Latest news

01:10Онаси футболчи бўлган, жинсий зўравонлик сабабли қамалган, муҳтожларни қўллайдиган "Динамо"нинг янги легионери билан танишамиз  0 00:47"Орзуим — "Реал"ни бошқариш". Эрик Шель Мадрид тарихига кирмоқчи  4 00:15Назорат баҳси. "Сурхон" - "Шинник" 0:2  0 00:00Элит ОЧЛ. Бугунги барча ўйинларда дуранг қайд этилди  0 23:39"Майдондаги ягона нопрофессионал — ҳакам!" Спаллетти "Лацио" билан ўйиндан сўнг портлади  0 23:16Карвахаль ва Арбелоа ўртасида зиддият борми?  0 22:41Роналду машғулотларга қайтди! У Туркманистонга учадими?  10 22:30Рўзиқул Бердиев: "Иккинчи бўлимда ўзимизни кўрсата олмадик"  15 22:10Салоҳ учун космик маош! Саудияликлар "Миср қиролини" Роналдунинг ўрнига тайёрламоқда  6 21:45"Барселона" мавсум сўнгигача қарзларидан қутула оладими?  10 21:36"Қўқон-1912" Қозоғистон жамоасини мағлуб этди  2 20:50Ҳусниддин Алиқулов: Янги шартнома ва оғир жароҳат  12 20:40Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирдаги дастлабки очкосини қўлга киритди  81 20:24Ўртоқлик ўйини. Ўзбекистон U-20 - Хитой U-20 1:1  0 19:57ОКМК Қозоғистон жамоасини мағлубиятга учратди  0

"Боксинг дэй"да ким қанча очко йиғди? News

"Боксинг дэй"да ким қанча очко йиғди?

17-29 август кунлари Супрерлига клублари иштирокида ўзбекча "Боксинг дэй" гувоҳи бўлдик.

Қисқа вақт ичида ўтказилган 4та турдан сўнг Суперлига биринчи даврасига якун ясалди. "Боксинг дэй"да кимдир ўзини кўрсатган бўлса, кимдир аксинча кутилган ўйинни намойиш қила олмади. 

Энди сентябрдан мусобақа яна уй-сафар тарзида давом эттирилади. Иккинчи давранинг дастлабки тўртта турини келаси ойда ўтказиш мўлжалланган. Тақвим ҳам тайёр. Ўйлаймизки, иккинчи давра янада шиддатли курашларга бой кечади.

"Боксинг дэй"да бўлиб ўтган 4 турда энг кўп очко йиғган жамоа "Пахтакор" бўлди. Шота Арвеладзе шогирдлари тўртта учрашувнинг ҳаммасида зафар қучишди. "Шерлар" қисқа вақт оралиғида "Қўқон-1912", "Насаф", "Локомотив" ва "Андижон"дан устун келишди.

Бу борада кейинги ўринни "Қўқон-1912" эгаллади. Қўқонликлар кетма-кет учта беллашувда ғалаба қозониб 9 очко жамғаришди. Ашурматов шогирдлари охирги уч беллашувда "Локомотив", "Андижон" ва "Навбаҳор"ни мағлуб этишди. Бу борада кейинги ўринларни 8тадан очко билан АГМК ва "Қизилқум" жамоалари эгаллашди. 

"Боксинг дэй"да бирорта очко жамғара олмаган "Локомотив" бўлди. "Темирйўлчилар" охирги тўртта ўйиннинг барчасида имкониятни бой бериб, АГМК, "Қўқон-1912", "Пахтакор" ва "Насаф"га қарши баҳсларда мағлуб бўлишди. 

1. "Пахтакор" - 12 очко. (4 ғалаба)

2. "Қўқон-1912" - 9 очко. (3 ғалаба)

3. АГМК - 8 очко. (2 ғалаба, 2 дуранг)

4. "Қизилқум" - 8 очко. (2 ғалаба, 2 дуранг)

5. "Насаф" - 7 очко. (2 ғалаба, 1 дуранг)

6. "Машъал" - 7 очко. (2 ғалаба, 1 дуранг)

7. "Бунёдкор" - 6 очко. (1 ғалаба, 3 дуранг)

8. "Металлург" - 6 очко. (2 ғалаба)

9. "Сўғдиёна" - 5 очко. (1 ғалаба, 2 дуранг)

10. "Бухоро" - 4 очко. (1 ғалаба, 1 дуранг)

11. "Навбаҳор" - 2 очко. (2 дуранг)

12. "Сурхон" - 1 очко. (1 дуранг)

13. "Андижон" - 1 очко. (1 дуранг) 

14. "Локомотив" - 0 очко.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика