Latest news

01:54А Серия. Чемпионлик учун курашаётган "Интер" ва "Наполи" сўнгги тур олдидан дуранг ўйнади, "Рома" ва "Ювентус"да ғалаба  24 01:06"Барселона" футболчиси клубдан кетишга яқин  3 00:20Ла Лига. "Атлетико"дан йирик ғалаба, "Реал" тўққиз киши бўлиб қолган "Севилья"ни мағлуб этди, "Барселона" эса ўз уйида "Вильярреал"га мағлуб бўлди  38 00:13Илёс Зейтуллаев: "Бугун футбол ўйнадикми?"  11 00:00Григорий Колосовский: "Иккинчи голдан кейин ташаббусни рақибга топшириб қўйдик"  1 23:40Асрор Алиқулов: "Бугун йигитларда характер етишмади"  1 23:32Гильерме Гедеш: "Ғалаба туғилган кунимга кутилмаган совға бўлди"  0 23:21Шоҳмалик Комилов: "Жорий мавсум Суперлигада бирор жамоа ажралиб тургани йўқ"  1 23:10Суперлига. "Пахтакор" Навоийдан йирик ҳисобдаги ғалаба билан қайтмоқда  79 23:07Алишер Одилов: "Машғулотлардан кейин "Тривела" услубида алоҳида шуғулланамиз"  2 23:05Туркия Суперлигаси. Алиқулов жамоаси иштирокидаги ўйинда 9 та гол урилди, "Сивасспор" эса меҳмонда мағлуб бўлди  0 22:57Ҳаким Фузайлов: "Урганчдаги стадионда битта камчилик қолди холос"  2 22:41Руслан Жиянов: "Гол уриш яхши, бу голлар жамоага фойда келтирса, ундан ҳам яхши"  1 22:30АПЛ. "Арсенал" Райснинг голи туфали "Ньюкасл"ни мағлуб этди  4 22:20Мирко Еличич: "Мен ишлаган "Локомотив" билан ҳозиргисининг фарқи жуда катта"   0

Бобур Зуҳриддинов: "Менга "Навбаҳор"дан ҳеч ким таклиф билан чиқмаган" News

Бобур Зуҳриддинов: "Менга "Навбаҳор"дан ҳеч ким таклиф билан чиқмаган"

Про лиганинг 7-туридан ўрин олган "Навбаҳор-фарм" - "Машъал" учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Бобур Зуҳриддинов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Гувоҳи бўлганингиздек, шиддатли ўйин гувоҳига айландик. Бугун иккала жамоа ҳам ғалаба қозонишга лойиқ ўйин кўрсатди. Бу ерга ғалаба илинжида ташриф буюргандик. Бироқ биринчи бўлимдаги баъзи хатоларимиз эвазига кутилмаган голлар ўтказиб юбордик. Йигитларга миннатдорчилик билдираман. Улар охиригача курашди. 

- Ҳакамлар ва "Навбаҳор-фарм" ҳақида нима дея оласиз?

- Наманган шаҳри ҳамиша футбол шаҳри бўлган. Бу ерга келишнинг ўзгача шукуҳи бор. Бу ердаги мухлислик Ўзбекистоннинг кам шаҳарларида кузатилади. Шу боис, бу ерда меҳмон сифатида ўйнаш ҳам ёқимли. "Навбаҳор-фарм"га қарши жиддий тайёрландик. Жамоанинг ўтган учта ўйинини таҳлил қилдик. Жорий мавсум наманганликлар кўп жамоага бошоғриқ бўлади. Ҳакамлар масаласида бирор фикр айта олмайман, чунки уларнинг фаолиятини таҳлил қиладиган инсонлар бор. 

- "Машъал" жорий мавсум охирида Суперлигага чиқа оладими?

- Бу йўлда имкон борича ҳаракат қиляпмиз. Раҳбарият ҳам қўллаб-қувватламоқда. "Машъал" ҳақиқий жойига қайтиши учун қўлимиздан келганини қиламиз. 

- "Обод" жамоасида фаолият олиб бораётган пайтингиз, "Навбаҳор" келишингиз ҳақида миш-мишлар тарқаганди. Бу гап қанчалик ҳақиқатга яқин?

- Менга ҳеч ким бундай таклиф билан чиқмаган. Бу гапни илк бор сиздан эшитишим. 

- Про лигадаги асосий рақобатчиларингиз қайси жамоалар саналади?

- Аввал айтганимдек, лигада кучсиз жамоанинг ўзи йўқ. Чемпионат энди бошланди. Ҳали ҳаммаси олдинда. Бизда битта захира ўйини мавжуд. Мавжуд ўйинларда очко олишга ҳаракат қиламиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика