Latest news

03:25Англия лига кубоги. "Арсенал" "Кристал Пэлас"ни пенальтилар сериясида мағлубиятга учратди. Ярим финалдаги рақиб – “Челси”  4 01:28Самвел Бабаян: “Бизда бир қатор йўқотишлар бор. Гуруҳдан чиқиш вазифасини бажаришимиз керак”  3 01:10Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди  51 00:55“Ал Аҳли” бош мураббийи: “Андижон” мусобақа давомида кучли жамоалигини кўрсатди”  1 00:25"Челси" Семеньо трансферидан воз кечди  1 23:55"Милан" Ориги билан шартномани бекор қилганини эълон қилди  1 23:34Винисиус мухлисларнинг муносабати туфайли "Реал"даги келажагига шубҳа қилмоқда  2 22:52"Ювентус" "Интер" ярим ҳимоячисини қишда ўз сафига қўшиб олмоқчи  0 22:13Расман: "Лион" Эндрикни "Реал"дан ижарага олди  1 21:34ФИФА "Ал Насср"га қўйилган трансфер тақиқини бекор қилди  6 21:09"Бавария" етакчиси Австрияни забт этди  0 20:42Futsal Awards-2025 маросими ўтказилади  0 20:25"Рома" МЮ ҳужумчисини қўлга киритишга яқин  2 19:58"Барселона" Тер Штегеннинг келажаги бўйича қарор қабул қилди  1 19:30Апелляция иш берди: ПСЖ футболчисининг жазоси енгиллашди  3

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами? News

Боку кундалиги, 1-кун. "Бриллиант қўл" фильми ёдингиздами?

Tags :  БокуМОҚ
"Бриллиант қўл" фильмини кўрмаган томошабин бўлмаса керак. Кинонинг "Черт побери!" эпизоди айнан Боку шаҳрида съёмка қилинганди.

Мазкур эпизод "Кичик қалъа" кўчасида тасвирга олинган. Боку шаҳри, Каспий денгизи бўйида жойлашган бўлиб, сайёҳларни ўзига жалб этиши кўпчиликка маълум.


Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасининг таклифига кўра, фаолиятимдаги саккизинчи катта мусобақада иштирок этадиган бўлдим. "Соккер Клуб" кўрсатувини ёдга олсангиз, халқаро мусобақаларда қатнашиб, олий лигага қайтганимда, ҳудди у ер биринчи лига бўлиб кўзимга кўринишини такидлагандим. Халқаро мусобақаларда қатнашиб юрган ОАВ вакили ҳеч ҳам бизнинг футболга кўника олмайди, "сервис" йўқ.

Шу кунга қадар қуйидаги мусобақаларда иштирок этдим.

1. Қатар. Доха. 2011. Осиё Кубоги. 

2. БАА. Рас Ал Ҳайма ва Фужейра. 2012. U19 Осиё чемпионати. 

3. Туркия. Анталия, Бурса. 2013. ЖЧ. U-20. 

4. БАА. Дубай, Шаржа. 2013. ЖЧ. U-16. 

5. Жанубий Корея. Инчеон. 2014. Осиё ўйинлари. 

6. Австралия. Сидней, Мельбурн, Брисбен. 2015 йил. Осиё Кубоги. 

7. Қатар. Доха. 2016 йил. Рио Олимпиада ўйинларининг саралаш учрашувлари, U-23. 


Спортчилар шаҳарчаси

Дохада бўлиб ўтган 2011 йилги Осиё Кубоги ва Инчеондаги Осиё ўйинлари мен учун жуда катта мактаб вазифасини бажариб берган. Айниқса, Инчеондаги мусобақада спортчилар шаҳарчасида истиқомат қилганим. Бокуда ҳам шундай шароитда, спортчилар шаҳарчасида фаолият олиб борадиган бўлдим. Бу эса ишнинг сифатини ошириш билан бирга, спортчилар билан бир оила бўлиш имкониятини беради. Қўшниларим ҳам анойилардан эмас, Таэквандочилар. Фақат улар 15 май куни учиб келишади. Ён қўшни, жон қўшниларим қаторида Зафар ака Имомхўжаев, МОҚ маркетинг бўлими раҳбари Камолиддин Эргашев, МОҚ халқаро бўлими бошлиғи, Ҳумоюн Ибрагимов. 

Бугунга қадар гандбол, бадиий ва спорт гимнастикаси, бокс, каратэ, теннис, енгил атлетика, оғир атлетика ва ўқ отиш спорт турларида қатнашадиган вакилларимиз Бокуга етиб келдилар. Мусобақага жиддий эътибор қаратилган. Шунинг учун ҳам МОҚ бош котиби Ойбек Касимов ҳам айни пайтда Бокуда. Мазкур мусобақа 2018 йил Индонезияда бўлиб ўтадиган Осиё ўйинлари учун тайёргарлик вазифасини ўтайди. Ўз навбатида Осиё ўйинлари орқали олимпиадага ҳозирлик кўрамиз. Бокудаги мусобақада асосан иккинчи ва учинчи таркиб аъзолари қатнашаяптилар. Бу улар учун асосий таркибга кириш учун катта имконият.


Спортчилар шаҳарчасига Озарбайжоннинг собиқ Президенти Хайдар Алиев номи берилган.

Медаллар учун курашда Ўзбекистон қаторида, мезбон Озарбайжон, Туркия ва Қозоғистон делегациялари асосий фаворитлардан бири ҳисобланадилар. 

Авлодлар алмашуви пайтига тўғри келиб қолган гандболчиларимизнинг мусобақадаги ишлари юришмаяпти. Эртага бадиий гимнастика, теннис ва бокс турлари бўйича мусобақалар старт олади. Очилиш маросими Тошкент вақти билан соат 22:00да бошланиши режалаштирилган. Катта эҳтимол мусобақанинг барча ўйинлари "Спорт ТВ" орқали намойиш этилади. Турнир ташкилотчиларининг бизга маълум қилишларича, барча ҳамкор давлатларга трансляция ҳуқуқи бепул тақдим этилган.


Нодирхўжа Юлдашев.

Озарбайжон, Боку.

Rating: +10   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика