдирландилар. Яна бир аҳамиятли томони, турнир ташкилотчилари томонидан мусобақада иштирок этган 128 нафар ёш футболчиларнинг барчасига махсус эсдалик совғалари топширилди.

Якунда барча қатнашчилар байрам дастурхонига таклиф этилдилар. Бир сўз билан айтганда, Яшнобод туман Ҳокими кубоги турнири болалар учун чинакам футбол байрамига айланиб кетди. Ташкилотчилар келгусида бу турнирни анъанавий тарзда ўтказишга қарор қилишди.


Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика