Latest news

17:08U-19 чемпионати. Ярим финалда Тошкент ҳамда Қашқадарё дербиси бўлади  0 16:53Жереми Доку: "Арсенал" ёки бошқаларни кузатмаймиз. Агар "Ман Сити" яхши ўйнаса, биз билан рақобат қилиш қийин"  0 16:14Гвардиола ёзда "Манчестер Сити"ни тарк этиши мумкин  0 15:27Жоан Лапорта: "Барселона" ва "Реал" ўртасидаги муносабатлар яхши эмас"  0 15:24"Футбол олами". "Нефтчи" чемпионликни Фарғонада нишонлаш имконига эга бўлди..."  1 15:03U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон - Панама 6:1  1 14:35Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради  17 14:18Жоан Лапорта: "Месси эндиликда “Барселона”га футболчи сифатида қайтмайди"  4 13:21"Реал" Эндрикни қўйиб юборишга рози бўлди  1 12:59Рубен Диаш: “Ман Сити”да янги ўйинчилар пайдо бўлди, лекин сифат ўзгармаган"  1 12:17Уэйн Руни: “МЮнинг ўтган ёзгача бўлган трансфер сиёсати даҳшатли эди"  1 11:53Ўзбекистон U-23 терма жамоаси асосий таркиби эълон қилинди  7 11:37Рауль Кумар: "Қатарга узоққа бориш мақсадида ташриф буюрганмиз ва биздан шуни кутишмоқда"  6 11:10Хорватия U-17 бош мураббийи: "Ҳеч қандай рақибдан қўрқмаймиз"  23 10:52"Ливерпуль" Салоҳга ўринбосар топди  1

Бобур Зуҳриддинов: "Петровнинг ўзи шу ҳақида илтимос қилган" News

Бобур Зуҳриддинов: "Петровнинг ўзи шу ҳақида илтимос қилган"

Ўзбекистон кубоги 2-туридан ўрин олган "Машъал" - "Қўқон-1912" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.


Ўйин ҳақида

- Авваламбор, "Машъал" жамоаси мухлисларини қийин ғалаба билан табриклайман. Мураббийлар штаби номидан йигитларга миннатдорчилик билдирамиз. Бу ҳақида кийиниш хонасида ҳам айтдик, биз бугун ғалабага 99,9 фоиз ғалабага ишонгандик.

- Иккинчи бўлимда бирданига иккита ўзгариш бўйича қандай изох берасиз?

- Ўтказиб юборилган голда 3 та футболчи айбдор деб санамайман. Биз иккинчи бўлимда ўйинни кучайтиришимиз керак эди. Бу режада бор бўлган жараён ва айни режа иш берди.

- Ўтган матбуот анжуманларидан бирида Худоёрхон Сагдуллаев борасида кескин фикрлар билдиргандингиз. Кўринишидан ушбу футболчи анча вақтгача майдонга тушмаслиги керакдек эди. Бироқ, у кейинги ўйиндаёқ майдонга тушди. Буни қандай изохлайсиз?

- Биласизларми, мен журналистларни нега яхши кўраман? Чунки сизлар бизга ўйин борасида бизга ўз фикрларингизни билдирасизлар. Бу бизга қайсидир маънода таҳлил учун ёрдам бўлади. Бу саволни аввалги ўйинда ҳам кутгандим. Менга бу борада уйдаги гапни кўчага олиб чиқилиши қабилида эътирозлар бўлди. Агар футболчи ўйнаса, яхши ўйнаса, мен ҳар қандай эътирозга тайёрман. Масалан, Саидмаҳмудхон Ғуломов гол ура олмаётгани, бугун урди. Яна Собит Синдаров ҳам бор. Сиз айтган Худоёрхон Сагдуллаев билан биз ҳар услубда гаплашиб кўрдик. Энг охирги йўл уни оммага олиб чиқиш эди, шундай қилдик. Худоёрхон иқтидорли футболчи, бу борада тегишли хулоса чиқарди. Бугун у голли узатма берди, биз ундан айни шунақа, жамоа учун фойдали ўйин кутаяпмиз. Худоёрхон қандай имкониятга эга эканлигини яхши биламиз.

- Зафар Акромов бугун ўйин қайдномасидан ўрин олди. Лекин майдонга тушгани йўқ...

- "Навбаҳор-фарм"га қарши ўйинда Зафар Акромов енгил жароҳат олганди. Шу боис уни захирага олгандик. Тўлиқ тайёр бўлмагани боис, бугун уни зарурий вазият бўлиш эҳтимоли юзасидан қайдномага киритдик.

- Легионер футболчи Петров 5 та гол урди. Тўпурарлик салоҳияти бор футболчи нега захирада қолди? Кейин нега унинг голига стадионда бошқалардан фарқли мусиқа қўйилади?

- Петров ўтган ўйинда ўзини ёмон ҳис қилди. Икки кунлик машғулотларни ўтказиб юборди. Шу сабабдан ҳам биз уни бугун асосий таркибга киритмадик.

Мусиқа борасида, футболчининг ўзи матбуот котиби билан гаплашган. Гол урса айни шу мусиқа қўйилишини илтимос қилган.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика