Latest news

10:44"Манчестер Юнайтед" Германия терма жамоаси ҳужумчисини нишонга олди  0 09:53Месси шарафига "Камп Ноу"да унинг ҳайкали ўрнатилади  2 09:26Португалия терма жамоаси устози Роналдунинг қизили ҳақида фикр билдирди  8 09:20Испания терма жамоасининг собиқ бош мураббийи: "Бундай хатти-ҳаракатлари билан Ямал чўққида узоқ туролмайди"  6 09:00Мбаппе ушбу натижага эришган тарихдаги иккинчи футболчи  1 08:32Португалия ЖЧ-2026 га чиққан тақдирда Роналду биринчи турни ўтказиб юборади  3 08:06"Ал Айн Кубоги". Бугун терма жамоамиз Салоҳ бошчилигидаги Мисрга қарши баҳс олиб боради  5 07:41ЖЧ-2026 саралаши. Африка қитъасида ярим финал учрашувлари бўлиб ўтди  0 02:42ЖЧ-2026 саралаш. Италия имкониятни сақлаб қолди, Франция ҳал қилди, Роналду қизил олди ва бошқа натижалар  18 01:26Оскар фаолиятини якунлаши мумкин  1 00:54"Бавария" Нойер билан шартномани узайтирмоқчи  0 00:38Камавинганинг ҳолатига бугун баҳо берилади  0 00:13U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон Хорватияга қарши ўйинга тайёргарликни давом эттирмоқда  1 23:57ЖЧ-2026 саралаши. Норвегиядан йирик ғалаба, Холанддан дубль ва мавсумдаги 30-гол  3 23:32ЖЧ-2026 саралаши. "Омадсиз"лар дербисидаги биринчи ўйинда дуранг  3

Бокуда Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга ошириш бўйича семинар ўтказилди News

Бокуда Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга ошириш бўйича семинар ўтказилди

Озарбайжон пойтахти Боку шаҳрида Марказий Осиё футбол ассоциациялари учун ФИФА лойиҳаларини амалга татбиқ этиш, лойиҳаларнинг янада самарадорлигини ошириш мавзусида амалий семинар бўлиб ўтди.

11-12 декабрь кунлари Ўзбекистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон футбол ассоциациялари вакиллари Бокуда йиғилдилар. Икки кунлик ФИФА семинари мобайнида жаҳон футбол уюшмаси ташаббуси билан ўтказиладиган турли лойиҳа ва дастурлар кўлами, уларни амалга оширишда максимал самарадорликка эришиш, узоқ муддатга мўлжалланган пухта режали лойиҳалар орқали мамлакатда футболни янада ривожлантиришга, унинг оммавийлигини оширишга, шунингдек, инфратузилмани яхшилашга эришиш каби масалалар муҳокама этилди.

Мазкур семинарда ЎФА Биринчи вице-президенти Равшан Эрматов ҳам иштирок этди ва Ўзбекистон футбол ассоциациясининг юртимизда футболни янада ривожлантиришга қаратилган лойиҳалари хусусида маълумот берди.

Семинар давомида ФИФАнинг турли йўналишдаги лойиҳа ва дастурларини мақсадли амалга оширишда Озарбайжон тажрибаси ҳам ўрганилди. 

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика